| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Шатдаун нима ва унинг оқибатлари қандай?

Шатдаун нима ва унинг оқибатлари қандай?

By htadmin
22.11.2025
912
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Америкадаги шатдаун

Шатдаун нима ва унинг оқибатлари қандай?

Устоз Холид Али – Америка

Нима учун ҳар йили ёки бир неча йилда АҚШдаги шатдаун (ҳукумат фаолиятининг тўхтатилиши)  ҳақидаги хабарларни эшитамиз? Бу жараён аслида нимани англатади?

Қисқа қилиб тушунтирадиган бўлсак, агар Конгрессдаги икки асосий партия – Республикачилар ва Демократлар – ҳукуматни молиялаштириш бюджети юзасидан ўзаро келишувга эриша олмаса, ҳукумат фаолияти тўхтайди ва шатдаун юзага келади. Жорий йилги шатдаун ўтган сентябр ойи охирида, яъни якунланган молия йили учун ажратилган бюджетнинг амал қилиш муддати ниҳоясига етган пайтда рўй берди. Натижада федерал ҳукумат фаолияти тўхтаб қолиш ҳолатига кирди. Бу эса, 2018 йилдан буён аниқ якуни уфқда кўзга ташланмаган шу турдаги илк ҳолатдир.

Жорий йилги шатдауннинг юзага келишига Сенатдаги Республикачилар ва Демократларнинг икки қонун лойиҳаси юзасидан ўзаро келишувга эриша олмагани сабаб бўлди. Улар қуйидагилардан иборат:

Биринчиси: Демократлар томонидан илгари сурилган қонун лойиҳаси. Мазкур ҳужжат 2025 йилнинг октябр ойининг охирига қадар ҳукуматни молиялаштиришни кафолатлаш ҳамда йил якунида муддати тугаши белгиланган федерал соғлиқни сақлаш субсидияларини узайтиришни назарда тутади.

Иккинчиси: Демократларнинг, Вакиллар палатаси томонидан тасдиқланган ҳамда ҳукуматни молиялаштиришни 2025 йилнинг ноябр ойи охирига қадар жорий даражада сақлаб қолишни кўзда тутган қисқа муддатли чорани маъқуллашда Республикачиларга қўшилишдан бош тортганидир.

Шатдаун жараёнининг асосий фигуралари, табиийки, ҳар икки етакчи партия – Республикачилар ва Демократлар бўлиб, уларни қуйидагилар тамсил қилади:

  • АҚШ президенти;
  • Вакиллар палатаси спикери (республикачи);
  • Сенатдаги кўпчилик етакчиси (республикачи);
  • Вакиллар палатасидаги озчилик етакчиси (демократ);
  • Сенатдаги озчилик етакчиси (демократ).

Шатдаун давлат хизматчилари ва аҳолига қандай таъсир кўрсатади?

Оқ уй минглаб федерал хизматчиларнинг ишдан бўшатилишини маълум қилди. Оқ уй расмий вакили Каролин Ливитт ва вице-президент Вэнс ушбу жараённинг яқин орада амалга оширилишини яна бир бор таъкидладилар.

Бу шуни англатадики, кўплаб ходимлар ё ўз иш ўринларидан маҳрум бўладилар, ёхуд хизмат вазифаларини давом эттирган тақдирда ҳам, меҳнатлари учун маош ололмайдилар. Хусусан, тиббиёт муассасалари, авиадиспетчерлар ва аэропорт хавфсизлик хизмати ходимлари ўз фаолиятини узлуксиз давом эттирадилар, бироқ маошларини ололмайдилар. Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича назорат тадбирлари ҳам давом этади, аммо соҳа ходимларига маошлари тўлаб берилмайди.

Конгресс ўз фаолиятини узлуксиз давом эттиради ва унинг аъзоларига маошлари тўлаб борилади. Ваҳоланки, минглаб ходимлар – агар лавозимларидан озод этилмасалар – иш ҳақларини фақатгина шатдаун жараёни якун топганидан сўнг олишлари мумкин.

Шатдауннинг иқтисодиёт ва аҳоли ҳаётига кўрсатаётган таъсири, ҳар қандай мезонларга кўра, ҳалокатли оқибатларга эгадир. «Shutterstock» журналининг 2025 йил 6 октябрдаги маълумотларига қараганда, шатдауннинг давом этиши сабабли, АҚШ ҳар ҳафта ўз ялпи ички маҳсулотидан 15 миллиард доллар йўқотмоқда. Оқ уй иқтисодий маслаҳатчилар кенгаши меморандумида қайд этилишича, ишсизлар сони 43 минг нафарга ортган. Бундан ташқари, вақтинча ишсиз қолган ёки маошсиз фаолият юритаётган 1,9 миллионга яқин федерал фуқаролик хизматчилари ҳам жиддий зиён кўрмоқда.

Оддий одамларга келсак, меморандумда қайд этилишича, мазкур ҳолат федерал миқёсда молиялаштирилувчи махсус ёрдам дастурларига таяниб қолган аёллар, гўдаклар ва болаларга, ижтимоий ва тиббий таъминот дастурларидан фойдаланувчиларга, шунингдек, молиялаштирилиши даврий кўриб чиқиладиган айрим таълим дастурларига бевосита таъсир кўрсатади.

Шунингдек, шатдаун ҳаво қатнови ва аэропортлар фаолиятига ҳам жиддий таъсир қилади. Зеро, шатдаун даврида маошсиз ишлашлари керак бўлган Транспорт хавфсизлиги бошқармаси (TSA) ходимлари ва авиадиспетчерлар ўртасида ишга чиқмаслик кўрсаткичи уч баробарга ошган.

Шунингдек, Аёллар, гўдаклар ва болаларни қўшимча озиқлантириш дастури (WIC) учун ажратилган маблағларнинг яқин фурсатда тугаб қолиш хавфи юзага келмоқда. Илгари «озиқ-овқат талонлари» номи билан танилган «Қўшимча озиқ-овқат ёрдами дастури»нинг гарчи нисбатан узоқроқ муддат фаолият юритиши прогноз қилинаётган бўлса-да, унинг ҳам тўхтаб қолиши эҳтимолдан холи эмас.

Шатдаун ялпи ички маҳсулот ҳажмида ҳам ўз аксини топмоқда. Зеро, ҳукумат фаолиятидаги сусайиш оқибатида, мазкур кўрсаткич ҳафтасига тахминан 0,1 фоизга қисқармоқда.

Ушбу жараён асносида, президент Трамп маъмурияти шу пайтга қадар Демократлар бошқарувидаги шаҳар ва штатларни молиялаштириш учун ажратилган, камида 28 миллиард доллар миқдоридаги маблағларни музлатиб қўйди. Бу ҳолат, АҚШ ҳукумати томонидан берилган фавқулодда ваколатлардан фойдаланган ҳолда, Трампнинг ўз сиёсий рақибларини жазолашга қаратилган кампаниясини янада авж олдирмоқда.

Сиёсий воқеалар ривожи меҳнат бозоридаги вазиятнинг янада кескинлашувидан дарак бермоқда. Зеро, АҚШ президенти Дональд Трамп, агар Конгрессдаги демократлар билан музокаралар «ҳеч қандай силжишга эришилмайди», деган хулосага келса, ўз маъмурияти федерал хизматчиларни оммавий равишда ишдан бўшатиш жараёнини бошлаши мумкинлигини маълум қилди.

Таъкидлаш жоизки, бюджет харажатларини камайтириш ва федерал иш ўринларини қисқартиришга даъват этиб келаётган президент Трамп, шахсан ўзи Демократлар учун устувор деб таърифлаган қатор дастур ва хизматларни қисқартириш учун шатдаундан баҳона сифатида фойдаланиши мумкинлигини яшириб ўтирмади. Ваҳоланки, айни бир пайтда, у Оқ уйда дабдабали тантаналар залини бунёд этиш ҳамда давлат ғазнасига миллионлаб долларга тушувчи Хэллоуин байрами каби кўнгилочар дастурларга улкан маблағларни сарфламоқда.

Шатдауннинг иқтисодиёт, аҳоли, армия, хавфсизлик тизими ва компанияларга кўрсатадиган бошқа кўплаб салбий таъсирлари ҳам мавжуд. Ушбу оқибатларнинг тафсилотлари ғоят кенг қамровли бўлиб, уларнинг барчасини муфассал баён этишнинг имкони йўқ. Бироқ, шуниси аниқки, мазкур жараённинг пировард оқибатлари мамлакат учун ҳалокатли ва вайронкордир.

Ажабланарлиси шундаки, ҳукумат фаолиятининг ҳар йили ёки бир неча йилда тўхтаб қолиши оқибатида юзага келадиган барча фалокатларни Америка халқи худди илоҳий қазо ёки табиий офатдек ўтказиб юбораверади. Гарчи улар машаққат чексалар-да, шунингдек, иш ўринларидан, кундалик ризқларидан ва ҳатто гўдакларининг сутидан маҳрум бўлсалар-да, бу ҳолат уларда ҳеч қандай жиддий норозилик уйғотмайди. Аксинча, улар буни ҳар сафар худди кучли довул ёки ҳаётнинг табиий бир бўлагидек қарши оладилар!

Мамлакатни бошқариб, одамларни қулга айлантирган партияларга келсак, уларнинг ҳолати шундай демоқда: Гарчи ҳаёт низомингизни биз белгилаб берган, кундалик ризқингизни биз назорат қилган, бойликларингизни биз талон-торож қилган ва сизни учинчиси йўқ икки партия – қизил ёки кўк – исканжасида бошқарган бўлсак-да, шунга қарамай, биз ўз бузғунчилигимиз, ўзаро келишмовчилигимиз ва устингизда олиб бораётган курашимиз оқибатини сизнинг зиммангизга юклаймиз. Келишмовчиликларимизни ҳал қилишнинг ягона йўли – сизни жазолаш ва бузғунчилигимиз юкини сизга юклашдир. Чунки сиз жазога лойиқсиз! Ахир, бизни ўзингиз танладингиз, бизга тож кийдириб, устингизга ҳоким қилдингиз. Бизга рози бўлдингиз ва демократиямизни ўзингиз учун дин қилиб танладингиз. Бас, хомхаёлларингиз сабабли хорлик азобини тотингиз!

Капитализм вужудга келганидан бери унинг одати – шу! Ҳаётдаги услуби – шу! Ўз халқларига бўлган муносабати – шудир. Бу ҳолат фақатгина капитализмнинг барҳам топиши билан ўзгаради.

﴿وَمَنۡ أَعۡرَضَ عَن ذِكۡرِي فَإِنَّ لَهُۥ مَعِيشَةٗ ضَنكٗا وَنَحۡشُرُهُۥ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ أَعۡمَىٰ﴾

«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур»    [Тоҳа 124]

 

Роя газетасининг 2025 йил 19 ноябр, чоршанба кунги 574-сонидан

 

TagsШатдаун
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти режимни Сурия ва Фаластин аҳлига тазйиқ ўтказишдан огоҳлантиради

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тунисдаги мураккаб муаммоларни инсонлар ишларига Роббул оламиннинг аҳкомлари асосида ғамхўрлик қиладиган ҳақиқий давлат арбобларигина ҳал эта олади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Нурафшон тарихимизнинг илк дамларини қайтаринг

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.06.2026

    ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • 06.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 05.06.2026

    Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • 04.06.2026

    “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • 04.06.2026

    Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/