Террорни келтириб чиқариб, ундан сиёсий мақсадда фойдаланиш

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Террорни келтириб чиқариб, ундан сиёсий мақсадда фойдаланиш
Доктор Муҳаммад Иброҳим қаламига мансуб
Ғарб терроризмга қарши кураш, деявериб бошимизда ёнғоқ чақди. Ваҳоланки, ўзи дунёни террори билан тўлдириб, Исломга қарши курашмоқда! Агар террор тушунчасига адоват маъноси ҳам кирса, Ислом адоватни ҳаром қилган. Агар бу сўз маъносида ноҳақ одам ўлдириш, бегуноҳлар қонини тўкиш, одамларни қочқинга айлантириш кабилар ҳам кирса, Ислом буларни ҳаммасини ҳаром қилган. Бироқ, биз йирик давлатлар ва яҳудий вужудида, шунингдек, Башар ва Сисий каби кўплаб исломий юрт тоғутларида мана шу жиноятларни кўряпмиз. Улар юз минглаб мусулмонларни ўлдиришди ва миллионлаб мусулмонларни бошпанасиз қолдиришди… Аммо уларни ҳеч ким террорист деб атамади!
Агар айрим мусулмон шахслар томонидан хато содир бўлса, бу хатони Исломга юклаш ножоиздир. Айниқса, бу хатоларнинг ортида Ғарбнинг ўзи, унинг малайлари ва элчилари ҳамда мусулмонларга қарши режалар ишлаб чиқиб, фитна ва тузоқлар қўяётган Ғарб разведкаси турибди. Биз гувоҳ бўляпмизки, улар қуролли жамоалар ичига кириб бориб, Исломни бузиб кўрсатиш учун улар орқали жанговар операцияларни амалга оширишмоқда. Бу операциялар ёшларнинг нобуд бўлиши ва уй-жойларнинг вайрон этилишига олиб келмоқда ва бундан душманлар ютуққа эришмоқда.
Мисол учун, Ливан Триполисидан ўнлаб йигитлар йўқолиб қолди. Оилалари ўғилларининг Давлат ташкилотига қўшилиб қолганлиги тўғрисидаги хабарни эшитиб ҳайрон бўлиб қолишди. Оммавий ахборот воситалари Триполининг номини булғаш кампаниясини бошлаб юборди, унга террорчилар шаҳри, деб аташди. Ваҳоланки, уларнинг аксари ёш йигитлар бўлиб, Ливан хавфсизлик хизмати томонидан доим назорат остида эдилар, шаҳардан ташқарига чиқиша олмасди, чиқсалар қамоққа олинишарди… Хўш, улар қандай қилиб Триполидан чиқа олишди?! Қандай қилиб жиноятчи режимнинг, Эрон Ҳизби ва русларнинг тўсиқларидан ўтишга, Ироқ чегарасини кечиб ўтишга муваффақ бўлишди?! Бундан ташқари, бу ёшларнинг кўпчилиги хавфсизлик хизмати қўлида ҳибсда эдилар, кутилмаганда уларнинг Ироқда ўлдирилгани хабари келди. Буни кузатаётган ҳар қандай инсонга аён бўлдики, демак, йигитларни бу ишга нопок кимсалар тортган бўлиб, устларидан жиноий иш очиш ва қамоққа ташлаш билан уларга босим ўтказган. Шунингдек, Ироқда ишлашса уларга катта маош бериш билан қизиқтирган. Хуллас, бу йигитларни ким ҳибсга олган бўлса, регионал ва глобал давлатларнинг мақсадларини амалга ошириш учун уларни ўлдириб, Триполини террористга чиқариш ниятида бўлган.
Биз то Аллоҳнинг ҳокимиятини барпо этиб, ваъдасини рўёбга чиқариб, адолат ўрнатмас эканмиз, шунингдек, жиноятчиларни фош этиб, жазоламас эканмиз, йирик давлатлар ва уларнинг малайлари оддий инсонларни қўрқитиб жиноят қилишда, Исломга туҳмат қилишда, бегуноҳ инсонларни айблашда давом этаверадилар.
Роя газетасининг 2022 йил 23 феврал чоршанба кунги 379-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ