Ўзбекистон геосиёсий рақобат чорраҳасида

Ўзбекистон геосиёсий рақобат чорраҳасида
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Бир ҳафта ичида Тошкентнинг Марказий Осиё халқаро институтида икки муҳим форум бўлиб ўтди. 1 октябрда “Марказий Осиё ва АҚШ” таҳлил марказлари форуми, унинг ортидан 6 октябр куни эса “Марказий Осиё – Россия: ўзгариб бораётган дунёда стратегик ҳамкорлик” мавзусидаги аналитик марказлар форуми ўтказилди. Бу икки тадбир минтақада таъсир доираси учун курашаётган икки куч – Вашингтон ва Москва ўртасидаги геосиёсий рақобат сифатида баҳоланмоқда.
Иккала форумда ҳам экспертлар, сиёсатшунослар ва бизнес вакилларидан иборат доиралар иштирок этди ҳамда иқтисодий ва хавфсизлик масалалари, геосиёсий рақобат ва минтақавий барқарорлик устувор мавзу бўлди.
Бироқ “Марказий Осиё – Россия” форуми кўпроқ амалий руҳда ва қисқа муддатли мақсадларга йўналтирилиб, унинг натижалари 9 октябр куни Душанбеда бўлиб ўтадиган “Россия – Марказий Осиё” саммитида муҳокама қилиниши режалаштирилди. “Марказий Осиё ва АҚШ” форумида эса, асосан умумий йўналишларни белгилаш ва узоқ муддатли стратегияга эътибор қаратилди.
Тошкентда ўтган бу икки форум минтақадаги икки геосиёсий кучнинг стратегия ва имкониятларини яққол намоён этди. Бу тадбирлар орқали Россия ва АҚШнинг Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиёдаги нуфузи, амалий салоҳияти ва узоқ муддатли мақсадлари ўртасидаги фарқ аниқ кўринди.
Россия ҳозирча амалий натижаларни тезкор таъминлаш қобилияти билан устун. Унинг минтақадаги тарихий илдизлари, географик яқинлиги ва мавжуд иқтисодий ва хавфсизлик платформалари унга қисқа муддатда кўпроқ имконият беради. Бироқ АҚШ форумидан сўнг Россиянинг зудлик билан ўз тадбирини ўтказиши Тошкент-Вашингтон муносабатларидаги яқинлашувга нисбатан Кремлнинг хавотирли позициясини кўрсатиб қўйди. Чунки Тошкентнинг ташқи сиёсий йўналиши нафақат Москва учун, балки бутун Евроосиё геосиёсий мувозанати учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Шунинг учун Путин режими: бир томондан, Тошкентни қайта “рус орбитаси”га тортиш, иккинчи томондан, Марказий Осиёнинг бошқа ҳукуматларига “чиқиб кетиш” оқибатидан огоҳ этиш мақсадида жавоб сиёсатини бир неча йўналишда олиб бормоқда:
1. Руспараст элита ва медиа тармоқларини фаоллаштириш. “Додачи”лар томонидан Каримов даври риторикасининг кучайиши бунга мисол бўла олади.
2. Мигрантлардан сиёсий босим қуроли сифатида фойдаланиш. Россиядаги 2 миллиондан зиёд ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Кремл қўлидаги “энг таъсирли босим механизми” бўлиб қолмоқда. Москва виза, патент, депортация ёки солиқ сиёсати орқали босимни кучайтириш ёки енгиллаштириш билан Тошкентга таъсир кўрсатиб, миграция масаласини “геосиёсий шантаж” усули сифатида қўлламоқда.
3. Энергетика ва хавфсизлик соҳаларидаги босим воситалари. Кремлнинг босим тизими ахборот ёки миграция соҳалари билан чекланмайди, балки энергетика ва хавфсизлик йўналишлари ҳам унда энг муҳим ўрин тутади. Маҳаллий аҳолини электр ва газ таъминотисиз қолдириш, “Росатом” орқали атом энергетикаси соҳасидаги беқарор музокаралар орқали ЕОИИ доирасига тортиш, “Афғонистон хавфи” мавзусини қайта ишга солиб, Ўзбекистонни КХШТ аъзолигига ундаш шулар жумласидандир.
Россиянинг Ўзбекистонга нисбатан бундай босим сиёсати аслида унинг минтақадаги стратегик заифлик белгисидир. Москва Марказий Осиёдаги таъсирини иқтисодий ва хавфсизлик жиҳатдан сақлаб келаётган бўлса-да, бугун у ҳимоя позициясига ўтган. У фаол агрессия орқали ўз таъсирини сақлаб қолишга уринса-да, бу ҳаракатлар кўп ҳолларда тескари натижа бермоқда. Шунинг учун фақат “қамчи” эмас, балки “қанд ва қамчи” сиёсатига ўтишга мажбур бўлмоқда.
Охир-оқибат, Мирзиёев ҳукуматининг сиёсий қарорлари ва минтақавий геосиёсий рақобатнинг энг оғир юкини оддий халқ ва меҳнат муҳожирлари елкасида ҳис этмоқда. Газ ва электр таъминотидаги узилишлар, ёқилғи ва бензин нархининг ошиши, бу эса транспорт ҳаражатларининг ортиши билан боғлиқ ҳолда ҳаётий ресурслар таннархининг кўтарилиши, ишсизлик, даромадсизлик, бунинг ортидан меҳнат муҳожирлигига чиқиб, у ерда текширув ва таъқиблар остида камситилувчи муносабат, ҳақоратлар, таҳдид ва ҳуқуқсизлик каби инсон қадрини поймол қилувчи ҳолатларни бошидан кечирмоқда. Дарҳақиқат, буларнинг барчаси ягона ва самарали ечимни кутмоқда. У ҳам бўлса, Исломни тузум сифатида ҳаётнинг барча соҳаларига мукаммал татбиқ қилиш ва ушбу татбиқнинг кафолати бўлган Рошид Халифалик бошқарув шаклидаги ҳокимиятни ўрнатиш. Мана шундагина мусулмонларнинг моли, жони, ор-номуси ва қадр-қимматининг ҳимояси кафолатланади.
Иззатуллоҳ
10.10.2025й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ