Уйғониш тўғрисида туркумидан: Ислом даъватини ёйиш йўлидаги талаблар

بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Ислом даъватини ёйиш йўлидаги талаблар
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Ислом даъватини ёйиш замонлар ўтиб бугунги кунда долзарб мавзуга айланди. Чунки кўплаб мавзуларда ёритилаётганидек уммат бугун ҳолис Исломий етакчига муҳтожлиги янада ёрқинроқ хис қилинмоқда. Афсуски бу муҳтожлик ортидан Ислом душманларига эргашган уммат вакиллари динимиз гўзаллигию мукаммаллигидан бебаҳра қолмоқдалар.
Ислом даъватини ёйиш мавзулар кетма-кетлиги асносида ёритиб борилар экан, аввалги ҳамда бугунги мавзуимиз узвий боғлиқ эканлиги эслатиб ўтилишини шарт деб билдик. Демак аввалги мавзуимизда Ислом даъватини ёйишда аҳамиятли бўлган нарсаларнинг маъно ва моҳият жиҳатидан ўзгармаганлиги, восита ва шакллар ўзгарганлиги айтиб ўтилди. Даъватчи англаб етиши керакки бу улуғвор ишда энг муҳим бўлган жиҳат асрлар, маконлар ўзгарган бўлсада моҳиятнинг ўзгармаслигидир.
Шунинг учун Ислом даъвати юкини кўтариш (сароҳат) очиқ-ойдинликни, журъатни, қувватни, фикрни тақозо қилади ва фикрат ва тариқатга зид келган ҳар қандай нарсани бахсга чорлашни, натижа ва вазиятлардан кўз юмиб, уларнинг сохталигини очиб ташлаш учун юзма-юз курашишни талаб қилади. ҳам тақозо қилади.
Ислом даъватини ёйишнинг очиқ ошкора бўлиш воқелиги шундан иборатки даъват қилувчи даъват қилинувчига ўзи чақираётган йўлни очиқ ойдин баён этиши ва бу чақириқда яширин ёки чалғитувчи сифат бўлмаслиги шарт. Яъни чақирувчининг айнан нимага чақираётганлиги билиниб туриши керак.
Журъат бу – мардлик, жасоратни ифодаловчи сўз
Даъватчидан журъат талаб қилиниши даъватни ёйиш учун ташлаган қадамини мардлик ва жасорат билан босишни англатади
Қувват – куч, энергияни ифодаловчи сўздир
Бунда даъватчининг бор имкониятини даъватни ёйиш сари сарф этиши назарда тутилади
Фикр – воқеликка чиқарилган ҳукм
Бу ерда даъватчидан тафаккур қилиш (фикрлаш), ғояга интилиш, ақл юритиш, ўй ва ҳаёли теран (кенг маъноли), ҳолатга бахо беришда мулоҳазакор (атрофлича, пуҳта фикрли) бўлиш талаб қилишини англатади
Даъватчидан фикрат ва тариқатга зид бўлган ҳар қандай йўналишларни баҳсга чорлашни талаб қилиниши эса ўз танлаган позициясидан бошқа йўналишларни, ўз ғояси ва эътиқодига зид фикрларни умуман қабул қилмаслик ва уларга қарши бахс қилиб уларнинг ботил эканлигини далиллар билан исботлаб беришни англатади
Натижа ва вазиятлардан кўз юмиб дейилганда даъватчига келиши мумкин бўлган мусибатлардан қўрқмай ҳар қандай вазиятда ўз ишида давомли бўлиш назарда тутилади
Уларнинг сохталигини очиб ташлаш учун юзма-юз курашиш ўз ақидасига зид фикрларнинг яроқсиз эканлигини, инсонларнинг зид фикрлар билан шакллантирилган яшаш тарзлари залолатдан иборат бўлишини очиб ташлаш тушунилади
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
13.12.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ