Политехника университетидаги Ал-Ваъй гуруҳи роҳинга мусулмонларини қўллаб-қувватлаш намойишини ўтказди
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Политехника университетидаги Ал-Ваъй гуруҳи роҳинга мусулмонларини қўллаб-қувватлаш намойишини ўтказди
Биродарларимиз бўлмиш роҳинга мусулмонларига қарши қирғин, сўйиш, ёқиш ва номусга тажовуз қилиш каби ўрмон ваҳшийлари томонидан ҳам қилинмайдиган қилмишлар содир этилаётган бир пайтда, Фаластин политехника университетидаги Ал-Ваъй гуруҳи – Ҳизб ут-Таҳрир талабалар ташкилоти – роҳинга мусулмонларини қўллаб-қувватлаш намойишини ўтказди. «Мусулмон Аракан Ислом Уммати ва армиясидан ёрдам сўрамоқда» номли ушбу тадбир, Ҳаря водийси ва Абу Руммон биносида ўтказилди.
Намойишда Мьянма аскарлари билан бутпарастларнинг мусулмонларни қирғин қилиш, ёқиш ва қочқинга айлантириш каби ваҳшиёна репрессиялари тасвирланган суратлар кўтариб чиқилди.
Шунингдек, кўтариб чиқилган бошқа сурат ва плакатлар орқали айни қирғинлар қораланди ҳамда роҳинга мусулмонларининг бу азоб-уқубатлари билан Ислом давлатининг йўқлиги орасида боғликлик мавжудлиги ифодаланди. Баъзи плакатларда роҳингага қарши содир этилаётган қилмишлар, Фаластинда «Исроил» томонидан содир этилаётган қилмишлар ва Шомда қонхўр Башар Асад режими содир этаётган қилмишлар ўртасида ўзаро ўхшашлик мавжудлиги ҳам тасвирланди.
Роя газетасининг 2017 йил 20 сентябр чоршанба кунги 148-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми