Таркибида спирти бўлган атрлар тўғрисидаги саволни жавоби

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Таркибида спирти бўлган атрлар тўғрисидаги саволни жавоби
Савол: Ассалому алайкум, таркибида айрим спирт турлари мавжуд бўлган атирларни ишлатиш ҳукмини шарҳлаб берилишини истардим? Аллоҳ сизларни ёрлақасин.
Жавоб: ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ,
Таркибида спирти бўлган атрларга эса хамрни ҳукми тушади. Чунки Муслим чиқарган ҳадисда ибн Умар: Расулуллоҳ САВ: "Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир, ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаромдир" дедилар, дейди.
Расулуллоҳ САВ Абу Довуд Жобир ибн Абдуллоҳдан чиқарган ҳадисда: "Ниманики кўпи маст қилса, бас, унинг ози ҳам ҳаромдир" дейдилар.
Зеро, Сарвари коинот САВ хамр деб аталмиш суюқликнинг нима эканини, бас, ҳар бир маст қилувчи нарса – кам бўладими ёки кўп бўладими – бас, у хамрдир, деб баён қилганлар.
Энди бу атр, одекалон кабилар маст қиладими, йўқми, шуни билиш учун манотини аниқлаш даври келади, яъни агар ўша нарсадан оз ёки кўп ичсанг бу нарса маст қиладиган бўлса, демак, у хамрдир, ва унга хамрнинг ўн турдаги ҳаромлиги татбиқ қилинади. Ҳоким "Мустадрак"да Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Умардан ва у отасидан ривоят қилиб келтирган ҳадисда Расулуллоҳ САВ: "Аллоҳ хамрни лаънатлади, унинг соқийсини ва ичувчисини, сиқиб берувчисини ва сиқиб олувчисини, ташиб берувчисини ва ташиб берилувчисини, сотувчисини ва сотиб олувчисини ва унинг пулини еювчисини лаънатлади" деганлар.
Мутахассислар эса суюқликларга аралаштирилган спирт моддаларини таъсири ҳақида, бу суюқлик агар ичиладиган бўлса маст қилувчига айланади, дейишган.
Пайғамбар САВ бу ҳақда шундай дейдилар: "Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир ва ҳар бир хамр ҳаромдир" бу ҳадисни Муслим чиқарган.
Шунинг учун хамрнинг ҳукмлари спиртга аралаштирилган атрларга ҳам татбиқ этилади.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу ар-Рашта
21 ражаб 1434ҳ / 31 май 2013



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб