ТАШҚИ ТИЖОРАТ

ТАШҚИ ТИЖОРАТ
Савдогарлар ва тижоратчиларга солинадиган ўлпон
Аҳли аҳд ва аҳли ҳарб хусусидаги шаръий ҳукм
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос:77)
Аҳли аҳд савдогарларидан битимда қанча кўрсатилган бўлса, ўшанча олинади. Агар битимда у бождан озод қилинган бўлса, озод қилинади, маълум миқдор кўрсатилган бўлса, унга ўша татбиқ қилинади.
Аҳли ҳарб савдогарнинг ҳукми унинг давлати бизнинг савдогарларимиздан қанча олса, биз ҳам ундан ўшанча олишимиздир. Омонлик олган бир аҳли ҳарб савдогар юртимизга кирса, ундан улар Ислом давлатининг мусулмон ёки зиммий савдогарларидан қанча бож олишса, ўшанча оламиз. Абу Мажлаз Лоҳиқ ибн Ҳамид ривоят қилади: “Умар р.а.га, аҳли ҳарб бизга келганида қанча оламиз, дейишганида, у, сизлар уларга борганингларда қанча олишарди, деб сўради. Улар, ўндан бирни, деб жавоб беришди. Шунда Умар, сизлар ҳам улардан ўшанча олинглар”, деди. Ибн Қудома буни “Муғний”да айтиб ўтган. Зиёд ибн Ҳадир ривоят қилади: “…На мусулмондан ва на аҳли аҳддан солиқ олардик. Мен, унда кимдан солиқ олардинглар, деб сўрадим. У, аҳли ҳарб савдогарлардан, уларга борганимизда биздан бож олганлари сингари биз ҳам бож олардик”, деди. Буни Абу Убайд “Амвол”да ривоят қилган. Умарнинг бу ишини саҳобалар кўриб, эшитиб туриб, инкор қилмаганлар, эътироз билдирмаганлар. Шунга кўра, у ижмоъдир. Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, аҳли ҳарб савдогарлардан бож олиш вожиб эмас, жоиз ишдир. Давлат улардан, умуман, бож олмаслиги ҳам ёки уларнинг бизлардан олаётганига нисбатан озроқ миқдорда олиши ҳам мумкин, аммо улар олаётганидан кўпроқ миқдорда олиши асло дуруст эмас. Чунки бож олиш мол йиғиш эмас, муомаласига қараб муомала қилиш (саломга яраша алик) сиёсатидир. Бу ишда халифа мусулмонларнинг манфаатини кўзлаб иш тутади. Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар отасидан ривоят қилади: “Умар набатийлардан ёғ ва буғдой учун йигирмадан бирни оларди. Мақсад (бу маҳсулотларни) Мадинага кўпроқ келтириш эди. Пахтага оид нарсалардан эса, ўндан бирни оларди”.
Буни Абу Убайд “Амвол”да келтирган. Ўша пайтларда улар бизнинг савдогарларимиздан ўндан бирни олар эдилар. Шунга кўра, аҳли ҳарб савдоси учун олинадиган божнинг оз-кўп бўлиши ёки умуман олинмаслиги давлат манфаати тақозосига қараб бўлади. Фақат уларнинг бизлардан олаётганидан ошиб кетмаслиги лозим.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
24.02.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб