| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

ХАБАР ВА ИЗОҲ
Home›ХАБАР ВА ИЗОҲ›Ўзбекистон нима учун Россия газини сотиб оляпти?

Ўзбекистон нима учун Россия газини сотиб оляпти?

By htadmin
03.08.2023
1119
0
Share:

Ўзбекистон нима учун Россия газини сотиб оляпти?

بسم الله الرحمن الرحيم

Хабар: Энергетика вазирлиги жорий йилнинг 16 июн куни Петербург Халқаро иқтисодий форуми доирасида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома ҳамда республикамиз газ-транспорт тизимини ушбу газни қабул қилишга тайёрлаш бўйича “йўл харитаси”га изоҳ берди.

Вазирлик хабарига кўра, газ олди-сотдиси бўйича шартнома “UzGasTrade” АЖ ва “Газпром экспорт” МЧЖ ўртасида 2 йил муддатга тузилган бўлиб, уни ишончнома асосида Ўзбекистон энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов ва “Газпром” ОАЖ бошқаруви раиси А.Миллер имзолаган.

Вазирлик шартнома тўлиқ тижорий шартларда ишлаб чиқилганини таъкидламоқда. (Манба: кун.уз)

Изоҳ: Ўтган йилнинг ноябр ойида Владимир Путин “Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама газ иттифоқи”ни тузиш таклифи билан чиқди. Бу таклифга Қозоғистон тарафи қизиқиш билдирмади, лекин масалани кўриб чиқиш кераклигини айтди. Шундан сўнг В. Путин газ иттифоқи борасида Ш. Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди, бироқ Ўзбекистоннинг “газ иттифоқи” бўйича позицияси маълум қилинмади. Гарчи энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов “Ўзбекистон Россия билан газ шартномаларини имзолашга тайёр, бироқ “газ иттифоқига” кириш ниятида эмас” деган бўлса-да, жорий йилнинг 16 июн куни имзоланган шартнома моҳият жиҳатидан “уч томонлама газ иттифоқи”нинг амалдаги ижросига ўхшайди. Россия мазкур “иттифоқ” ортидан асосан ўз газини Хитой ва Европага сотишда фойдаланмоқчи ҳамда иттифоқ доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг газ узатиш тармоқлари эгалигини қўлга киритмоқчи эди.

Бу режа амалга ошмагач, қисқа муддатли келишувлар услубини қўллай бошлади. 16 июн куни Петербург Халқаро иқтисодий форуми доирасида 2 йил муддатга тузилган мазкур шартномада, жорий йилнинг 1 октябридан Ўзбекистонга кунига 9 миллион кубометр табиий газ импорт қилиниши белгиланган. Бироқ Ўзбекистонга юбориладиган табиий газнинг ҳажми ортиши, унинг қанча қисми Ўзбекистон аҳолисига ва қанчаси хорижга сотилиши мутлақо сир тутилаётган масаладир. Зотан, Ўзбекистон энергетика вазири Россиядан сотиб олинадиган табиий газ республика истеъмолчиларининг газга бўлган йилдан-йилга ошиб бораётган эҳтиёжини “қисман қондириш” ҳамда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга қаратилган чора-тадбирлардан бири, деди. Шундан маълум бўладики, ҳукумат Россия газини сотиб олиш орқали ичкаридаги энергетик инқирозни тўла ҳал қилишни назарда тутмаяпти. Тўғрироғи, Россия ўзида йиғилиб қолган табиий газни хорижга сотишда Ўзбекистондан воситачи сифатида фойдаланмоқчи бўляпти. Яъни Россия Европага қўллаган газ шантажи иш бермагач, эндиликда Ўзбекистон ортига яширинган ҳолда газ экспортини кенгайтирмоқчи. Шунга кўра, “йўл харитаси” доирасида Ўзбекистонда газ-транспорт тизимидаги ускуналар икки мақсадда қайта таъмирланмоқда ва янгиларига алмаштирилмоқда. Биринчиси: сиқилган газни транзит йўли орқали Эронга етказиш учун сиқиш компрессор станцияларини ишга тушириш. Зеро, президент Ш. Мирзиёевнинг Эрон президенти Иброҳим Раисий билан тор ва кенгайтирилган доирадаги музокараларида транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик асосий масалалар сифатида кўриб чиқилди. Бу келишув ҳам Россияга Эрон орқали газ ва нефт экспортини амалга оширишда янги имкониятлар эшигини очади.

Иккинчиси: “Ўрта Осиё – Марказ” магистрал газ қувури орқали тескари оқимда Ўзбекистонга етказиладиган Россия газини Бухоро вилояти Ромитан туманидаги Газли шаҳрида йиғиш ва уни Туркманистон орқали хорижга экспорт қилиш. Мана шу режани амалга ошириш учун Ўзбекистонда 3 та газ ҳайдаш ускунаси модернизация қилинади ва 11 та турли русумдаги газ ҳайдаш ускунасида мукаммал таъмирлаш ҳамда тиклаш ишлари бажарилади. 22 километрлик янги магистрал газ қувурлари қурилади ва 56 километрлик газ қувурлари таъмирланади.

Ш. Мирзиёев етакчилигидаги ҳукумат, агар – иддао қилганидек – халқ томонида турганида, ўзини Россия газини қандайдир иттифоқлар доирасида минтақадаги бозор нархида сотиб олаётгани билан оқлашга уринмасдан, мамлакат газ конларини, биринчи навбатда, Лукойл, Газпром каби Россия компанияларга қўшқўллаб топширмаган бўларди. Кимдир айтиши мумкин, айни пайтда қазиб олинаётган газ ҳажми ички эҳтиёжни тўла қоплашга етарли эмас деб, лекин бу ерда Ўзбекистондаги мавжуд газ захиралари устидан хўжайинлик – хоҳ геология-қидирув ишлари бўлсин, бурғулаш, қазиб олиш ва транспортировка қилиш бўлсин – буларнинг бари 2004 ва 2007 йилларда узоқ муддатли шартномалар асосида Россия компанияларига бериб юборилган. Масалан, Шахпахта кони, Кандим конлари гуруҳи, Жанубий-Ғарбий Ҳисор конлари, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кони (Сурхондарё) ва Жел кони (Қорақолпоғистон) – буларнинг барчаси Россиянинг Лукойл, Газпром компанияларига узоқ муддатли шартномалар бўйича топширишган. Буларнинг ичида фақат “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кони устидаги шартномада Ўзбекистоннниг улуши 55%дан 80%гача эканлиги айтилган. Аслида, Ўзбекистон ушбу конларни маҳаллий компаниялар орқали эксплуатация қилиб, халққа деярли текин етказиб бериш билан аҳоли эҳтиёжини қондиришни таъминлаши керак эди. Чунки Ўзбекистон ўз аҳолисини ҳеч қайси давлатга қарам бўлмасдан таъминлай оладиган газ захираларига эга мамлакат. Бундан ташқари, газ омма мулки ҳисобланади ва уни ҳеч бир томон хусусийлаштириб олиши мутлақо мумкин эмас. Росулуллоҳ ﷺ: “Одамлар уч нарса – сув, олов ва яйловда шерикдир”, — дедилар.

Дунёнинг бирор жойида кузатилмаган, мисли кўрилмаган чақалоқларнинг совуқдан жон сақлаёлмагани, жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлган оғир бетобларнинг касалхоналарда ночорликдан ҳаёт билан видолашишга мажбур бўлгани, қарияларнинг уйларда газ ва свет йўқлигидан изтироб чекаётгани… каби фожиалар етарли газ захираларига эга бўлган бугунги Ўзбекистон раҳбариятини заррача ташвишлантирмаётган кўринади. Мустамлакачилар кўрсатмаси билан тузилган юқоридаги шартномалар халқимизни нафақат газ билан, балки электр қувватлари билан мунтазам таъминлашга ҳам тўсиқ бўляпти. 2020-2021 йил қиш мавсумида минтақада рўй берган “блекаут” ҳодисаси бунинг ёрқин исботидир. Афсуски, Россияга ўхшаш мустамлакачи давлатлар билан тузилаётган бундай шартномаларни хорлик эмас, тижорат деб билувчи мустамлака зеҳният ҳокимият одамларида сақланиб қолар экан, халқимиз ҳали бери косаси оқармасдан, алдов сиёсатлар остида хорланишда давом этаверади.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, Россия узоқ ва қисқа муддатли шартномалар асосида Ўзбекистон энергетика тизимининг асосини ташкил қилувчи газ соҳасини янада кучлироқ назорат остига олмоқда. Чунки бу нарса Россия учун Ўзбекистон ва минтақа устидаги ўз сиёсий таъсирини сақлаб қолишида ўта муҳим рол ўйнайди. Зеро, энергетика соҳаси иқтисоднинг қон томири бўлгани учун мамлакат иқтисодига ва ўз навбатида, унинг сиёсатига ҳам бевосита таъсир ўтказади. Шунинг учун юртимизнинг ички ва ташқи ишларига таъсир ўтказувчи бундай узоқ муддатли шартномалар ҳамда халқ манфаати ва қарашлари ҳисобга олинмай тузилаётган “тижорий” келишувлар буткул бекор қилиниши зарур. Бироқ Ўзбекистон давлатчилиги асосланган демократик тузум ва бугунги халқаро қонунлар бундай кескин чораларга йўл бермайди, аксинча ўзининг халқаро арбитраж маҳкамалари воситасида можароларни мустамлакачи давлатлар фойдасига ҳал қилади. Бинобарин, табиий ресурсларимизни эгаллаб олиб, ундан ўзимиз эркин фойдаланишимизга имкон бермаётган йирик давлатлар чангалидан озод бўлишнинг  ягона йўли –капиталистик демократиядан воз кечишимиз ва уни ҳаётимиздан супуриб ташлаб, ўрнига Ислом тузумини барпо қилиш устида ҳаракат қилишимиз зарур. Чунки бундан ўзга барча йўллар юртларимизни Россия, Хитой ва Ғарб ҳукмронлиги остида аҳолиси қашшоқ ўлкалар бўлиб қолиб кетишимизга хизмат қилади холос. Аллоҳ таоло нозил қилган Ислом эса, ер ости ва усти бойликларимизни аҳоли мулки сифатида белгилаб, бу ресурслар омма мулки эканлигини Росулуллоҳ ﷺнинг юқорида келтирилган ҳадиси орқали баён қилган. Қолаверса, бугунги иқтисодий танглик ва турли хил ҳаётий муаммоларимизнинг асл илдизи ҳам Яратган Роббимиз қонунлари билан яшамаётганимиздадир. Зеро, Аллоҳ таоло дейди:

وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَىٰ ‎

– “Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг—бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни Қиёмат Кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз”.  (Тоҳа:124)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

03.08.2023й

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsРоссия газиЭнергетика вазирлиги“UzGasTrade”“Газпром экспорт”
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ислом Уммати салоҳияти

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Хотин-қизлар учун ғалабами ёки уларни адаштириш ва улар билан пул топишми?!

  • МАҚОЛАЛАР

    Фиръавннинг халокати тўғрисида

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/