Сисий: мен юрт ташқарисидан эмас ичкарисидан чўчияпман

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Сисий Миср аҳлининг қўзғолон кўтариб уни тахтдан қулатишидан қўрқмоқда
Сисий: мен юрт ташқарисидан эмас ичкарисидан чўчияпман
Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисий ташқи душманлардан эмас, Миср ичкарисидаги мақсадли уринишлардан қўрқаётганини таъкидлади.
15 октябр шанба куни расмий матбуот билан ўтказган суҳбатда Сисий Синай ярим оролидаги вазият яхшиланаётганини айтар экан, терроризмга қарши уруш узоқ кечади, террорчилар ўзларини ривожлантиришмоқда, бироқ «Бизнинг қуролли кучлар ҳам ўз амалиётларини ривожлантирмоқда», дея қўшимча қилди.
У ичкарида барқарорлик қайта тикланиши омилларидан бири мисрликларнинг ўз юртларидаги хавфсизлик ва барқарорлик қадрини онгли равишда тушунишларидир, дея урғулаб «ишонаманки мисрликлар баъзилар режалаштирган давомий парокандаликка киришни рад этадилар» деб айтди.
Журналистлардан бирининг 11 ноябрда намойишлар ва ғалаён амалиётлари ўтказилишга чақириқлар бўлаётгани тўғрисидаги саволига «мисрликлар шубҳаланишга ёки ёмон гумон қилишга уринаётганлар тасаввуридан кўра анча онглидирлар, шу боис ушбу мухолиф партиялар томонидан сарфланажак барча ҳаракат охири албатта муваффақиятсизлик билан тугайди», дея жавоб берди.
Кейин «Мен – юртингиздан кўнглингизни тўқ қилинг, деб кўп айтганман, ҳақиқатдан, мисрликлар ўз юртлари ҳақида қайғурмоқдалар», дея сўзини давом эттирди.
Маълумки, ҳукуматга мухолиф партиялар ижтимоий алоқа тармоқларида нарх-наволарнинг ошишига қарши «савротул ғоллаба» (ғалаба келтирувчи қудратли қўзғолон) номли намойиш ўтказишга чақириқ бошлаганлар. (Русиял Явм).
Роя газетаси шарҳи:
Сисий Миср аҳлини ҳафсала билан авраб, адаштириш учун ўзининг ва режимининг башарасини бутунлай ўзгартириб тасвирлашга уринмоқда. Чунки у улардан чўчимайман, дея айтаётган ташқи душманлар, ҳақиқатдан ҳам унга нисбатан қўрқиладиган душман эмас. Аксинча, улар Сисийнинг хўжайинлари бўлиб, Мурсийга қарши инқилоб қилишида, бинобарин, қудратга келишида ёрдам беришган. Улар томонидан хавф келишидан чўчимайди, чунки Мисрда ўшаларнинг сиёсатларини юргизмоқда, режаларини татбиқ қилмоқда, манфаатларини рўёбга чиқариб бермоқда. Шу боис улардан кўнгли тўқ. У қўрқаётган кишилар ўз халқи фарзандларидир, ўзи душманим деб ҳисоблаб, уларга зулм қилишни муносиб кўрган кишилардир, Муборакка қарши кўтарилган, энди унга ҳам қарши қўзғолон кўтариб, уни ҳам ағдаришларидан, ўлдиришлари ёки қамашларидан қўрқаётган Миср аҳлидир. Шунинг учун ҳам Сисий уларга тазйиқ ўтказмоқда, ҳибсга олиш, қийноққа солиш, оч қўйиш, қашшоқлаштириш, адаштириш, авраб-алдаш… ва бошқа таърифлашга инсу жин тили ожизлик қиладиган турли воситалар билан бўғизларидан олиб, босим остида ушлаб турибди.
Роя газетасининг 2016 йил 19 октябр чоршанба кунги 100-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб