| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Саудия ва Судан ўртасидаги мувофиқлаштирув кенгаши — Суданни бўлиб ташлаш занжирининг навбатдаги халқасидир

  • ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОРЛАР НЕГА ЁППАСИГА ЁНЯПТИ?

  • «Wildberries»га зарбалар: Россиянинг ҳарбий логистикаси ва иқтисодиётига қарши янги урушми ёки Марказий Осиёни Россия таъсиридан ажратиш сиёсатими?

  • ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ ХАВФСИЗЛИК НИҚОБИДАГИ ГЕОСИЁСИЙ ЎЙИН

  • Модининг Тошкентга ташрифи кўпроқ кимнинг манфаатларига хизмат қилади?

  • Мустақиллик динимизни қайтардими? 35 йилда биз нимадан мустақил бўлдик?!

  • Хитой–АҚШ–Россия рақобатида Марказий Осиё: янги манфаатлар тўқнашуви майдонига айланмоқдами?

  • “Талфиқ ва мазҳабларга эргашиш”дан кўзланган маъно

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Шом қўзғолонини йўқ қилиш учун «Чумоли изи» стратегиясига ҳамон амал қилинмоқда…

Шом қўзғолонини йўқ қилиш учун «Чумоли изи» стратегиясига ҳамон амал қилинмоқда…

By htadmin
18.12.2022
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Матбуот баёноти

Шом қўзғолонини йўқ қилиш учун «Чумоли изи» стратегиясига ҳамон амал қилинмоқда…

Эҳтиёт бўлинглар!

Туркия расмий манбаларининг Ал-Жазира телеканалига маълум қилишича, Туркия асосан курдларнинг «Халқ ҳимояси отрядлари»дан иборат Сурия Демократик Кучларининг Сурия шимолидаги Манбиж, Айнул Араб, Кобани ва Талл Рифот шаҳарларидан чиқиб кетишларини шарт қилиб қўйган. Шунингдек, манбаларнинг қўшимча қилишича, Анқара «Сурия Демократик Кучлари», жумладан хавфсизлик ва чегара кучларига муқобил сифатида Сурия режими муассасаларининг қайтарилишини ҳам шарт қилган.

Эй муборак Шом заминидаги мусулмонлар!

Турк режимининг муборак Шом қўзғолонига қарши ўйнаган ва ҳамон ўйнаётган роли ҳеч кимга сир бўлмай қолди. У Ҳалаб шаҳрини ҳамда Мурек шаҳридан то Ҳалаб шаҳрининг шимоли ва шимолий ғарбигача бўлган ҳудудларни қонхўр режимга топширгандан сўнг, бугунга келиб бошқа ҳудудларнинг ҳам топшириш ҳаракатини давом эттиряпти. Мақсади – бу режимнинг қайта оёққа туришига ва Суриянинг барча ерларида ўз ҳукмронлиги ва нуфузини қайта тиклашига ёрдам беришдир.

Шунингдек, Турк режими Сурия Демократик Кучлари назорати остидаги айрим ҳудудларни ҳам Асад режимига топшириш билан яқинлашиб келаётган Туркия президентлик сайловларида «очко» тўплашга интилмоқда. Бир томондан, Сурия миллий хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватламоқчи бўлса, бошқа томондан, Шом тоғути билан учрашишдан олдин айни ҳудудларни унга совға сифатида тақдим қилишни истаяпти.

Турк режими жангчи гуруҳларнинг етакчиларидан иборат ўзининг қўғирчоқлари ёрдамида Шом қўзғолонига қарши содир этган ва содир этаётган жиноятларга сукут қилмоқ қўзғолонга қарши жиноят ҳамда сиёсий жиҳатдан ўз жонига қасд қилиш ҳисобланади. Бундай қилаётганлар эртага ўз оқибатларига йўлиққанларида чуқур пушаймон бўладилар. Фарзандларининг тўкилган ҳар қатра қонини зое кетказганлиги учун надомат чекадилар… Кўчириб юбориш, вайроналар, қамоқлар ва қийноқлар кўринишидаги ҳар қандай азоб-уқубат ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Турк режими тутаётган бу йўлнинг охири ҳар қандай оқил инсонга маълум. Хўжайинларининг яшил чироғисиз Сурия Демократик Кучларига қарши ҳарбий амалиётлар олиб боришга ожизлиги, унинг назорати остидаги айрим ҳудудларни озод қилинган ҳудудларга қўшиб олиш ва кўчирилган аҳолини ўша ҳудудларга жойлаштиришга уриниш ўрнига бу ҳудудларни жиноятчи режимга топширишни талаб қилиши ҳамда етакчилар билан тил бириктириб, жангчи гуруҳларни айни минтақаларни озод этишга жиддий ҳаракат қилишдан тўсиши Туркия режимининг асл башарасини ва Шом қўзғолонига нисбатан хиёнат даражасини очиқ кўрсатиб турибди.

Буларнинг барчаси кўчирилган одамларнинг ўз юртларига қайтиши шунчаки хомхаёлга айланганини, Туркия режими ёки бошқаларнинг қўллаб-қувватлаш даъвосига таяниб, Сурия режимини ағдариш ёки унинг жиноятлари учун жавобгарликка тортиш ўтмишда қолганини, шунингдек, қотил режим билан сулҳ тузиш ва Шом инқилобини йўқ қилиш учун олиб борилган «чумоли изи» сиёсати турли услуб ва сон-саноқсиз ҳийлалар билан жадал суръатда давом этаётганини англатади.

Эй Ислом маркази бўлмиш Шомдаги мусулмонлар!

Биз кофир Ғарбнинг муборак Шом қўзғолонига қарши тузган тузоқ ва тил бириктирувларини фош этишга ҳаракат қилдик ва ҳамон ҳаракат қилишда давом этмоқдамиз. Бу фитналарга қарши курашиш учун барча самарали услуб ва воситаларни ишга соляпмиз. Заҳри ҳалигача жангчи гуруҳларнинг хоин етакчилари томирларида оқаётган нопок сиёсий пуллардан огоҳлантиришимиз биринчиси эмас. Шунингдек, гуруҳларнинг ичида давом этаётган ўзаро қирпичоқ бўлишлардан ҳамда Женева, Сочи ва Остона каби барча халқаро конференциялар натижасидаги сулҳ, музокара ва қарорлардан огоҳлантириб келдик.

Мана, бугун ҳам биз Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти аъзолари қайта шуларни таъкидлаймизки, ушбу ҳолатдан чиқишнинг ягона ечими нусрат ва муваффақият омилларини таъминлашдан, асосан, Аллоҳ Азза ва Жалланинг арқонини маҳкам ушлашдан иборатдир. Қолаверса, бунинг учун аввало барча давлатлар билан алоқани узиш ҳамда Ислом ақидасидан балқиб чиққан очиқ сиёсий лойиҳани қабул қилган ростгўй, холис ва онгли етакчилик атрофида халқ базаси ва моддий энергияни бирлаштириш лозим. Бундан бошқа йўл эса, вақтни ҳам, саъй-ҳаракатларни ҳам, қурбонликларни ҳам зое кетказади.

Шом қўзғолонига қарши жуда катта фитна ва макрлар қилинмоқда. Шу боис, буларга қарши туриш ҳақ-рост позицияни талаб қилади. Бундай позицияни эгалламоқ қўзғолоннинг содиқ фарзандларини бурчидир. Чунки муваффақиятимиз, нажотимиз ва ҳаётимиз мана шунда. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُون﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар»               [Анфол 24]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Суриядаги матбуот бўлими раиси Аҳмад Абдулваҳҳоб

 

TagsстратегияЧумоли изиШом қўзғолонини йўқ қилиш учун
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Японияда бўлиб ўтган G-20 саммити

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Аё София масжиди қандай аҳамиятга эга, у нега ёпилган, очилиши қандай бўлди, нима учун ундан фойдаланиб қолишяпти?!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОРЛАР НЕГА ЁППАСИГА ЁНЯПТИ?

    ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОРЛАР НЕГА ЁППАСИГА ЁНЯПТИ? Ёҳуд, ёнғинлар, рақамлаштириш, хусусийлаштириш ва хорижий капитал ортида қандай жараён кетмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил Ўзбекистон халқ бозорлари учун оддий йил бўлмади. Январь-август ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Жорий йилнинг 9-16 август кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган 38-Халқаро информатика олимпиадаси (IOI 2026) доирасида кутилмаган ҳолат юз берди. ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими?

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда ҳарбий хизмат қилаётган мусулмон аскарни намоз ўқиши мумкинми? Ҳарбий интизом қаерда тугайди ва Аллоҳнинг амри қаердан бошланади? Бу ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1.0x 0:00 / 0:00 Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1-қисм بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Инсон уйқуда эканини қандай билади? Уйқудаги киши ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? 1.0x 0:00 / 0:00 Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? بِسْمِ اللهِ ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: