2012 йил 16- ноябр куни Озодлик радиоси эфирга узатган «қурултой» эшиттиришига Ўзбекистондаги Ҳизб ут-Таҳрирнинг муносабати
بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
2012 йил 16- ноябр куни Озодлик радиоси эфирга узатган "қурултой" эшиттиришига Ўзбекистондаги Ҳизб ут-Таҳрирнинг муносабати
Ассалому алайкум "Озодлик" таҳририяти ва хусусан ўша кунги қурултой эшиттиришини олиб борган Абдуллоҳ Искандар.
Сиз олиб борган мулоқотда, Муҳаммад Солиҳ ҳамда сиёсатшунос Камолиддин Раббимов кўп жихатларда Ўзбекистон воқелигига нисбатан ва хусусан Ҳизб ут-Таҳрирга нисбатан билдиришган фикрларида нохолис ёндашувлар кўп кузатилганлиги сабабли, биз яъни Ўзбекистондаги Ҳизб йигитлари ўз раъйларимизни билдиришга қарор қилдик.
1. "Эрк" партиясининг етакчиси Муҳаммад Солиҳ, Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий исломий партиясини Лондонга хизмат қилади деб онгсизларча тухмат қилди.
Унинг хўжайини бўлмиш Европа Иттифоқи давлатлари сиёсатчилари, Ҳизб ут-Таҳрирнинг штаб-квартираси Иорданияда деб хисоблашади. Майли, Ҳизб қиёдатининг (бошқарувининг) қаерда бўлишлигини аҳамияти йўқ, аҳамиятлиси Ҳизб Ислом ақидасига асосланган ва ундан келиб чиқадиган мабдасига эга бўлган оламий сиёсий Ҳизбдир.
Энди Лондон, Вашингтон, Париж демократияни татбиқ қилиб ва уни дунёга даъват қилаётган давлатларнинг марказлари бўлиб, улар ҳам ўз мабдасига эгадир.
Ҳизб ут-Таҳрир, Ислом мабдасини ҳаётга олиб келишлиги учун куфр давлатларининг қўяётган тўсиқларига (малай хокимлар, Ғарб сақофати билан суғорилган "зиёлилар" ва жохил реалистлар) ва талофатларга учрашишлигига қарамасдан, ўз ғояси сари кундан-кунга яқинлашаётган бўлса, энди қандай қилиб Ҳизб ғоясига мутлақо зид бўлган капиталистик (демократия) мабдасининг етакчиларидан бўлган Лондонга хизмат қилади. Демак, Муҳаммад Солиҳ ўзи айтганидек, ўзининг қанчалик "интеллектуал" шахслигини кўрсатиб турибди.
Энди Муҳаммад Солиҳнинг Ҳизб ут-Таҳрирга нисбатан тазийқ бўлмаётгани ҳақидаги фикрга тўхталадиган бўлсак, унинг айтган ушбу сўзларининг ўзи Муҳаммад Солиҳни Ўзбекистондаги воқеликдан қанчалик узилиб қолганлигининг ёрқин мисолидир. Билиб туриб ўзини билмасликка олаётган бўлса иймонига хавола, билмасдан айтаётган бўлса билиб олсинки, Ўзбекистон қамоқхоналарида энг кўп қамалганлар – бу минглаган Ҳизб йигитлари ва қизлари, энг мудхиш суратда зулмланаётганлар, устларидан қайноқ сув қуйиб ва жинсий аъзоларини оловда куйдирилаётганлар, ойлаб зулматли жазо камераларида ёруғлик кўрмасдан азобланаётганлар, тирноқлари суғуриб олиниб ва тирноқ ораларига игналар санчилиб, аччиқ қалампир билан клизма қилинаётганлар ва турли хил хавфли касалликларни юқтиришлик натижасида юзлаб шаҳид бўлаётганлар ҳам – айнан Ҳизб ут-Таҳрир йигитларидир. Ва Ҳизбга аъзолиги ёки унинг ҳалқаларида дарс олаётганлар қолиб, хатто Ҳизбга алоқадорликда айбланиб қамалганларнинг оилаларига қодир бўлса закот пулидан, қурбон хайитдаги қурбонлик қилган гўштдан берганлиги ёки қамоқхонадаги яқинларини олдига учрашувга бориб келишлиги учун озми-кўпми моддий ва маънавий ёрдам кўрсатган ва кўрсатаётган мухлис мусулмонлар ҳам қамалмоқда.
Энди мархамат қилиб "жаноб" Солиҳ айтсинларчи, унинг "Эрк"идан қанча аъзолари қамалган ва қанчалари ўз ғоялари йўлида халок бўлган?
2. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов билдирган фикрларга тўхталсак:
Биродаримиз Элдор Хамзин демократияни "религия" деганда, эҳтимол ақидани назарда тутиб гапирган бўлишлиги мумкин. Нега деганда ақида, бу инсоннинг асосий муаммосининг ечимидир, яъни "мен кимман, қаёқдан келдим ва қаёққа бораман" деган саволнинг жавобидир. Демократия ақидаси ҳам ушбу муаммога ўзининг ечимини берган. Бу ечим "ўртача ечим" бўлиб, бу секуляристик, яъни "дин давлатдан ажратилган" деган нуқтаи-назарни ҳаётга олиб келди.
Энди ақл эгалари учун шу нарса маълумки нур билан зулмат, оқ билан қора, ҳақ билан ботил, иймон билан куфр ҳеч қачон муроса қилган эмас. Демократлар бўлса бу нарсаларни мувофиқлаштиришликка ҳаракат қилишади. Энди бу мавзу тафсилотлари кенг бўлганлиги сабабли кўп вақтни олади, агар истак билдирсангизлар, алохида бу мавзу асосида фикрлашишимиз мумкин.
Энди Ҳизбнинг сиёсий қарашлари ва стратегиясига келсак, Камолиддин Раббимов Ҳизбни муваффақиятга эриша олмади деб айтиб ўтди. Бу шахс холис бўлса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Чунки, Ҳизб ут-Таҳрир дунёнинг барча қитъаларининг 50 дан зиёд давлатларида фаолият олиб бораётган бўлса, Ҳизбнинг вужуди геометрик прогрессия бўйича ўсаётган бўлса, исломий юртларнинг бир неча давлатларида жамиятга кириб борган бўлса, дунё бўйлаб улкан конференциялар ўтказиб, бу конференцияларда кўтарилган оламий муаммоларга Ҳизб ут-Таҳрир берган ечимларини хатто бошқа нуқтаи-назар ва фикр эгалари ҳам тўғри деб қабул қилишликлари ва Европа давлатларида туб аҳолилардан бўлган Британияда, Францияда, Германияда, Голландияда, Белгияда, Швецарияда йилига минглаган фуқаролари Ислом динини қабул қилишликлари, янги асрда Россияда, Украинада, Қозоғистонда, Озарбайжонда, Афғонистонда, Скандинавия ярим Ороли давлатларида Ҳизб ут-Таҳрирнинг фаолиятини ушбу юртларда йўлга қўйилишлиги ва сафларида 10 минглаган Ҳизб аъзолари фаолият қилишлари – бу Ҳизб ут-Таҳрирнинг сиёсий қарашлари ва стратегиясининг муваффақиятидан далолат эмасми?
Камолиддин Раббимов яна шунингдек "агар Ўзбекистонда сиёсий ўзгаришлар юз бергандан сўнг ҳам Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий кучга эга бўла олмайди" деб айтиб ўтди. Энди бу "сиёсатшунос" Раббимов Францияда яшаб қаёқдан ҳам билсин, Каримовнинг репрессив машинаси 15 йилдан буён Ўзбекистондаги Ҳизб ут-Таҳрирни йўқатолмаётган бўлса, бу Ҳизб ут-Таҳрирнинг сиёсий куч эканлигининг оддий бир ҳақиқати эмасми?
Энди бу Раббимов ҳам, биз юқорида тилга олганларимиз сингари, куфр етакчилари Исломни ҳаётга мабда сифатида келмаслиги учун қўйган тўсиқларидан бирини ифода этади, яъни Ғарб сақофати билан суғорилган "зиёлилар"дандир. Бўлмасам у, Ўзбекистондаги Ислом ва мусулмонларни либерал демократияга трансформация қилинишлиги хусусида сўз юритмас эди.
Холбуки "демократияни ижодкорларимиз, демократияни биздан ўрганишинглар керак" деб даъво қиладиган эски Европа ва АҚШ давлатларининг фуқаролари, бу демократияни инсон муаммосини яъни, ғариза ва узвий эхтиёжларини тўлиқ ечиб беришликдан ожиз эканлигини тушуниб етганларидан сўнг, ечим сифатида Исломни қабул қилиб, Исломга ақллари қаноатланиб, қалблари хотиржам бўлган холда юқорида айтиб ўтганимиздек кириб келишаётган бўлсада, Камолиддин Раббимов Ўзбекистондаги мусулмонларга шу ботил либерал демократияни ориентир (йўналиш) сифатида тақдим қилмоқда.
Энди у Ўзбекистонга келиб мусулмонлардан сўраб кўрсинчи улар демократияни хоҳлашадими ёки Ислом шариатиними?
Сўзимизнинг якунида, у Ҳизб ут-Таҳрирга шубха билан қарашлигини гапириб ўтди, бу шахс Ислом дини илмларидан бехабарлигидан фатво ва ижтиходни бир-биридан фарқлай олмаслиги туфайли, қаёқдан ҳам билсин, мусулмон бирор-бир масалада муаммога учраса, ечимни фатводан эмас, балки ижтиходдан олади. Шунинг учун унинг "уламоларимиз Ўзбекистонга қайтиб келса ёки хажга киритмаслик хусусидаги фатволар" каби олди-қочди сўзларига эътибор беришнинг хожати ҳам йўқ.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми