Сокин ташриф атрофидаги шовқинлар

Сокин ташриф атрофидаги шовқинлар
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
25 октябр куни АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ҳамда Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау бошчилигидаги делегация Тошкентга етиб келди. Ташриф олдиндан эълон қилинмагани, маҳаллий оммавий ахборот воситаларида деярли ёритилмагани ва расмий изоҳларнинг умумий характерда бўлиши бу сафарнинг ёпиқ дипломатик табиатини кўрсатди.
АҚШ элчихонаси Telegram саҳифасида шундай баёнот берди:
“Сержио Гор ва Кристофер Ландау Тошкентда Ўзбекистон ҳукумати ва бизнес вакиллари билан икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди”.
Бироқ бу “мулойим” дипломатик иборалар ортида Вашингтоннинг аниқ стратегик мақсадлари – Россия ва Хитойга муқобил ўлароқ минтақада ўз таъсирини кучайтириш ҳамда сиёсий Исломни назорат қилиш яққол намоён бўлади.
Гор ташрифидан тўрт кун олдин, 21 октябрда АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг икки йирик нефт компанияси – “Роснефть” ва “Лукойл”га қарши янги санкциялар эълон қилди.
Молия вазири Женет Йеллен бу ҳақда шундай деди: “Бу чоралар Россиянинг энергетика сектори орқали Украинадаги урушни молиялаштириш имкониятини чеклашга қаратилган”.
Бироқ санкциялар нафақат Россиянинг ички иқтисодига, балки унинг қўшма корхоналарига ҳам таъсир қилади. Шу жумладан:
– Ўзбекистондаги “Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани” — Қандим ва Ҳисор газ кони орқали мамлакат экспорт ҳажмининг катта қисмини таъминлайди;
– Қозоғистондаги “Роснефть” — Каспий нефть қувурлари консорциумида асосий улушга эга.
Яъни Вашингтоннинг санкция сиёсати нафақат Москвага қарши босим воситаси, балки Тошкент ва Олмаотани Россияга боғлиқ энергетика моделидан узоқлаштиришга мажбур этувчи геосиёсий механизмдир.
Сержио Гор ва Кристофер Ландау Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, иқтисодий ривожланиш вазири Лазиз Қудратов ва энергетика соҳаси раҳбарлари билан учрашди. АҚШ Давлат департаментининг расмий баёнотида “стратегик шериклик янги босқичга кўтарилгани” таъкидланди. Лекин музокараларнинг марказий мавзуси санкция оқибатларини бошқариш ва энергетик занжирларни қайта форматлаштириш бўлгани эҳтимоли юқори. Бу, айниқса, АҚШнинг 2025 йил сентябрда янгиланган “Central Asia Strategy” ҳужжатидан ҳам англашилади. Янги стратегияда икки устувор йўналиш белгиланган:
1. Хитой ва Россия таъсирини камайтириш – критик минераллар (уран, литий, хром) бозорида назоратни қайта тақсимлаш.
2. Терроризм ва сиёсий Исломни чеклаш – Афғонистондан келаётган хавфларга қарши мафкуравий ва чегаравий барьер яратиш.
Ўзбекистон бу икки мақсаднинг марказида турибди: бир томондан – минерал ресурслар ва транзит инфратузилмаси, иккинчи томондан – Исломий уйғониш кайфияти кучли жамият сифатида.
Тошкент музокаралари арафасида Афғонистон билан Тожикистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди. “8 Субҳ” газетаси маълумотига кўра, ҳодиса Бадахшон вилоятининг Давонг минтақасида Тожикистон чегарачилари ва “Толибон” ҳаракати жангарилари ўртасида чегаранинг бир қисми бўлиб хизмат қиладиган Амударёдан сув олиш борасидаги келишмовчиликлар туфайли келиб чиққан. Бу минтақада Хитой томонидан амалга оширилаётган олтин қазиб олиш лойиҳалари мавжуд бўлиб, бу хавфсизлик вазиятини янада мураккаблаштирган.
Россия Тожикистондаги 201-ҳарбий базаси орқали Марказий Осиёнинг “яқин чегара”сини назорат қилади. Толибон билан “прагматик муносабат”да бўлса-да, Москва ҳарбий қудратини оширишни ва чегара мустаҳкамлигини хоҳлайди.
Хитойнинг эса, Zijin Mining йирик компанияси Бадахшондаги олтин конларини қазиб олади. Бу “Бир белбоғ ва бир йўл” лойиҳасининг хомашё таъминоти учун муҳим.
Мана шу эътибор билан қаралганда, чегара ҳодисасида хавфсизлик жиҳатдан Россиянинг манфаатлари иқтисодий жиҳатдан Хитой манфаатлари билан тўқнашади. Бу эса, Россия ва Хитой муносабатлари учун “синов” бўлиб, уларнинг ҳамкорлик чегараларини белгилайди.
Шу билан бирга, бу тўқнашув Мирзиёев билан минтақавий хавфсизлик, террорчиликка қарши курашиш ва ғайриқонуний миграция масалаларини муҳокама қилаётган АҚШ делегацияси учун қулай дипломатик фон яратади, яъни “Афғонистондан келадиган таҳдидлар” нарративини кучайтириб, Марказий Осиё давлатларини ўз хавфсизлик тармоғига тортиш имконини беради.
Натижада, Америка Ўзбекистон ҳукуматини чегара назорати ва разведка алмашинуви бўйича ҳарбий-ҳамкорлик шартномаларини имзолашга ундайди. Бу фақат Ўзбекистон билан чекланмайди, балки 6 ноябрда Вашингтонда ўтказиладиган C5+1 саммитида Марказий Осиё раҳбарлари билан минтақавий беқарорликка қарши бирлашган фронт яратишни муҳокама қилади.
RAND институти қайд этган “терроризм ва радикализмни чеклаш – иқтисодий барқарорлик учун асосий шартдир” ғояси Вашингтон сиёсатининг асл моҳиятини очади. Яъни унга кўра, сиёсий Исломга қарши курашиш рақобат муваффақиятининг шартидир.
Айнан шу мақсадда Вашингтонда бўлиб ўтадиган C5+1 саммити АҚШнинг Марказий Осиёдаги “институционал таъсир платформаси”га айланмоқда. Сенатор Марко Рубио бу ҳақда шундай деди: “Агар АҚШ Марказий Осиёда ўз таъсирини мустаҳкамламаса, бу бўшлиқни Россия ва Хитой тўлдиради”.
Саммит арафасидаги Сержио Гор ташрифи Вашингтон учун иттифоқчилар билан позицияларни мувофиқлаштириш, яъни геосиёсий “репетиция” вазифасини бажарди.
Шунга кўра, Американинг Марказий Осиёдаги геосиёсий рақобат ва сиёсий Исломни назорат қилиш стратегияси марказида Ўзбекистон, шу жумладан, Қозоғистон АҚШ учун “минтақавий устунлар” сифатида турибди.
Бироқ бунда Вашингтон дуч келадиган энг катта синов – иқтисодий манфаат билан мафкуравий назоратни мувозанатда ушлаб туришдир. Трамп маъмуриятининг бебошлик ва манманлик сиёсати бу мувозанат қаршисида қандай йўл тутишини Ғазо мисолида кўриб турибмиз.
Шунинг учун ҳам Американинг Марказий Осиёдаги стратегияси “тинчлик” ёки “ҳамкорлик” ниқоби остида Исломий уйғонишга қарши кураш, яъни Умматни сиёсий жиҳатдан фаоллашишдан тўхтатиш ҳаракатидир. Чунки бу ердаги масала аслида ҳақ билан ботил ўртасида мувозанат қилиш масаласи эмас, балки ҳақ ёки ботил, нур ёки зулмат масаласидир.
Шунинг учун Америка ўзининг бутун кучини ботилни ҳимоя қилишга, яъни Исломни сиёсий ҳаётдан четлатишга сарфлаяпти.
Аммо Уммат орасидаги исломий уйғониш Аллоҳ изни ила Рошид Халифалик давлатини тиклаш билан бу ҳужумларни пучга чиқаради. Чунки Аллоҳ таоло айтади:
يُرِيدُونَ لِيُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ
– “Оғизлари билан Аллоҳнинг Нурини ўчирмоқчи бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз Нурини тугал этгувчидир”. (Софф:8)
Иззатуллоҳ
31.10.2025й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ