| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг Ўзбекистонга ташрифини қаттиқ қораловчи баёнот

  • Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Озарбойжон-Зангезур–Транскаспий йўлаги: Ўзбекистон учун имкониятми ёки геосиёсий танлов?

  • Халифалик давлатидаги таълим низоми юксак савиядаги давлат арбобларини етиштиради

  • Триполидан Бенғозигача: Американинг таянчи бўлмиш Туркия Ливияни қайта чизмоқдами?

  • Америка Ироқ ишларини сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан бошқармоқда! Бу ҳақиқатан ҳам энг улкан мусибатлардан бири ва улкан бир жиноятдир!

  • Эй мусулмонлар армиялари! Зиммангиздаги масъулият оғирлашди

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Сионизм дўстининг ташрифи

Сионизм дўстининг ташрифи

By htadmin
24.11.2025
0
Share:

Сионизм дўстининг ташрифи

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Нью Йорк мэри Эрик Адамс беш кунлик ташриф билан Тошкентга келди. У президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан сешанба куни (Исроил)дан Ўзбекистонга йўл олган эди. New York Post ва бошқа ОАВ хабар қилишича, душанба куни (исроил)да бош вазир Биньямин Нетаньяху билан учрашган Адамс Тошкент ва Самарқандга ташриф буюради. Мэрия Адамснинг “Нью-Йоркнинг Ўзбекистон билан иш ўринлари яратиш ва инновацияларни ривожлантириш мақсадидаги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиш учун ҳукумат, бизнес, технология, спорт ва диний арбоблар вакиллари билан учрашиши ҳамда мусулмон жамоаси учун муҳим аҳамиятга эга бўлган диний объектларга ташриф буюришини” маълум қилган. Адамс 1 январда ўз лавозимини тарк этади, шундан сўнг унинг ўрнини янги сайланган мэр Зоҳран Мамданий эгаллайди.

Солиқ тушумлари ҳисобидан молиялаштирилаётган бу қиммат сафар Нью-Йорк аҳолиси манфаатларига бефарқлик сифатида танқидга учради. “Бу сафар арзон эмас, чунки мэр ўзи билан хавфсизлик ходимлари ва ёрдамчиларини олиб кетади. Масалан, (исроил)га олти нафар маслаҳатчи билан борган, Албания ва Ўзбекистонга эса битта ёрдамчи билан бирга боради”, – деб ёзади The New York Times.

Эрик Адамс Ўзбекистонга келишидан олдин (исроил)га қилган ташрифи чоғида президент Исаак Герцог билан Нью-Йоркдаги (исроил) бош консули Офир Акунис ҳамроҳлигида учрашди.

Герцог мэрга (исроил) ва яҳудий жамоати билан бўлган узоқ йиллик ва мустаҳкам дўстлиги учун миннатдорчилик билдириб, шундай деди: “(исроил)га хуш келибсиз, мэр Адамс. Сиз (исроил) ва яҳудий халқининг азиз, қадрдон дўстисиз. Биз 7 октябр ва ундан кейинги даҳшатли сўзларингиз ва бирдамлигингизни ҳеч қачон унутмаймиз. Урушнинг дастлабки кунларида биз билан бирга бўлиш, куч ва ишончни намойиш этиш учун қилган тарихий сафарингизни ҳеч қачон унутмайман. Сиз (исроил) ва Нью-Йорк шаҳри ўртасидаги муносабатларга катта ҳисса қўшдингиз”. У яна қўшимча қилди: “Биласиз, Нью-Йоркдаги мэрлик сайловларидан кейин ишлар қандай кўриниш олиши бизни хавотирга солмоқда. Шунинг учун, мен дўстлигингиз ва бирдамлигингиз учун сизга миннатдорчилик билдираман ва барча ишларингизда муваффақият тилайман. Бу сизнинг уйингиз ва дўстларингиз шу ерда. Катта раҳмат”.

Адамс бунга жавобан: “Нью-Йорк аҳолисининг 49 фоизи (исроил)га қарши позиция философиясини қўллаб-қувватламаслигини очиқ айтди. Биз (исроил)ни иттифоқчи ва дўст деб ҳисоблаймиз ва мен бугун лавозимимдан кетаётиб, бутун дунё бўйлаб (исроил) ва яҳудий халқини қўллаб-қувватлашимни тўхтатмаслигимни эълон қилиш учун шу ердаман. Биз бутун дунёда антисемитизмнинг ўсиши кузатилаётганини ва Нью-Йоркдан келаётган баъзи сўзларни инкор этмаймиз. Ва мен ҳозир бизга аниқлик, равшанлик ва хабар керак деб ўйлайман ва мен нафрат қаерда намоён бўлишидан қатъи назар, унга қарши курашиш учун бу аниқликни тақдим этаман”, деди.

Бу ўринда, сионизм дўсти ва табиийки, мусулмонларга ашаддий душманона кайфиятда бўлган Эрик Адамсни Мирзиёев нега Ўзбекистонга таклиф қилди, деган савол туғилади.

2024 йил 25 сентябрда Адамсга фирибгарлик ва пора олиш бўйича федерал айблов эълон қилинди. ФБР агентлари мэр уйида тинтув ўтказиб, асли ўзбекистонлик бўлган тадбиркор, АҚШ фуқароси ва Нью-Йорк шаҳридаги ўзбек диаспорасининг таниқли вакили Толиб Мансуров билан ёзишмаларини аниқлади. Унда Адамс Ўзбекистон репрессив режимининг обрўсини яхшилаш эвазига хайриялар талаб қилган. TheCity нашри ФБР текширувининг тафсилотларини ошкор қилди. Унга кўра, мэрнинг илтифотига сазовор бўлиш учун Ўзбекистон ҳукуматининг “ишончли вакили” бўлган тадбиркор Толиб Мансуров Адамснинг сайлов кампаниялари учун ноқонуний тарзда сохта хайриялар уюштирган.

Бунинг эвазига, мэр маҳаллий ўзбек диаспораси етакчилари учун мэрияда тадбир ўтказиб, Ўзбекистон байроғини кўтариш маросимини ташкил қилган. Манҳэттен федерал прокурорлари Адамсга қарши коррупция иши бўйича тақдим этган ҳужжатларда, Мансуров Адамс учун хайриялар тўплаганида, у БМТдаги Ўзбекистон миссияси билан доимий равишда алоқада бўлган. Шунингдек, прокурорлар Мансуровнинг Ўзбекистон ҳукуматининг юқори лавозимли шахслари билан ўзаро алоқаларига доир далилларни тақдим этди. Унинг ижтимоий тармоқлардаги постлари орасида “ўзбек расмийлари билан кечки овқат” ва Ўзбекистон Табиий ресурслар вазири билан учрашувга оид ҳаволалар мавжуд. У Ўзбекистон президентидан совға сифатида олган тантанали футлярдаги соатнинг суратини жойлаштирган ва унга: “Раҳмат, жаноб Президент”, – деб изоҳ қолдирган.

Айни пайтда, Эрик Адамснинг Хитой билан боғлиқлиги, хусусан, 2021 йил мэрлик сайловида Нью-Йоркдаги хитой диаспораси раҳбарлари юз минглаб доллар маблағ тўплагани федерал ҳужжатларда келтирилган. Хитой тарафидан номаълум шахслар орқали пул ўтказилган. Терговлар буни Хитой ҳукуматининг АҚШ сайловларига аралашуви сифатида баҳолаган. Адамснинг Осиё жамоати билан алоқачиси ва махсус маслаҳатчиси Винни Греко мэрнинг Хитой Бош консули Сунь Госян иштирокидаги тадбирларда пайдо бўлишини ташкиллаштирган. Бу эса, Адамсга Хитой билан “дўстона” муносабатларни кучайтириш имконини берган. Охир оқибат, Адамс ўзини айбдор деб тан олмади. Жорий йилда президент Трампнинг Адлия департаменти Адамсга қарши жиноий ишни ёпишга муваффақ бўлди.

Эътиборни тортадиган яна бир жиҳат шундаки, Эрик Адамснинг 18-23 ноябрга мўлжалланган беш кунлик сафари Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ининг 19-22 ноябр кунлари Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга амалга ошираётган расмий ташрифи билан параллел кечмоқда. Бу икки ташрифнинг бир вақтга тўғри келиши тасодиф эмас, балки Вашингтон ва Пекин ўртасида минтақа келажагини белгилаб бораётган “дипломатик рақобат”нинг жонланганидан дарак беради.

Юқоридаги воқеликлар замирида қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:

Биринчидан, Эрик Адамс Америка ташқи алоқаларини Нью-Йоркдаги турли миллат диаспоралари орқали мувофиқлаштириш сиёсатида ўзигa хос муҳим рол ўйнайди. Нью-Йорк АҚШдаги энг катта марказий диаспора узелларидан бири ҳисобланади. Мирзиёевни сентябр ойидаги Нью-Йоркка қилган сафари чоғида ҳам ўзбек диаспораси дабдаба билан кутиб олгани барчага маълум. Нью-Йорк осмонида “Welcome to USA, President Shavkat Mirziyoyev” ёзуви билан учган самолёт ҳодисаси ижтимоий тармоқларни тўлдирди. Бу эса, Вашингтоннинг норасмий каналлар орқали таъсир ўтказиш амалиётини кучайтирганини кўрсатади. Демак, Эрик Адамснинг Тошкентга келиши, Нью-Йоркдаги миллионлаб диаспоралар, йирик бизнес тармоқлари ва АҚШ сиёсий элитаси билан тўғридан-тўғри боғлиқ норасмий дипломат сифатида келажакда керак бўлган “алоқа нуқталарини” мустаҳкамлаб қўйишга қаратилган бўлиши мумкин.

Иккинчидан, сўнгги ойларда АҚШ элчилари, махсус вакиллари, ишбилармон доиралари, сенаторлар ва расмий делегацияларнинг минтақада “навбатма-навбат” амалга ошираётган фаол ташрифлари Трамп ўз “дўстларини” рағбатлантириш, стратегик иттифоқчиларни ҳимоя қилиш ва минтақавий таъсирини мустаҳкамлаш мақсадига боғлиқ.

Шу маънода, Адамс ташрифининг Ван И сафари билан бир вақтда рўй бериши бежиз эмас. Чунки Ван Ининг мазкур турнеси С5+1 саммити доирасида Марказий Осиё раҳбарларининг Трамп билан учрашувидан кейинги Хитойнинг минтақа бўйлаб амалга ошираётган илк расмий дипломатик қадамидир.

Трамп маъмурияти эса, охирги даврларда С5+1 форматини стратегик даражага кўтариб, Қозоғистон ва Ўзбекистонни минтақада “асосий таянадиган нуқта” сифатида белгилади ҳамда Хитой–Россия таъсирини чеклаш стратегиясини кескин фаоллаштирди. Шу боис Ван И сафарини Вашингтоннинг кучайган дипломатик ҳаракатларига Пекиннинг жавоби сифатида талқин қилиш ўринли. Хитой ўзининг анъанавий “иқтисодий боғлиқлик” сиёсатини янада фаоллаштириш билан минтақа устидаги таъсирини сақлаб қолишга интилмоқда. Адамснинг минтақага ташрифи эса, Ван И ҳаракатларини синхрон равишда кузатиб, Вашингтон сиёсатига мослаштирувчи дипломатик “навбатчи” сифатидаги вазифани бажараётгандек кўринади. Америка ва Хитой ўртасида минтақавий таъсир учун кечаётган яширин пойгада ҳар бир қадам, ҳар бир ташриф, ҳар бир учрашув стратегик мазмун касб этмоқда. Марказий Осиё майдони эса, бу икки геосиёсий кучнинг қарама-қарши сигналларини бир вақтнинг ўзида қабул қилаётган ўзига хос “дипломатик майдон”га айланиб улгурди.

Шунингдек, Адамс ташрифининг яна бир муҳим ва мусулмонлар учун хатарли жиҳати борки, у минтақада Қозоғистондан кейин Ўзбекистоннинг Иброҳим келишувларига қўшилиши эҳтимоли билан боғлиқ. Вашингтон бу масалани минтақавий архитектурани ўз манфаатлари томон буришда ҳал қилувчи босқич сифатида кўрмоқда. Агар Тошкент бу йўналишда қадам ташласа, минтақа мамлакатларини яҳудий вужуди билан алоқадор янгича архитектурага тортиш режаси амалга ошиши мумкин бўлади. Бу эса, Америка учун улкан дипломатик ютуқ, Уммат учун эса, катта хатардир.

Шу маънода қаралса, Вашингтоннинг Адамс мисолидаги дипломатик ҳаракатлари Американинг Хитой ва Россия билан геосиёсий рақобати эмас, балки Умматни яҳудий вужудига хизмат қилувчи минтақавий архитектурага тортиш жараёнидир.

Шунга кўра, Трамп ташаббус қилаётган энг хатарли сиёсий лойиҳа – бу Иброҳим келишувларидир. Вашингтон минтақа давлатларини, жумладан, Қозоғистондан сўнг энди Ўзбекистонни ҳам ана шу келишувлар доирасига тортиш учун улкан куч сарфламоқда. Ушбу келишувлар орқали Америка яҳудий вужуди манфаатларини ҳимоя қилишни Яқин Шарқдан ташқари ҳудудлар учун ҳам мажбурий “меъёр”га айлантирмоқчи. Агар Марказий Осиё ҳукуматлари бу тузоққа илинса, минтақани яҳудий вужуди билан боғловчи янги ҳарбий ва иқтисодий каналлар пайдо бўлади. Натижа эса, минтақа устидаги назоратнинг АҚШ қўлига тўлиқ ўтиши ва (исроил) хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган янги хавфсизлик архитертурасининг барпо этилишига олиб боради.

Эрик Адамснинг ушбу сўзлари, аслида, Вашингтоннинг позициясини ифодалайди: “Биз (исроил)ни иттифоқчи ва дўст деб ҳисоблаймиз ва мен бутун дунё бўйлаб (исроил) ва яҳудий халқини қўллаб-қувватлашни тўхтатмаслигимни эълон қиламан… ва мен антисемитизм нафрати қаерда намоён бўлишидан қатъи назар, унга қарши курашаман”.

Шундай экан, минтақа ҳукуматлари ва халқлари Американинг ва бошқа барча мустамлакачи кучларнинг Ислом ва мусулмонларга қарши ишлаб чиқилган ҳар қандай лойиҳаларини рад этиши ва уларнинг Уммат устидан ҳукмронлик қилиш режаларининг амалга ошишига қарши курашмоғи лозим. Бунинг энг самарали ва халоскор йўли эса, Аллоҳнинг қонунлари билан бошқарадиган Рошид Халифалик давлатини қайта барпо этишдир.

 

Иззатуллоҳ

24.11.2025й

 

TagsБиньямин НетаньяхуСионизм дўстининг ташрифи
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

  • МАҚОЛАЛАР

    Россия президентининг АҚШга Ўзбекистон номидан берган жавоби “мустақиллик байрами” арафасида ўзбек ҳукумати юзига тарсаки бўлиб тушди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    ФИДАН ВА ЯҲУДНИ ҚУТҚАРИШ ИЛИНЖИ

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Жорий йилнинг 9-16 август кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган 38-Халқаро информатика олимпиадаси (IOI 2026) доирасида кутилмаган ҳолат юз берди. ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими?

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда ҳарбий хизмат қилаётган мусулмон аскарни намоз ўқиши мумкинми? Ҳарбий интизом қаерда тугайди ва Аллоҳнинг амри қаердан бошланади? Бу ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1.0x 0:00 / 0:00 Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1-қисм بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Инсон уйқуда эканини қандай билади? Уйқудаги киши ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? 1.0x 0:00 / 0:00 Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? بِسْمِ اللهِ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Геосиёсат»га бир назар

    «Геосиёсат»га бир назар (2-қисм) بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ҳозирги даврда дунёда устувор бўлган қарашга кўра, «геосиёсат» атамаси икки қисмдан таркиб топган: Geo — география, Politic эса сиёсат маъносини англатади. Бу ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: