Терроризм ҳақида бонг ураётган ўзбек режими ўзи нима қиляпти?
Терроризм ҳақида бонг ураётган ўзбек режими ўзи нима қиляпти?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Маълумки, президент Мирзиёев ташаббуси билан ўқув йили якунланиши билан “Долзарб 90 кун” лойиҳаси йўлга қўйилган эди. Лойиҳа доирасида 1 июндан 30 августгача мактаб ўқувчилари ва уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни соғломлаштириш ва ҳар томонлама ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилиши белгиланган. Бироқ айни лойиҳани эълон қилиниши билан, параллел равишда Қуръон ўргатадиган ҳужраларга қарши кескин рейдлар бошланди. Шунингдек, жорий йил 25 июн куни Сенат томонидан вояга етмаганларга “ноқонуний” диний таълим берганларга жиноий жавобгарлик белгилаш ҳақида қонун қабул қилинди. Ҳар ҳафта мамлакатнинг турли ҳудудларида “ҳужра фош қилинди” деган хабарлар расмий ОАВларда эълон қилинаётгани кузатилмоқда. Эътиборли томони, ҳукумат ушбу ҳужраларни болаларга зўравонлик қиладиган хатарли жойлар сифатида жамоатчилик олдида ҳақоратли тарзда кўрсатишга уринаётганидир. Масалан, 2025 йил 2 август куни Daryo.uz нашрида эълон қилинган хабарда таъкидланишича, “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида ИИВ ва ДХХ ҳудудий органлари томонидан хонадонларда ноқонуний диний сабоқлар ўтилаётган ҳужралар аниқланаётгани қайд этилган. Хусусан, 2000 йилда туғилган фуқаро март ойидан буён ҳужра шароитида болаларга нисбатан шафқатсиз муомала қилиб келгани, уларни калтаклагани учун унга нисбатан Жиноят кодексининг 110- ва 219-моддалари бўйича иш қўзғатилиб, қамоққа олингани билдирилган.
Бироқ бу каби воқеалар ҳақиқатда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун эмас, балки диний таълимни илдизи билан қирқишга қаратилган репрессив сиёсатнинг бир бўлаги эканини англаш қийин эмас. Ажабланарлиси шундаки, юзлаб мусулмонлар фақатгина “Роббим Аллоҳ” деганлари учун қамоқхоналарда азоб-уқубатга дучор қилинганда, ҳатто улардан бир қанчаси шафқатсизларча шаҳид қилинганда, расмий ОАВлар бу золимликларга кўз юмиб келмоқда. Аммо гап ҳужраларда Қуръон таълими бериш ҳақида кетганда, болаларни калтаклаш ҳолатлари аниқланди, дея бўрттириб, ваҳимали тарзда кўрсатилиб, ҳужра ташкил қилгани айтилаётган шахслар оммавий равишда “золим” сифатида кўрсатилмоқда. Шу билан бирга, соқол қўйган, ҳижоб кийган ёки Исломий ҳаёт тарзига интилаётган инсонлар “экстремист” ва “радикал” деган ёрлиқлар билан жиноий таъқибга учрамоқда. Бу вазиятда шундай савол туғилади: ким ҳақиқий золим?! Аллоҳнинг динини таълим бераётган устозларми ёки уларни таъқиб қилаётган режимми?!
Аслида, ҳужраларнинг ташкил қилиниши таҳсинга лойиқ иш, лекин шунга қарамай унинг “ноқонуний” бўлсада, пайдо бўлишида бош сабабчи мана шу режим ва у татбиқ қилаётган яроқсиз тузумнинг ўзи. Чунки юртимизда, Ислом асосидаги таълим тизими – унга эҳтиёж катта эканига қарамай – йўлга қўйилмаган. Бироқ шунча таъқиб ва босимларга қарамай, ҳали ҳам уйлар ичида ҳужралар ташкил қилиниши, ота-оналар фарзандларини Қуръон ўргатишга беришда қатъият кўрсатиши – мусулмон халқимизнинг ўз Исломига талпиниши, уни ўрганишга бўлган иштиёқи барҳаёт эканининг жонли далилидир. Бу эса Аллоҳнинг розилигини истаган қалблар соф ва содиқ эканини кўрсатади. Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Сизларнинг энг яхшингиз – Қуръонни ўрганган ва ўргатгандир”. (Имом Бухорий ривояти, Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан).
Шунингдек, яқинда 20 йиллаб қамоқда ўтириб чиққан собиқ сиёсий маҳбусларнинг асоссиз равишда яна қайтадан қамалиши ўзбек режими Ислом Каримовнинг золимона сиёсатини ўзгаришсиз давом эттираётганини яққол намоён қилмоқда. Мана, яқинда 28 нафар собиқ сиёсий маҳбуснинг апелляция судлари бошланди. Бу воқеа ҳар қандай иймон эгасини ларзага солади. Суд жараёни ёзнинг қайноқ, иссиқ кунида ўтаётган бўлишига қарамай, маҳкумларнинг яқинлари уларга сув олиб келган бўлса-да, конвойлар бу сувларни беришга рухсат бермаган. Бу эса конвойлар ва маҳкумлар ҳамда уларнинг яқинлари ўртасида тортишувни келтириб чиқарган. Ана шу тортишув пайтида конвойларнинг бири оғзидан чиқарган сўзлар ҳозирги тузумнинг асл юзини фош қилади: у судланаётганлар устидан қандай зулм ўтказилмасин, “тепадан рухсат бор” деб айтган. Бу ўзбек режими ўзи ўйлаб топган қонунларни ҳам оёқости қилиб, парвойига келганини қилаётганини кўрсатади.
Буни қарангки, яҳуд режими муборак Фаластинда мусулмонларга эътиқодий нафрат асосида сунъий очлик, сувсизлик ва қирғин уюштирса, ўзини мусулмон деб атаётган ўзбек конвойлари эса судланаётган мусулмонларга ёзнинг қаттиқ иссиқ кунида бир томчи сувни ҳам раво кўрмайди! Яна ўлганни устига тепган қилиб, сизларга нисбатан хоҳлаганимизча муомала қилишимизга “тепа” рухсат берган, деса! Бу қандай ақида?! Қандай “иймон”?! Мусулмонларга зулм қилаётганларга шерик бўлиш, лаънатланган золимлар қаторида туриш эмасми бу?! Наҳотки, Аллоҳдан қўрқмасалар?!
Мирзиёев режими лаънати яҳудий режимини қўллаб-қувватлашда жонбозлик кўрсатаётганига шубҳа қолмаяпти. Чунки яҳудлар Ғазода мусулмонлар устидан оммавий қирғинларни ваҳшийларча давом этаётган бир пайтда, саноат ва ҳарбий соҳаларда стратегик аҳамиятга эга бўлган мис хомашёсини айнан Ўзбекистондан олмоқда. Бу оддий иқтисодий келишув эмас, балки қўллари мусулмонлар қони билан бўялган босқинчи яҳудларга очиқдан-очиқ ёрдамдир. Бундай амал иймонли инсоннинг қалбини титратмасдан қолмайди. Зеро, мусулмонларнинг қони оқиб турган бир пайтда, уларни қириб битираётганларни моддий ва сиёсий жиҳатдан қўллаш, ҳеч шубҳасиз, Аллоҳнинг душманларига ёрдам беришнинг айни ўзидир. Бунақа шармандали, оқлаб бўлмайдиган ҳамкорликни ҳар қандай Аллоҳдан қўрққан банда ҳеч қачон қабул қилмайди ва унга сукут сақлаб ҳам турмайди.
Келинг, бир оз тафаккур қилиб кўрайлик! Бугунги ўзбек режими ёшларимизни Ғарб маданиятининг заҳарли ғоя ва фикрлари билан эркин “таъминлаётган” бир пайтда, Ислом қадриятларини илдизидан қирқиш учун қатъий чоралар кўрмоқда. Вояга етмаганларга Исломни ўрганишни тақиқлаш, Қуръон ўргатганлар устидан жиноий иш очиш – бу тузумнинг кимга хизмат қилаётганини очиқ кўрсатади. Энг аламлиси, Аллоҳнинг ҳукми билан яшашни орзу қилган, бу йўлда ҳаракат қилган мусулмонлар оғир жиноятчи сифатида қамоқларга ташланмоқда. Бунинг ёрқин мисоли – чорак асрдирки, Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий-Исломий жамоаси аъзоларининг минглаб вакиллари қамоқларда эзилмоқда. Уларга нисбатан содир этилган шунча жисмоний ва руҳий азоблар ҳақида том-том китоблар ёзса арзийди… Шундай мулоҳазалардан кейин табиий савол туғилади: ҳақиқий террорист ва золим ким?! Аллоҳнинг ҳукми билан яшашни истаган мусулмонми ёки уларни эзувчи золим режимми?!
Албатта, кимларгадир бундай баҳо бериш эриш туюлар, бироқ терроризм деб айнан Ўзбекистон ҳукуматининг ўз халқига қўллаётган сиёсатини аташ мумкин. Бошқача айтганда, буни давлат терроризми, дейиш ҳам мумкин. Нима бўлганда ҳам, мана шу – холис ва ҳақиқий баҳо бўлади. Афсуски, куч ва минбар қўлида бўлган бу режимлар асл қаҳрамонларга туҳмат қилиб, уларни жиноятчи қилиб кўрсатмоқда. Аммо мусулмон халқимиз тезроқ ақлини йиғиб, кимнинг ким эканини билиши, англаши ва фарқлаб олиши шарт! Акс ҳолда, ўша золимнинг бошига келадиган Аллоҳнинг азобидан унга сукут сақлаганлар ҳам омонда қолмайди! Расулуллоҳ ﷺ шундай дедилар: “Йўқ! Аллоҳга қасамки, маъруфга буюрасиз ва мункардан қайтарасиз ҳамда золимнинг қўлидан тутиб, уни ҳаққа қаттиқ эгасиз, ҳаққа, сўзсиз, қамайсиз (яъни уни зулмида давом этишига йўл бермайсиз). Ёки баъзиларингиз қалблари билан баъзиларингизни урар, сўнгра уларни (Бану Исроилни) лаънатлагани каби сизларни ҳам лаънатлар”. (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Салоҳиддин
04.08.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми