Уйғониш тўғрисида туркумидан: Капитализм мабдасининг пайдо бўлиши

بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Капитализм мабдасининг пайдо бўлиши
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Капитализм мабдасининг пайдо бўлиши тўғрисидаги фикрларимизни баён этишдан аввал ўқувчиларимизга аввалги мавзуларда айтилган, мабданинг вужудга келиши тўғрисидаги фикрларни қайта эслатиб ўтмоқчимиз. Яъни мабда инсоннинг зеҳнида вужудга келади. Бу вужудга келиш икки хил йўл билан бўлади. Биринчиси: Яратувчи тарафидан инсонга ваҳий йўли билан таълим берилиб, уни инсониятга етказиш тўғрисидаги буйруғи сабабли вужудга келиши. Иккинчиси: инсоннинг ўзидаги порлоқ истеъдоди сабабли вужудга келиши. Бу тўғрисида айтиб ўтаётганимизнинг сабаби, капитализм мабдасининг пайдо бўлиши тўғрисида гапирар эканмиз бу мабда вужудга келиш жиҳатидан юқоридаги қайси ҳолатга тааллуқли эканлигини англаб олишингиз осон бўлсин.
Бу мабданинг вужудга келишида асосий сабаб, Европа ва Россиядаги император, подшоҳлар халқларни золимона бошқариш ва қонларини сўриш учун динни қурол қилиб, диний арбобларни ўз бошқарувларида воситачи қилиб олган эдилар. Яъни ўрта асрлар тарихидан воқиф бўлган инсонлар ўша даврлардаги Европа давлатлари ва Россиянинг бошқаруви ҳамда халқнинг ҳолати тўғрисида маълум бир тасаввурга эгадирлар. У давларда жамият бошқаруви асосан насронийлик черковлари орқали олиб борилган. Бу даврларда диний истибдод чўққида бўлиб, бу мамлакатлардаги ўзга дин вакиллари паст даражали инсонлар сифатида қаралган ва уларнинг ҳақ ҳуқуқлари доимо топтаб келинган. Хаттоки черков руҳонийлари томонидан мутафаккир олимлар ва ўша даврдаги бошқарувга қарши бўлган ёки жамиятни етаклаши мумкин бўлган инсонларнинг кўплари қаттиқ қийноқлар остида ўлдириб юборилган. Бу ишларнинг барчаси император ва подшоҳларнинг бошқарувини мустаҳкамлаш учун хизмат қилаётган черковлар томонидан амалга оширилган. Халққа нисбатан зулмлар дин номи билан боғлаб амалга оширилар эди.
Айнан юқоридаги ҳолатлар халқни қўзғалишга ва императорлар ҳамда подшоҳлар билан бирга черков руҳонийларига ҳам қарши курашишга олиб келди. Бу эса даҳшатли тўқнашувлар вужудга келишига сабаб бўлди. Бу тўқнашувлар натижасида бир гуруҳ файласуф ва мутафаккирлар етишиб чиқди. Бундай файласуф ва мутафаккирлар орасида динга қарши бўлганлари ва динни зимдан бўлсада эътироф қиладиганлари ҳам бор эди. Улар ўртасида бошқарув қандай бўлиши кераклиги ҳақида келишмовчиликлар келиб чиқди. Бу борадаги тортишув “Динни ҳаётдан ажратиш” керак деган фикр билан якун топди. Барча Ғарб мамлакатлари қабул қилган ақида мана шу “Динни ҳаётдан ажратиш” ечимидир. Ғарб бугунги кунда бутун дунёни мана шу ақида асосида яшашга чақириб келмоқда.
“Динни ҳаётдан ажратиш” ақидаси дин номли нарсанинг мавжудлигини зимнан эътироф қилишдир. Яъни бу ақидага эътиқод қилувчилар коинот, инсон, ҳаётнинг яратувчиси борлигини ва қайта тирилиш куни борлигини зимнан эътироф қиладилар. Чунки бу икки нарса моҳият жиҳатидан диннинг асл мазмунини ташкил қилади. Мана шу билан улар динни мавжуд эканлигини тан олиб қўйишадида уни далиллар келтириш билан исботлашга ҳаракат қилмайдилар. Ҳамда Яратувчининг борлиги, кейинги ҳаёт мавжуд эканлиги борасида тафаккур қилишмайди ва бу ҳақида тушунтиришга интилишмайди ҳам.
Бу мабданинг динни зимнан эътироф қилиши тўғрисида яхшироқ тушунчага эга бўлишимиз учун “зимнан” ва “эътироф” жумлаларининг маъносини тушунишимиз етарлидир.
Зимнан – яширин тарзда. Эътироф қилиш бу –тан олиш
Яъни бу ерда айтилаётган яширин тарздаги тан олиш ҳолати аниқ ва очиқ ойдин бўлмаган, балки худди ўзини ана шу нарсага мойилдек тутадиган одамни эслатади. Бундай ҳолатдаги инсон ўзи истаган вақтда тасдиқлайди ёки рад қилади. Чунки у аниқ ва тиниқ тан олишдан фарқ қилиб истаган томонга бурилиб кетиши мумкин. Капитализм мабдасига эътиқод қилувчиларнинг диннинг мавжудлиги борасидаги қарашлари худди шундай. Яъни улар қатъий, аниқ, очиқ-ойдин тарзда дин тўғрисида мулоҳаза билдиришмайди ва Яратувчи ҳамда кейинги ҳаётнинг борлиги тўғрисида исботлашга, фикр юритишга ҳаракат қилишмайди.
Улар “Бу ҳаётнинг ўзидан аввалги Вужудга ва ўзидан кейинги ҳаётга алоқаси йўқ” ҳамда “Дин фақат шахс билан Яратувчи ўртасидаги алоқадир” деган фикрни берадилар.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
02.02.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ