Трампнинг шунча ҳуриши ва адовати олдида қўл қовуштириб туришни бас қилайлик!
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Трампнинг шунча ҳуриши ва адовати олдида қўл қовуштириб туришни бас қилайлик!
Ислом ва мусулмонлар душманлари билан иттифоқдош бўлишни ва ҳужумларига ёрдам беришни бас қилинг!
Покистон қуролли кучлари сафидаги холис зобитлар бугунги ҳукмдорларни ағдаришлари ва шу орқали уларнинг АҚШ билан иттифоқдош бўлиб, юртни вайрон қилишларига йўл қўймасликлари зарур. Покистон бош вазири Шаҳид Хоқон Аббосий АҚШда хорижий алоқалар кенгашида «Биз АҚШ билан ўртамизда чиқаётган ҳар қандай ихтилофларни ҳануз бартараф этмоқдамиз», деди. Бу сўзларни у йигирма биринчи сентябрда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясида маъруза қилишидан олдин айтди. Ассамблеядаги маърузасида эса, унинг ҳукумати Американинг Покистонга оид асосий ташқи сиёсий мақсадларини маъқуллашини таъкидлади.
Дарҳақиқат, Ислом ва мусулмонларга душманлик қилувчи давлатлар билан иттифоқдош бўлиш Покистонга жуда қимматга тушмоқда. Покистон режими душман давлат бўлган Американинг адоватига ёрдам беришда, у билан иттифоқдош бўлишда ҳамон давом этяпти. Режимнинг бу иттифоқдошлиги юртни бошбошдоқлик ботқоғига ботишига сабаб бўлди. Чунки у махсус Америка кучларининг юртга киришларига рухсат берди, улар эса, Вашингтоннинг регионал мақсадларини рўёбга чиқариш йўлида турли портлаш ва суиқасдлар уюштиришяпти. Мужоҳид Афғон Толибонидан америкалик қўрқоқ кучлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган амалиётларда Покистон қуролли кучларидан фойдаланилмоқда. Америка Покистон ҳукуматидан фойдаланишни ҳам четда қолдирмади. Бу ҳукуматдан Афғонистондаги сиёсий вазиятни барқарорлаштиришда ҳамда исломий юртлар ичида ягона ядровий қудратга эга бир давлат остонасидаги АҚШнинг доимий жойлашувини таъминлаб туришда фойдаланмоқда. Унинг Америка билан иттифоқдошлиги АҚШнинг Афғонистондаги босқинчилигини ҳам кафолатламоқда. Ваҳоланки, бу мустамлакачи давлат Ҳиндистонни Афғонистонга мустаҳкам жойлаштириб қўйди ва Кашмирдаги мусулмонларга қарши содир этаётган ваҳшийликларини қўллаб-қувватламоқда.
Покистон режими АҚШ ўрнига муқобил иттифоқчи топмоқчи эканини даъво қилди… Бироқ Исломга душман иккинчи бир ажнабий куч билан иттифоқдош бўлиш ҳам, ўшанинг душманлигига ёрдам бериш ҳам ечим эмас! Масалан, Хитой мусулмонларга душман давлат. Бу унинг Шарқий Туркистон мусулмонларига қарши адоватларидан яққол кўриниб турибди, уларни Рамазонда рўза тутиш, масжидга қатнаш ва соқол қўйиш каби амаллардан тақиқламоқда. Шунингдек, бу давлат Мьянма режимини роҳинга мусулмонларини қирғин қилишида сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватламоқда. Хитой-Покистон иқтисодий йўлагига келсак, айни қурилишда Хитой Покистоннинг асосий ресурсларидан фойдаланишга муваффақ бўлмоқдаки, бу Покистон учун қайта тикланмайдиган улкан йўқотишдир. Дарҳақиқат, Покистон айни қурилишда улкан ташқи қарзлар ботқоғига ботди ва ўз навбатида, бу унинг бошқа йирик мустамлакачи давлатлар ва уларнинг муассасалари олдидаги қарзларига қўшимча бўлди. Айни йўлак лойиҳаси сабабли бу режим импортга ва хитойлик ишчи кучларига таяниб қолди, бу эса, юртдаги қишлоқ-хўжалик ва саноатни фалаж аҳволга олиб келади. Хўш, нима учун покистонлик мусулмонлар яна ажнабийга таяниш билан такрор-такрор чақтиришади?! Бир марта чақтирганлари камлик қиляптими?!
Эй покистонлик мусулмонлар!
Сиз Ислом ва мусулмонларга қарши курашаётган, бошқаларнинг ҳам уларга қарши курашларига ёрдам бераётган ажнабий кучлар билан иттифоқдош бўлиш орқали ҳеч қачон юртга фаровонлик, хавфсизлик келишини кутманг. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бизни бундан қаттиқ огоҳ этган:
إِنَّمَا يَنْهَاكُمُ اللَّـهُ عَنِ الَّذِينَ قَاتَلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَأَخْرَجُوكُم مِّن دِيَارِكُمْ وَظَاهَرُوا عَلَىٰ إِخْرَاجِكُمْ أَن تَوَلَّوْهُمْ ۚ وَمَن يَتَوَلَّهُمْ فَأُولَـٰئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَã
«Аллоҳ сизларни фақат динларингиз тўғрисида сизларга қарши урушган ва сизларни ўз диёрларингиздан ҳайдаб чиқарган ҳамда сизларни ҳайдаб чиқаришда бир-бирларига ёрдамлашган кимсалардан – улар билан дўстлашишдан қайтарур. Кимки улар билан дўстлашса, бас, ана ўшалар золим кимсаларнинг ўзидир» [Мумтаҳина 9]
Улардан фаровонлик ва хавфсизлик келишини кутиш, аҳли китоб ва мушриклар дохил душман кучлар билан иттифоқдош бўлишдек зиёндан ўзга нарса келтирмайди. Чунки Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай деган:
مَّا يَوَدُّ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ وَلَا الْمُشْرِكِينَ أَن يُنَزَّلَ عَلَيْكُم مِّنْ خَيْرٍ مِّن رَّبِّكُمْ ۗ وَاللَّـهُ يَخْتَصُّ بِرَحْمَتِهِ مَن يَشَاءُ ۚ وَاللَّـهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ
«На аҳли китоблардан бўлган кофирлар ва на мушриклар сизга Роббингиз тарафидан бир яхшилик тушишини истамайдилар. Аллоҳ эса раҳмат-марҳаматини ўзи хоҳлаган кишиларга хос қилиб берур. Аллоҳ буюк фазлу карам соҳибидир» [Бақара 105]
Мусулмонлар учун иттифоқчи ажнабий давлатлар сабабли давом этаётган бундай вайронагарчилик асрига Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали нуқта қўймоқлари вақти келди. Чунки Уммат ёлғиз Ислом билан бошқарилсагина куч-қудратга эришади. Бу эса, мавжуд исломий юртларни ягона Халифалик давлатига бирлаштириш ва улар ўртасида транспорт, алоқа ва энергетика йўлларини бунёд этиш билан амалга ошади. Бундан ташқари, ажнабий технология ва инвестицияга таяниш ўрнига, рошид Халифаликнинг ўзи оғир саноат иншоотларини очиш, жумладан, ишлаб чиқариш корхоналари, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳа саноатини яратиш учун улкан маблағ ётқизишга қодир бўлади. Шу орқали иқтисодиётни кучли пойдевор устига бино этишга ва дунёнинг биринчи етакчи давлатига айланишга муваффақ бўлади. Бугун Шимолий Кореядек кичик бир давлат ҳуриётган Трампнинг овозини ўчира оляпти. Демак, Америка Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати барпо бўлса ва бутун Ислом Уммати қудрати, потенциалларини ишга солса нима қила олиши мумкин, тасаввур қилаверинг?! Қўлингизни Ҳизб ут-Таҳрир қўлига беринг, қуролли кучлар сафидаги оталарингиз, ўғилларингиз ва яқинларингиздан ушбу рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун Ҳизбга нусрат-ёрдам беришларини талаб қилинг.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими
Телефон: +(92)333-561-3813
Факс: +(92)21-520-6479
Электрон почта: htmediapak@gmail.com
Веб саҳифа: www.hizb-pakistan.com
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми