| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қонхўр Американинг қонли ўтмиши: ёвуз империяни 250 йиллиги билан табриклаш жоизми?

  • Минтақадаги Америка малайларининг сафарбарликка  туриши

  • Хитой – Францияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» G7 саммитининг «йўқ бўла туриб ҳозир бўлган» иштирокчиси

  • Судан ҳукуматининг иқтисодий сиёсатлардаги саросимаси

  • Ғарб ҳукмдорлари ўз қалбларидаги адоват ва нафратни чиқаришдан асло тўхтамадилар

  • Мағриб уч томонлама мувофиқлаштириш тизими мустамлакачиликнинг хавфсизлик тузоқлари қаршисида дош бера оладими?

  • Судандаги вазият ва Ал-Убайид шаҳрининг қамали

  • Араб Лигасини тубсиз бир водийга кўмиб дафн этиб ташлаш вожибдир

САВОЛ-ЖАВОБЛАРФИҚҲИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Salem Jaradatнинг жин ва у билан инсон ўртасидаги алоқа табиатига оид саволига жавоб

Salem Jaradatнинг жин ва у билан инсон ўртасидаги алоқа табиатига оид саволига жавоб

By htadmin
18.11.2016
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Ҳизбут Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Раштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Salem Jaradatнинг жин ва у билан инсон ўртасидаги алоқа табиатига оид саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, ҳурматли шайх!

Маълумки, ақида борасидаги далил – ақлий ёки нақлий бўлади.

Жинларнинг борлигига ақлан имон келтиришга олиб борадиган ҳеч қандай моддий далил йўқлиги, фақат нақлий далил борлиги учунгина имон келтирилади.

Савол: уламоларнинг жиннинг чалиши ёки тегиши ёки жинлар билан инсонлар ўртасида моддий аралашувлар борлигини айтиши юқоридагиларга қандай тўғри келади? Уларнинг: жиннинг жасадга алоқаси бор, улар кишига касалликлар ёки қийинчиликлар (масалан инсоннинг қилаётган ишини қилолмай қолиши бор нарса) кабиларни етказиши мумкин, дейишлари қандай тўғри бўлади?

Ва ниҳоят, жин чалиш ва шунга ўхшаш нарсалар хусусида ворид бўлган оятлар ва ҳадислар – агар уларни ана шу уламолар тушунчаси бўйича тушунилмаса – қандай тафсир қилинади?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

1 – Жинлар бизга кўринмайдиган ғайб нарсалардандир. Аллоҳ Субҳанаҳу айтади:

يَرَاكُمْ هُوَ وَقَبِيلُهُ مِنْ حَيْثُ لاَ تَرَوْنَهُمْ

«У ва унинг малайлари сизлар кўрмайдиган тарафдан сизларни кўриб турадилар» [Аъроф 27]

яъни Иблис ва унинг қавми, бошқача айтганда жинлар. Чунки Иблис жинлардандир:

إِلَّا إِبْلِيسَ كَانَ مِنَ إِلَّا إِبْلِيسَ كَانَ مِنَ

«Фақат Иблис (сажда қилмади). У жинлардан эди» [Каҳф 50]

2 – Бизнинг улар билан алоқаларимиз ҳақидаги асосли хулоса уларнинг васваса қилишга қодир эканликларидир. Аллоҳ Таоло айтади:

فَوَسْوَسَ لَهُمَا الشَّيْطَانُ

«Сўнг шайтон уларни васвасага солди» [Аъроф 20]

فَوَسْوَسَ إِلَيْهِ الشَّيْطَانُ

«Сўнг шайтон унга васваса қилди» [Тоҳа 120]

Шайтон бу ерда Иблисдир ва у жинлардандир.

3 – Шайтон инсон устидан зўравонлик билан ҳукмрон бўлолмайди. Фақат инсон шайтонга ўз ихтиёри билан тобе бўлсагина ўшанда ҳукмрон бўлиб олади. Аллоҳ Таоло айтади:

وَقَالَ الشَّيْطَانُ لَمَّا قُضِيَ الأَمْرُ إِنَّ اللّهَ وَعَدَكُمْ وَعْدَ الْحَقِّ وَوَعَدتُّكُمْ فَأَخْلَفْتُكُمْ وَمَا كَانَ لِيَ عَلَيْكُم مِّن سُلْطَانٍ إِلاَّ أَن دَعَوْتُكُمْ فَاسْتَجَبْتُمْ لِي

«Қачонки, иш тугагач (яъни, жаннат яҳли жаннатга сазовор бўлиб, дўзахилар дўзахга ҳукм қилингач), Шайтон деди: Албатта, Аллоҳ сизларга хақ ваъда қилган эди. Мен эса (ёлғон) ваъдалар бериб, сизларни алдаган эдим. (Лекин) мен учун сизларнинг устингизда ҳеч қандай ҳукмронлик йўқ эди, илло мен сизларни (куфр йўлига) чақиришим биланоқ ўзингиз менга итоат этдингиз» [Иброҳим 22]

إِنَّ عِبَادِي لَيْسَ لَكَ عَلَيْهِمْ سُلْطَانٌ إِلاَّ مَنِ اتَّبَعَكَ مِنَ الْغَاوِينَ

«Аниқки, Менинг бандаларим устида сен учун ҳеч қандай салтанат-ҳукмронлик йўқдир, магар сенга эргашган гумроҳ кимсаларнигина (бу тўғри йўлдан оздира олурсан)» [Ҳижр 42]

فَإِذَا قَرَأْتَ الْقُرْآنَ فَاسْتَعِذْ بِاللّهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ  إِنَّهُ لَيْسَ لَهُ سُلْطَانٌ عَلَى الَّذِينَ آمَنُواْ وَعَلَى رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُونَ  إِنَّمَا سُلْطَانُهُ عَلَى الَّذِينَ يَتَوَلَّوْنَهُ وَالَّذِينَ هُم بِهِ مُشْرِكُونَ

«(Эй мўмин бандам), ҳар қачон Қуръон қироат қилсанг, албатта қувилган-малъун шайтон (васвасаси)дан Аллоҳ паноҳ беришини сўрагин! Албатта, имон келтирган ва ёлғиз Парвардигорларига таваккул қиладиган зотлар устида (Шайтон) учун ҳеч қандай салтанат-ҳукмронлик йўқдир. Унинг (Шайтоннинг) ҳукмронлиги фақат (уни) дўст тутиб, (Аллоҳ)га шерик қилиб оладиган кимсалар устидадир» [Наҳл 98-100]

4 – Аллоҳ Субҳанаҳу баён қилган мана шу асл алоқадан бошқа қандайдир моддий алоқа ҳам бор, деб даъво қилинса, бунинг учун алоҳида нас бўлиши керак бўлади. Агар бундай ҳолат ҳақида бирор нас мавжуд бўлса, ўша насга мувофиқ биз бу ҳолатга имон келтирамиз.

Масалан Сулаймон АСнинг жинлар устидан ҳукмронлиги, уларга буйруқ қилиши ва уларни наҳий қилишини олайлик, бу тўғрида нас ворид бўлган, шунинг учун бунга имон келтирамиз. Аллоҳ Таоло Намл сурасида Сулаймон АС ҳақида бундай деди:

قَالَ يَا أَيُّهَا المَلَأُ أَيُّكُمْ يَأْتِينِي بِعَرْشِهَا قَبْلَ أَن يَأْتُونِي مُسْلِمِينَ  قَالَ عِفْريتٌ مِّنَ الْجِنِّ أَنَا آتِيكَ بِهِ قَبْلَ أَن تَقُومَ مِن مَّقَامِكَ وَإِنِّي عَلَيْهِ لَقَوِيٌّ أَمِينٌ

«Сулаймон айтди: Эй одамлар, улар менинг ҳузуримга бўйсунган ҳолларида келишларидан илгари қайси бирларингиз менга унинг (яъни Билқийснинг ўз шаҳрида қолган) тахтини келтира олур. (Шунда) жинлардан бир пахлавони айтди: Мен уни сен ўрнингдан туришингдан илгари сенга келтирурман. Албатта мен бунга қодир ва ишончлидирман» [Намл 38-39]

وَلِسُلَيْمَانَ الرِّيحَ غُدُوُّهَا شَهْرٌ وَرَوَاحُهَا شَهْرٌ وَأَسَلْنَا لَهُ عَيْنَ الْقِطْرِ وَمِنَ الْجِنِّ مَن يَعْمَلُ بَيْنَ يَدَيْهِ بِإِذْنِ رَبِّهِ وَمَن يَزِغْ مِنْهُمْ عَنْ أَمْرِنَا نُذِقْهُ مِنْ عَذَابِ السَّعِيرِ يَعْمَلُونَ لَهُ مَا يَشَاءُ مِن مَّحَارِيبَ وَتَمَاثِيلَ وَجِفَانٍ كَالْجَوَابِ وَقُدُورٍ رَّاسِيَاتٍ اعْمَلُوا آلَ دَاوُودَ شُكْراً وَقَلِيلٌ مِّنْ عِبَادِيَ الشَّكُورُ

«Сулаймонга эрталаб бир ойлик, кечки пайт бир ойлик (масофани босиб ўтадиган) шамолни (бўйсундирдик) ва унинг учун мис булоғини оқизиб қўйдик. Яна жинлардан ҳам Парвардигорининг изни-иродаси билан унинг қўл остида ишлайдиган кимсаларни (бўйсундириб қўйгандирмиз). Улардан ким Бизнинг амримиздан тойилса, Биз унга ўт-олов азобидан тотдириб қўюрмиз. Улар (Сулаймонга мисдан) у хоҳлаган нарсаларни — ибодатхоналарни, ҳайкалларни, ҳовузлар каби (катта) лаганларни ва (ўчоқларга) ўрнашган (вазмин) қозонларни қилиб берурлар. (Эй) Довуд хонадони, (Аллоҳ сизларга ато этган бу неъматларнинг) шукронаси учун амал-ибодат қилинглар! Бандаларим орасида шукр қилгувчи (зотлар жуда) оздир»» [Сабаъ 12-13]

5 – Росулуллоҳ САВ ҳар қандай моддий воқеани башарий муомалалар бобидан деган эътиборда муолажа қилар эдилар. Жинларнинг бу муомалага алоқаси борлиги ҳақида ваҳийда бирор махсус нас ворид бўлмаган бўлса – ўзи барча воқеалар мана шундайдир – Росулуллоҳ САВ уни шундай муолажа қилардилар. Масалан, бир ўлдирилган киши топилди дейлик, бунда зеҳн уни жинлар ўлдирган деган ўйга фақат бу тўғрида бирор нас ворид бўлган бўлсагина бурилади. Хайбарда ўлдирилган киши ҳодисасида ҳам шундай бўлган эди. Унда уни ўлдирган одам қидирилди, гумон жинларга бурилгани йўқ:

Муслим ўз Саҳиҳида ривоят қилишича, Абдуллоҳ ибн Саҳл ва Муҳайяса иккови ўзларига етган бир машаққат сабабли Хайбарга чиқишди. Шундан сўнг Муҳайяса келиб Абдуллоҳ ибн Саҳл ўлдирилганини ва булоққа ёки қудуққа ташланганини хабар қилди. У яҳудийлар олдига келиб: Аллоҳга қасамки, уни сизлар ўлдиргансиз, деди. Яҳудийлар: Аллоҳга қасамки, уни биз ўлдирганимиз йўқ, дейишди. Шундан бу иш хабари Росулуллоҳ САВга етиб борди. Росулуллоҳ САВ:

«إِمَّا أَنْ يَدُوا صَاحِبَكُمْ وَإِمَّا أَنْ يُؤْذِنُوا بِحَرْبٍ»

«Ё улар биродарингиз хунини тўлашади ёки уларга қарши уруш эълон қилинади», дедилар. Шундан кейин Росулуллоҳ САВ бу тўғрида яҳудийларга мактуб юбордилар. Улар: Аллоҳга қасамки, уни биз ўлдирганимиз йўқ, деб ёзиб юборишди…». Бу қисса маълумдир. Бу ишда буни жинлар қилган деган баҳс асло бўлмаган.

6 – Шунга кўра, демак жинларнинг бирор ҳодисага моддий алоқаси борлигини айтадиган бирор насс келмаган бўлса, демак жинлар билан инсонлар ўртасидаги алоқа васваса алоқаси бўлиб қолаверади, бундан нарига ўтмайди.

Росул САВнинг рисолати рисолатларнинг хотимасидир. Шунинг учун ундан кейин ваҳий узилган. Демак янги нусус келмайди. Шунинг учун биз билан жинлар ўртасида ҳеч қандай моддий алоқа йўқ, аксинча у фақат васвасадан иборатдир холос. Айтиб ўтганимиздек, жинлар васвасаси киши устидан фақат киши бу васвасага ўз ихтиёри билан бўйсуниб қолсагина устун бўлиб олади.

Хулафои рошидинлар даврида ҳам моддий ишлар шундай муолажа қилинган. Шунинг учун ҳеч қайси моддий воқеада – у хоҳ қотиллик, хоҳ ўғирлик, ёлғон ёки ҳийла бўлсин – зеҳн жинга эмас, инсонга бурилади. Чунки жинларнинг алоқаси васваса алоқасидир. Фақат агар бирор махсус нас ворид бўлган бўлса, ўшанда жинларга бурилиши мумкин. Лекин Росулуллоҳ САВдан кейин ҳеч қандай махсус нас келмайди. Демак барча моддий воқеалар жинлар томонидан эмас, инсон томонидан юз беради. Чунки уларнинг олами бошқа, бизнинг оламимиз бошқа. Шунинг учун уларнинг биз билан алоқаси фақат васваса алоқасидир, холос. Бундан бошқа нарса эмас.

Шунга биноан, демак инсон агар касалланиб қолса жинларнинг бунга алоқаси йўқ, балки касаллик Исломда ворид бўлган нарсага, яъни даволанишга мувофиқ муолажа қилинади.

Даво моддий бўлиши мумкин. Масалан, Усома ибн Шурайк орқали ривоят қилинган ҳадисда у бундай деди: Мен Набий САВ ҳузурига келдим. У кишининг саҳобалари бошларида қуш қўниб тургандек ўтиришарди. Мен салом бериб ўтирдим. Шунда у ер, бу ердан аъробийлар келишиб: Ё Росулуллоҳ, даволансак бўладими? – деб сўрашди. Пайғамбаримиз САВ:

«تَدَاوَوْا فَإِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ لَمْ يَضَعْ دَاءً إِلاَّ وَضَعَ لَهُ دَوَاءً غَيْرَ دَاءٍ وَاحِدٍ الْهَرَمُ»

«Даволанинглар, чунки Аллоҳ Азза ва Жалла бирор дардни қўйган бўлса, албатта унинг давосини ҳам қўйган. Бироқ битта дарднинг – ўлимнинг давоси йўқ»

Ёки даво дуо ва руқя билан бўлиши мумкин. Муслим уммул мўминин Оиша РА орқали ривоят қилган ҳадисда ушбулар ворид бўлган: Росулуллоҳ САВ ушбу руқя билан руқя қилардилар:

«أَذْهِبْ الْبَاسَ رَبَّ النَّاسِ بِيَدِكَ الشِّفَاءُ لاَ كَاشِفَ لَهُ إِلاَّ أَنْتَ»

«Эй одамлар Роббиси, касалликни кетказ, шифо Ўз қўлингда, уни (касалликни) фақат Сен аритасан». Ёки шунга ўхшаш Қуръон ва Суннатдан олинган дуолар билан ёки Қуръон ва Суннатга мувофиқ бўлган ҳар қандай дуо билан даволанилади.

Аммо жинларнинг беморнинг шифо топишига моддий алоқаси бор, деб даъво қиладиган кимсаларга мурожаат қилишга келсак, бу даъво ана шу дажжоллар томонидан қилинаётган ҳийла ва ғирт ёлғондир. Улар содда одамларни авраб-алдаб уларнинг молларини ботил йўл билан ейиш мақсадида уларни ўз тузоқларига туширишади.

7 – Энди (المس) лафзи келган оят тафсирига келсак, сиз Бақарадаги 275-оятни кўзда тутаётганга ўхшайсиз. У қуйидагидир:

الَّذِينَ يَأْكُلُونَ الرِّبَا لاَ يَقُومُونَ إِلاَّ كَمَا يَقُومُ الَّذِي يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ مِنَ الْمَسِّ ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ قَالُواْ إِنَّمَا الْبَيْعُ مِثْلُ الرِّبَا وَأَحَلَّ اللّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا

«Судхўр бўлган кимсалар (қиёмат кунида қабрларидан) турмайдилар, магар жин чалган телба каби туришади. Бунга сабаб уларнинг: «Бай (олди-сотди) ҳам судхўрликнинг ўзи-ку?» – дейишганидир. Ҳолбуки, Аллоҳ байни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилди» [Бақара 275]

1 – Аллоҳ рибо ейдиган кимса мисолини тутқаноқдан гандираклайдиган кимса ҳолига ўхшатиб келтирди. Бундай кимса юрган, тўхтаган ва ўтирганда йиқилиб, туриб гандираклайди. Телбалик уни бутунлай қамраб олган бўлади. Бунга сабаб у рибони савдо каби ҳисоблаганидир. Ваҳоланки Аллоҳ рибони ҳаром, байни эса ҳалол қилди.

الَّذِينَ يَأْكُلُونَ الرِّبَا

(Судхўр бўлган кимсалар), яъни уни олишади. У рибо билан фойда кўришнинг барча тури учун умумийдир. Қуръони Каримда (يَأْكُلُونَ) лафзи мазаммат қилишга далолат учун ишлатилган.

إِنَّ الَّذِينَ يَأْكُلُونَ أَمْوَالَ الْيَتَامَى ظُلْماً إِنَّمَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ نَاراً

«Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар ҳеч шак-шубҳасиз қоринларига олов еган бўлишади» [Нисо 10]

يَتَمَتَّعُونَ وَيَأْكُلُونَ كَمَا تَأْكُلُ الْأَنْعَامُ وَالنَّارُ مَثْوًى لَّهُمْ

«(Мана шу ҳаёти дунёнинг ўткинчи лаззатларидан) фойдаланиб, чорва ҳайвонлари еганидек еб-ичишади ва уларнинг жойлари дўзах бўлади!» [Муҳаммад 12]

Бу лафз бу оятда ҳам шундайдир

لاَيَقُومُونَ

(Туришмайди), яъни қиёмат кунида.

إِلاَّ كَمَا يَقُومُ الَّذِي يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ

(Магар жин чалган телба каби туришади), яъни улар қабрларидан тирилтирилиб, худди дунёдаги телба каби телбаланиб ўринларидан туришади. Бу улар учун ўша кунда бир шармандалик бўлади. Бу эса рибодан қатъий наҳий қилинганига қаринадир. Рибонинг ҳаромлиги бу оятларда такрор-такрор таъкидланди.

مِنَ الْمَسِّ

(Телба), яъни телбалик. Киши телбаланса уни жинни дейилади. Гандираклаш эса тўғри юролмай тентирашнинг бир туридир.

إِلاَّ كَمَا يَقُومُ الَّذِي يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ مِنَالْمَسِّ

(Магар жин чалган телба каби туришади), ояти тафсирида бир қанча ривоятлар ворид бўлган. Улардан рожиҳи шуки, инсон жинни бўлиб қолса шайтон ўз васвасалари орқали унга катта таъсир ўтказадиган бўлиб қолади. Натижада кўп ишлар унга хаёл қилиниб жиннини гандираклаб тентирашга олиб боради.

Энди уни шайтон чалади ёки уни жинни бўлишга олиб келади, деган гапга келсак, оят бундай демаяпти. Чунки Аллоҳ Субҳанаҳу «шайтон уни чалади», яъни шайтон уни жинни қилади демаяпти, аксинча оят:

يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ مِنَالْمَسِّ

(жин чалган телба), демоқда, яъни шайтон уни жиннилиги сабабли чаляпти, яъни аввал жинни бўлади, шундан кейин шайтон чалади.

Менинг наздимда оят тафсиридаги рожиҳ раъй мана шу. Шунинг учун рибо еювчининг мисоли шайтон жиннилик сабабли чаладиган кимсанинг мисолига ўхшайди. Яъни шахс бирор сабабга кўра жинни бўлади, шундан кейин уни шайтон ўз васвасаси ва турли хаёлларга солиши билан чалади.

Демак шайтон шахсни телба, яъни жинни қилолмайди, акс ҳолда ояти карима «шайтон жинни қилиб чалган кимса» деган бўларди. Бу мисол рибо еювчининг жинояти нақадар қаттиқ эканлигини ҳиссий даҳшатли тасвирлашдир.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта 15 сафар 1435ҳ

18 декабр 2013м

TagsжиниблисШайтон
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдўган Шом қўзғолонига бўлган адоватини яшира олмади

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон хукуматининг мусулмонларга қарши курашда яҳудийлар билан хамкорлиги

  • МАҚОЛАЛАР

    Россиянинг Лукашенко орқали провокациясига муносиб жавоб

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/