Салибчи халқаро коалиция мусулмонларга қарши қутурмоқда
بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Салибчи халқаро коалиция мусулмонларга қарши қутурмоқда
Абу Ҳамза Хутвоний қаламига мансуб
2017 йил 22 март чоршанба куни АҚШ бошчилигидаги салибчи коалиция доирасида бирлашган давлатлар йиғини бўлиб ўтди. Дональд Трамп президентлик сайловида ютиб чиққандан бери илк бор ўтказилган айни анжуманда «Исломий Давлат» ташкилотига ва «терроризм»га қарши кураш режалари муҳокама қилинди.
Анжуманда 68 нафар давлатлар ташқи ишлар вазирлари қатнашди. Жумладан, Форс Кўрфази давлатларининг аксари ҳамда Миср, Иордания, Ироқ, Туркия каби исломий юртларининг ҳамда насроний Ғарб давлатларининг ташқи ишлар вазирлари иштирок этди. Унга АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон раислик қилди. Президент Трамп йиғилганларга «Исломий Давлат» ташкилотига қарши курашни коалициянинг бирламчи масаласига айлантиришга ҳамда уни ва етакчиларини йўқ қилишга ваъда берди.
Бироқ айни коалиция Ислом ва мусулмонларга қарши курашишдан ўзга мақсадда тузилган эмас. «Исломий Давлат» ташкилотига қарши курашиш учун, деган нарса ёлғон. У салибчилик коалицияси бўлиб, унда исломий юртлар раҳбарлари ҳам қатнашади, уларнинг қатнашишидан эса, коалицияга исломийлик тусини бериш кўзланган. «Исломий Давлат» ташкилотига қарши курашга келсак, у айни ғаразни амалга ошириш учун бир баҳона, холос.
Собиқ АҚШ раҳбари Обама маъмурияти томонидан тузилган бу адоваткор малъун коалициянинг реал мақсади Шом қўзғолонини йўқ қилиш ва Сурияда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати барпо этилишини олдини олиш ва унинг таъсири бошқа давлатларга ҳам ўтишига йўл қўймаслик…дан иборат. Демак, коалиция воқеи мустамлакачи кофирларнинг исломий олам кўламининг кенгайишига қарши курашиш ва Исломнинг ёйилишини тўхтатиб қолиш воситаларидан биридир. Терроризмга қарши кураш, деган нарса, улар учун ўзларининг Ислом Умматига қарши олиб боришаётган муттасил ҳужумларини изоҳлашаётган тайёр бир дастакдан бошқа нарса эмас.
АҚШ президенти Дональд Трамп – менда «Давлат» ташкилотини мағлубиятга учратишга оид махфий режа бор, деган иддиони қилиб, сайловолди кампаниясида шунга ваъдалар берганди. Бугун унинг халқаро ҳамкасб ва тобелари ўша режа билан танишиш ва ўз ролларини қабул қилиб олиш учун Вашингтонга йиғилишди.
Бошқа жиҳатдан, айни анжуман АҚШ ташқи ишлар вазири Тиллерсон мезбонлик қилаётган илк йиғилиш ҳисобланади. У шу орқали сиёсий фаолият олиб боришга тажриба оширмоқчи ҳамда келган вазирлар олдида ўзининг дипломатик қобилиятини намойиш этмоқчи. Ҳолбуки, бу вазирлар орасида ундан кўра қобилиятлироқ вазирлар ҳам мавжуд.
Бироқ Тиллерсон ўзидан аввалги Жон Керри каби мумтоз сиёсий маҳоратга эга эканини ҳали ҳам намойиш этолганича йўқ. Афтидан, у Трамп хўжайинлик қилаётган маъмуриятда ҳамон запасдаги ўйинчига ўхшаяпти. Трампга вазирлардан кўра аҳамиятга молик бўлган маслаҳатчилар, Стивен Бэннон, Жаред Кушнер кабилар ёрдам беряпти ҳамда улар «Оқ уй»даги йиғинларда Трампнинг ёнида доим намоён бўлишяпти, аммо Тиллерсон кўринмаяпти!
Энди, Вашингтонда бўлаётган Обама маъмуриятидан сўнг янги маъмурият даврида 68 нафар давлатлар ташқи ишлар вазирлари иштирок этаётган бу анжуманда қандай янгилик бўлганига келсак, уни Сурия ва Ироқдаги ҳужумлар кўламини кенгайтириш ва тезлатиш фикрига чеклаш мумкин. Масалан, АҚШ ташқи ишлар вазирлигининг собиқ матбуот воизи Марк Тонер «янги фикрлар ўртага ташланишини» айтди ҳамда бу фикрлардан «қандай қилиб саъй-ҳаракатларимизни жадаллаштириш учун эътиборни ошириш ва тезлаштириш» кўзланганини айтди.
Ҳақиқатдан ҳам, Трамп маъмурияти режасидаги айни тезроқ ва кенгроқ ҳаракат таъсирлари намоён бўла бошлади. Америкаликлар Мосул, Ҳалаб, Раққа ва Идлиб сингари шаҳарларимизда янги қатли омлар содир этишди. Буни коалиция учоқлари уй-жойлар, масжидлар, мактаблар ва қочқинлар жамлоқларига бомбалар ёғдириш орқали юзлаб оддий қуролсиз фуқароларни даҳшатли суратда қириш билан амалга оширди…
Бу тезроқ ва кенгроқ хатти-ҳаракат коалиция ролида яққол намоён бўлди. Масалан, Ироқнинг Мосул ҳамда Суриянинг Табақа шаҳарларига кўплаб АҚШ пиёда кучлари жойлаштирилди, шу жосус кучлар ёрдамида Мосулдаги назоратни кучайтириш ва Табақанинг шимолий минтақасидаги курд жангариларни қўллаб-қувватлаш мақсад қилинди. Шунингдек, айни тезроқ ва кенгроқ хатти-ҳаракатни Пентагонга ва майдондаги қўмондонларга шошилинч ҳарбий қарорлар қабул қилиш салоҳияти берилганида ҳам кўриш мумкин. Зотан, шошилинч ҳарбий қарорлар, сиёсий раҳбариятга мурожаат қилинмаган ҳолда оддий фуқаролар ўлимига ва уй-жойларни одамлари билан қўшиб вайрон қилишга олиб келиши турган гап. Ушбу хиёнаткорона коалициянинг янги режалари мана шулардан иборат.
Роя газетасининг 2017 йил 29 март чоршанба кунги 123-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми