Муслима аёлга қарши туҳмат қилиш тўғрисидаги саволга жавоб
بسم الله الرحمن الرحيم
Муслима аёлга қарши туҳмат қилиш тўғрисидаги саволга жавоб
Ижтимоий тармоқлардан бирида Зоҳида исмли мухлисамиздан келган саволга жавоб.
Савол:
Ассалому алайкум. Оилалик, иккита фарзанди бор аёлнинг эри сафарга кетган вақтида шу аёлга нисбатан турли ёлғон, туҳмат гапларни гапириб, шаънини булғашнинг ҳукми қандай бўлади?
Жавоб:
بسم الله الرحمن الرحيم
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Ислом шариатида ҳар қандай инсон тўғрисида гапирилаётганда аввал у тўғрисида маълумотни аниқлаб текшириб, кейин гапириш кераклиги таъкидланади.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ جَاءَكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَإٍ فَتَبَيَّنُوا أَنْ تُصِيبُوا قَوْمًا بِجَهَالَةٍ فَتُصْبِحُوا عَلَىٰ مَا فَعَلْتُمْ نَادِمِينَ
“Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар”. (Ҳужурот. 6)
Аниқ далилли маълумот бўлмасдан туриб, гумонларни ортидан эргашишни Аллоҳ Таъоло мсулмонлар учун ҳаром амал деб белгилаган.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ ۖ وَلَا تَجَسَّسُوا وَلَا يَغْتَبْ بَعْضُكُمْ بَعْضًا ۚ أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَنْ يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتًا فَكَرِهْتُمُوهُ ۚ وَاتَّقُوا اللَّهَ ۚ إِنَّ اللَّهَ تَوَّابٌ رَحِيمٌ
“Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир”. (Ҳужурот. 12)
Бу оятлар аёлми эркакми умумий ҳолда, ҳар қандай инсон ортидан далилсиз гап тарқатиш хусусида бўлса, қуйидаги оят айнан мўъмина, муслима аёллар ортидан турли асоссиз гапларни тарқатганлар тўғрисида нозил бўлган.
إِنَّ الَّذِينَ يَرْمُونَ الْمُحْصَنَاتِ الْغَافِلَاتِ الْمُؤْمِنَاتِ لُعِنُوا فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَلَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ * يَوْمَ تَشْهَدُ عَلَيْهِمْ أَلْسِنَتُهُمْ وَأَيْدِيهِمْ وَأَرْجُلُهُمْ بِمَا كَانُوا يَعْمَلُونَ * يَوْمَئِذٍ يُوَفِّيهِمُ اللَّهُ دِينَهُمُ الْحَقَّ وَيَعْلَمُونَ أَنَّ اللَّهَ هُوَ الْحَقُّ الْمُبِينُ
“Албатта, покиза, ғофила ва мўъмина аёлларга (бўҳтон) тоши отганлар, бу дунёю охиратда лаънатланурлар. Уларга катта азоб бордур. У кунда тиллари, қўллари ва оёқлари қилиб юрган амаллари ҳақида уларга қарши гувоҳлик берур. Ўша кунда Аллоҳ уларнинг ҳақ жазоларини тўлиқ берур ва улар Аллоҳнинг Ўзи очиқ ҳақ эканини билурлар”. (Нур. 23-25)
Бундан ташқари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бу тўғрида қаттиқ огоҳлантириш бериб, мусулмонлар учун бир бирларининг моли, жони ва обрўлари ҳаром эканини таъкидлаганлар.
قال النبي صلى الله عليه وسلم : إن دماءكم وأموالكم وأعراضكم حرام عليكم كحرمة يومكم هذا، في شهركم هذا، في بلدكم هذا …
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Албатта, сизларни қонларнингиз, молларингиз ва обрўларингиз бир бирингиз учун ҳаромдир, ҳудди ушбу кунингиз каби, ушбу шаҳарингиз каби…” Бухорий, Термизий ва бошқалар ривояти.
قال النبي صلى الله عليه وسلم : كفى بالمرء كذباً أن يحدث بكل ما سمع
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Эшитган нарсасини гапиравериши инсонни ёлғончилиги учун кифоялик қилади”. Муслим ривояти.
Иймон келтирганлар тўғрисида аниқламасдан туриб турли гапларни тарқатиш, хусусан ёлғон ва бўҳтонларни гапиришнинг ҳаромлиги, охиратда аламли азобларга сабаб бўлиши ҳақида яна бошқа далиллар кўп келган.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Аллоҳга иймон келтирганман, дея ўзининг мусулмонлигини эътироф қилган инсон юқоридаги оят ва ҳадисларнинг ростлигига, уларда айтилган ҳаром амаллар учун жазо олишига ҳам иймон келтирган ҳисобланади.
Демак, мусулмон одамнинг бошқа мусулмонлар ортидан, хусусан, муслима аёлар ортидан аниқланмаган бўҳтонларни гапириши, тарқалишига ҳисса қўшиши, ушбу келтирган иймонига зид амал қилаётганини, ҳақиқий мусулмонлик номига номуносиб эканини кўрсатади. Бундай инсонлар учун Аллоҳнинг ушбу сўзларини эслатиб қўйиш ўринли:
وَمَنْ يَكْسِبْ إِثْمًا فَإِنَّمَا يَكْسِبُهُ عَلَىٰ نَفْسِهِ ۚ وَكَانَ اللَّهُ عَلِيمًا حَكِيمًا
“Ким гуноҳ қилса, фақатгина ўз зарарига қилади. Ва Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир”. (Нисо. 111)
يَوْمَئِذٍ يَصْدُرُ النَّاسُ أَشْتَاتًا لِيُرَوْا أَعْمَالَهُمْ * فَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ * وَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ
“Ўша кунда одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, амалларини кўриш учун жойларидан қўзғалади. Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўради. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўради”. (Залзала. 6-8)
Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим
26.11.2016й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми