| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минбар омонатдир!

  • Ёқилғи тақчиллиги Ўзбекистонни стратегик танловлар остонасига чорламоқда!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Онгимиз кимнинг мезон-ўлчовлари билан бошқарилмоқда?

  • Яҳудий вужуди Сурия режимидан нима хоҳламоқда?

  • Эроннинг бугунги воқелиги ва у билан АҚШ ўртасидаги зарбаларнинг янгиланиши

  • Тошкентнинг АСЕАН маконига кириб бориши нимани англатади?

  • Солиқларни қайтариш ортидаги «қармоқ»

МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
Home›МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ›Соч турмаги ва Ражаб ойи тўғрисидаги саволга жавоб

Соч турмаги ва Ражаб ойи тўғрисидаги саволга жавоб

By htadmin
29.04.2017
0
Share:

Соч турмаги ва Ражаб ойи тўғрисидаги саволга жавоб

Таҳририятимизга Ikrombek исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.

 Савол:

 Ассалому алайкум. Менда иккита савол бор. Биринчиси: Хозирги ражаб ойида рўза тутишлик қандай? Бир олимни гапини ўқиб қолдим, унинг гапига кўра, бидъат дейиляпти. Яна шу ойда одамлар бир бирларидан кечирим сўрайдиган кун бор экан. Шунақа гаплар эшитдик, буларнинг шаръий ҳукми нима? Иккинчи савол: Хозирда кўпчилик эркаклар сочларини қисқартирганда маълум бир ерларини кўп олдириб, баъзиси кам олиниб турли шакллар бериб соч турмаклари қилишяпти. Баъзи ерларда ўқиб қолдим, сочни бу каби қилиб олиш жоиз эмас экан. Қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтирилган, Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан, у киши айтди: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “қозаъ”дан қайтардилар”. Қозаъ нима деб сўралди, жавоб бердилар: “Боланинг сочини баъзисини олиб, баъзисини қолдиради”. Бухорий ва Муслим ривояти.

Сочнинг бир ерини кўп олиб, бошқа ерини кам олиб турмак қилишнинг аниқ шаръий ҳукмини тушунтириб берсангиз?

Ikrombek

Жавоб:

بسم الله الرحمن الرحيم

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ.  

Биринчи саволга жавоб: Ражаб ойи Исломдаги тўртта ҳаром ойлардан бири ҳисобланади.

عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ :  السَّنَةُ اثْنَا عَشَرَ شَهْرًا , مِنْهَا أَرْبَعَةٌ حُرُمٌ , ثَلاثٌ مُتَوَالِيَاتٌ : ذُو الْقَعْدَةِ وَذُو الْحِجَّةِ وَالْمُحَرَّمُ , وَرَجَبُ مُضَرَ الَّذِي بَيْنَ جُمَادَى وَشَعْبَانَ

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Йил ўн икки ойдан иборатдир. Улардан тўрттаси ҳаром ойлардир. Уларнинг учтаси кетма кет келади: Зул қаъда, зул ҳижжа, муҳаррам ва тўртинчи ҳаром ой жумодус соний ва шаъбон ўртасидаги ражабдир”. Муттафақун алайҳ. Бундан билинадики, ражаб ойи  уруш ҳаром қилинган ойлардан бири. Модомики, кофир давлат мусулмонларга қарши уруш очмаса, мусулмонлар бу ойда уруш очмайдилар. Бу ойнинг ҳаромлиги тўғрисдаги далил, унда уруш ҳаром қилингани эса, қуйдаги оятдан билинади.

إِنَّ عِدَّةَ الشُّهُورِ عِنْدَ اللَّهِ اثْنَا عَشَرَ شَهْرًا فِي كِتَابِ اللَّهِ يَوْمَ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ مِنْهَا أَرْبَعَةٌ حُرُمٌ ۚ ذَٰلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ ۚ فَلَا تَظْلِمُوا فِيهِنَّ أَنْفُسَكُمْ ۚ وَقَاتِلُوا الْمُشْرِكِينَ كَافَّةً كَمَا يُقَاتِلُونَكُمْ كَافَّةً ۚ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ مَعَ الْمُتَّقِينَ

 “Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони, Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У (ой)ларда ўзингизга зулм қилманг. Мушрикларга қарши жам бўлиб, улар сизга қарши жам бўлиб урушаётгандек  уруш қилинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир”. (Тавба. 36)

 Энди Ражаб ойида рўза тутиш ёки айнан йигирма еттинчи кунида рўза тутиш тўғрисида тўхталадиган бўлсак.

 Ражаб ойида бирон амални алоҳида хослаб қилиш тўғрисида бирон дона саҳиҳ ёки ҳасанга яқин далил келмаган. Ҳадис деб тарқалган гаплар аксари мавзуъ (тўқима) ёки ўта заиф ривоятлардир. Лекин бу мавзуда Имом Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Можа ва Байҳақийлар ҳасан санад билан ривоят қилган бир ҳадис келган бўлиб, бу ҳадис айнан Ражаб ойида рўза тутиш ҳақида эмас, ҳаром ойларда (яъни зул қаъда, зул ҳижжа, муҳаррам ва ражаб ойларида) рўза тутиш яхши эканига далолат қилувчи ҳадис келган.

عن رجل من باهلة أنّهُ أتى رَسُولَ الله صلى الله عليه وسلم، ثُمّ انْطَلَقَ فَأتَاهُ بَعْدَ سَنَةٍ وَقَدْ تَغَيّرَتْ حَالُهُ وَهَيْئَتُهُ، فقال: يَارَسُولَ الله أمَا تَعْرِفُنِي؟ قال: وَمَنْ أنْتَ؟ قال: أنَا الْبَاهِليّ الّذي جِئْتُكَ عَامَ الأوّلِ، قال: فَمَا غَيّرَكَ وَقَدُ كُنْتَ حَسَنَ الْهَيْئَةِ؟ قُلْتُ مَا أكَلْتُ طَعَاماً مُنْذُ فَارَقْتُكَ إلاّ بِلَيْلٍ، فقال رَسُولُ الله صلى الله عليه وسلم لِمَ عَذّبْتَ نَفْسَكَ، ثُمّ قال: صُمْ شَهْرَ الصّبْرِ وَيَوْماً مِنْ كُلّ شَهْرٍ، قال: زِدْني فإنّ بِي قُوّةً، قال: صُمْ يَوْمَيْنِ، قال: زِدْنِي، قال: صُمْ ثَلاَثَةَ أيّامٍ، قال: زِدْنِي، قال: صُمْ مِنَ الْحُرُمِ وَاتْرُكْ، صُمْ مِنَ الْحُرُمِ وَاتْرُكْ، صُمْ مِنَ الْحُرْمِ وَاتْرُكْ، وَقال بِأصَابِعِهِ الثّلاَثَةِ فَضَمّهَا ثُمّ أرْسَلَهَا

Боҳилалик бир киши айтади: У Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб кетди ва орадан бир йил ўтганидан кейин келди, унинг аҳволи кўриниши кетган эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Мени танисанми? Кимсан?” дедилар. У одам “Мен ўтган йили олдингизга келган Боҳилиялик одамман” деди. Росулуллоҳ алайҳиссалом “Намунча ўзгариб кетибсан, кўринишинг яхши эдию?!” дедилар. “Сизни олдингиздан кетганимдан кейин фақат кечаси ётишдан олдин овқатландим” деб жавоб берди. Росулуллоҳ алайҳиссалом “Нимага нафсингни қийнайсана. Рамазонда рўза тутгин ва ҳар ойда бир кундан рўза тутгин” дедилар. У одам “ мени бундан ортиққа қувватим етади, яна қўшиб беринг” деди. “Ҳар ойда икки кун рўза тутгин” деб жавоб бердилар. У одам “ мени бундан ортиққа қувватим етади, яна қўшиб беринг” деди. “Ҳар ой уч кун рўза тут” деб жавоб бердилар. У одам “Яна қўшинг” деди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бармоқларини уч марта санаб кўрсатиб дедилар: “Ҳаром ойларида рўза тут ва кейин тўхта, ҳаром ойларида рўза тут ва кейин тўхта, ҳаром ойларида рўза тут ва кейин тўхта”. Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Можа ва Байҳақийлар ривояти. Ҳасан. Бундан билиндики, айнан Ражаб ойида эмас, ҳаром ойларини хослаб рўза тутиш савоб ажрга сабаб бўлиши мумкин, лекин Ражаб ойида рўза тутса, бошқа тутилган рўзалардан бошқача алоҳида ажр-савоб бўлиши тўғрисида қабул қилишга яроқли далил йўқ. Демак Ражаб ойини ёки бу ойнинг бирон кунини, хусусан йигирма еттинчи кунини хослаб рўза тутиш бидъат амалдир.

Ражаб ойини хослаб рўза тутиш билан бирга бу ойда бошқа бирон амални алоҳида ажр-савобли деб қилиш ҳам юқоридаги далилларга кўра, бидъатдир. Яъни бу ойда бирон кунни одамлар бир бирларидан кечирим сўрайдиган кун, деб ишониш ҳам бидъат. Инсонлар ҳар қачон бир бирларидан кечирим сўрашлари мумкин, бу амални бирон кунга хослангани тўғрисида далил йўқ. Валлоҳу аълам.

 Иккинчи саволга жавоб:

عن ابن عمر – رضي الله عنهما – قال: نهى رسول الله – صلى الله عليه وسلم – عن القَزَع

 Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “қозаъ”дан қайтардилар.

Қозаъ – القَزَع – соч олишда сочнинг баъзи ерларини олиб, баъзи ерларини қолдириб олиш. Саволда келган ҳадис ҳам саҳиҳ эканлиги кўриниб турибди. Лекин сочни “қозаъ” қилиб олишнинг шаръий ҳукми ҳаромликка етиб бормайди. Бунинг сабаби, усул қоидаларига кўра, мантларда (оят, ҳадис) келган тақиқ ҳаромни ифодалаши учун тақиқни қилган одамни охиратда азоб ёки шу дунёда уқубот-жазо олишини англатувчи огоҳлантириш ваъийд ёки тақиқланаётган амални қилган мусулмон кофирлардан бўлиб қолиш ёки мусулмонлар сафидан чиқиши каби маънолар келиши керак. Бу ерда эса, тақиқнинг ўзи келяпди, ваъийд келмаяпди. Бу эса тақиқ ҳаромни эмас, макруҳни ифодалаш учун келганини билдиради. Яъни сочни мана шундай қилиб олдириш ҳаром бўлмасада, макруҳ (яхши эмас, қилмаган яхши) амалдир.

Ва яна шариатда мубоҳ амал ҳисобланган хижома (бошдан қон олдириш) учун сочнинг баъзи ерларини олиб, баъзи ерларини олмасдан қўйишга тўғри келади. Бунинг учун мазкур тақиқни бузиш керак бўлади. Хижома учун бошнинг баъзи еридан соч олишга ҳожат пайдо бўлади, ҳаётий зарурат эмас. Шаръий қоидага кўра, тақиқланган ҳаром чегарани бузишга рухсат бўлиши учун эҳтиёж-ҳожат эмас, ҳаётий зарурат топилиши керак. Яъни ҳожат учун ҳаромнинг чегараси бузилмайди, лекин ҳаётий зарурат учун ана шу зарурат қопланадиган даражада ҳаромнинг чегараси бузилиши мумкин, масалан, чўлда оч қолган мусулмон ҳалол ейиладиган нарса топа олмаса ва ўлиш хавфи сезилса, тирик қоладиган даражада ҳаром таомни ейишига рухсат берилади. Юқорида айтилганидек, хижома учун сочнинг баъзисини олиш ўлимдан сақлаб қолувчи ҳаётий зарурат эмас, балки эҳтиёж-ҳожатдир. Демак, ҳожат учун тақиқни бузилмайди. Агар сочнинг баъзисини олиб, баъзисини қолдириш ҳаром бўлганида хижома ҳожати учун бу тақиқни бузишга рухсат берилмас эди. Бундан келиб чиқадики, мазкур ҳадисдаги тақиқ макруҳни ифодалаш учун келган.

Бундан ташқари Имом Ахмад ўзининг “Муснад”ида ҳасан санад билан қуйидаги ҳадисни ривоят қилган.

عن ابن عمر ، عن النبيّ صلى الله عليه وسلم: أنه كره القَزَع لِلصّبيان

Ибн Умар айтади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қозаъни ёш болалар учун макруҳ деб ҳисоблар эдилар”. Ахмад ривояти. Ҳасан. Бу ҳадис қозаъни (сочни баъзисини олиб, баъзисини қолдиришни) ҳаром эмас, макруҳ эканини англатади.

 Бу ерда яна бир ҳолат бор. Бир кофир сочини ана шу ҳадисда айтилгандек қилиб олган бўлса ва бир мусулмон ана шу кофирнинг соч турмагини кўриб, унга ўхшаш мақсадида сочини ана ўшандай қилиб олдирса, мазкур мусулмоннинг бу амали ҳаром ҳисобланади. Бунинг далили

عَنْ ابْنِ عُمَرَ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ

Ибн Умар айтади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас у улардандир”. Ахмад, Абу Довуд, Ибн Аби Шайба ва Абд ибн Ҳумайдлар ривояти. Саҳиҳ.

 Валлоҳу аълам.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

30.04.2017й.

Tagsсаволга жавобСоч турмаги . Ражаб ойи
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Роҳинга мусулмонлари ҳинду ва бутпарастлар қўлида қаттиқ азоб-уқубатлар чекишмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Эй Шом, мусибат ва зулмларга қарамай уйғон! Ғалаба тонгги отмоқда!

  • МАҚОЛАЛАР

    Аҳволимизнинг яхшиланиши ўзимизга боғлиқ

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/