Ўзбекистон президентига диний-маърифий масалалар бўйича янги маслаҳатчи тайинланиши ҳақида

Матбуот баёноти
Ўзбекистон президентига диний-маърифий масалалар бўйича янги маслаҳатчи тайинланиши ҳақида
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ўзбекистон президенти томонидан Музаффар Комиловнинг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчи этиб тайинлангани мамлакатда диний соҳада олиб борилаётган сиёсатнинг асосий йўналиши ўзгармаганини яна бир бор кўрсатади. Кадрлар алмашинуви, агар давлатнинг динга оид сиёсий ёндашуви ўзгармаса, мусулмонлар учун ҳақиқий ечимни англатмайди.
Сўнгги йилларда мамлакатда диний соҳада турли ислоҳотлар ҳақида кўп гапирилди. Айрим чекловлар юмшатилгани ҳам таъкидланди. Бироқ асосий масала – Исломнинг ҳаёт ва давлат ишларидаги ўрни ўзгаришсиз қолмоқда. Дин давлат белгилаган чегаралар билан чекланган бўлиб, давлат динни назорат қилиши керак деган ёндашув ҳануз устуворлигича турибди.
Шу муносабат билан биз диний-маърифий соҳадаги ўзгаришлар мулозимлар алмашинуви билан эмас, балки сиёсатнинг ўзини тубдан ўзгартириш билан бошланиши лозимлигини таъкидлаймиз. Хусусан, вояга етмаганларга диний таълим беришни ёки уларнинг Жума намозларига чиқишларини тақиқловчи чекловларни бекор қилиш зарур. Ота-оналар ўз фарзандларини иймон-эътиқодли қилиб тарбиялашлари, ҳалол-ҳаромни, олий ахлоқий қадриятларни ўргатишлари ва Қуръон таълимини беришлари жиноят сифатида эмас, жамиятнинг уйғонишига, маънавий барқарорлигига қўшилган улкан ҳисса сифатида баҳоланиши керак.
Исломни ўрганиш ва ўргатиш, яъни диний таълим масаласи давлат монополиясига айлантирилиши асло йўл қўйиб бўлмайдиган ишдир! Мусулмонлар ўз фарзандларини Қуръон ва шаръий илмларини эгаллашда қаерда ва кимдан олишни эркин танлаш имкониятига эга бўлишлари шарт. Зеро, илмни чеклаш эмас, илмнинг ёйилишини рағбатлантириш айнан жамиятнинг туб манфаатига хизмат қилувчи омилдир. Аксинча ҳозирги пайтда давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган айрим пиво фестивалига ўхшаш фисқ-фасодга йўғрилган тадбирлар жамиятдаги ахлоқий муҳит инқирозига бевосита таъсир кўрсатмоқда.
Шунингдек, диний таълим ёки диний фаолият билан боғлиқ ишлар бўйича озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг ишларини ҳаққоний ва мустақил тарзда қайта кўриб чиқиш ҳамда озодликда яшаш ҳуқуқлари қўпол тарзда бузилаёгани учун уларни зудлик билан озод қилиш ва етказилган зарарни бартараф этиш чораларини кўриш зарур, деб ҳисоблаймиз.
Давлатнинг асосий вазифаси эътиқодни бўғиш ва диний таълимни бостириш эмас, балки фуқароларнинг инсоний-шаръий ҳуқуқи бўлган диний қадриятлари ва қарашларини ҳимоя қилишдир. Жамият учун таҳдид – шаръий билимларни ўргатишда эмас, балки ёшларни бузғунчи иллатлар, жумладан, зино, гиёҳвандлик, қимор, алкоголизм каби тубанликка, ахлоқий бузуқликка етаклайдиган муҳитнинг кенгайишидадир. Жамиятда ахлоқий бузилишни тарғиб қилаётган турли фаҳш характерига эга саҳна ва контентларни одатий ҳол сифатида кўрсатишга интилаётганлар, қайси соҳада фаолият юритишидан қатъий назар, жиноий жавобгарликка тортилишлари керак. Бу каби муаммоларга қарши курашиш ва уларни бартараф этишниниг самарали чораларини кўриш ҳар қандай соғлом жамиятнинг устувор вазифаси бўлиши лозим!
Биз диний соҳада муаммоларни репрессив ёндашув билан ҳал қилишга уриниш жамиятда ишончни мустаҳкамламаслигини, аксинча давлат ва халқ ўртасидаги ишончга салбий таъсир кўрсатиши муқаррарлигини таъкидлаймиз. Барқарорлик куч ишлатиш орқали эмас, жамиятда адолатни таъминлаш ва асосий ҳуқуқларни кафолатлаш ва инсон қадр-қимматига ҳурмат кўрсатиш асосида таъминланади.
Ислом – фард(индивид)га тааллуқли ибодатлардангина иборат эмас, балки у – жамият, иқтисод, таълим, суд, ташқи сиёсат ва бошқарувни ҳам тартибга солувчи комил илоҳий низомдир. Шунинг учун Исломни фақат маънавият ёки маърифат доирасига қамаб қўйиш, илоҳий рисолатга тажовуз ва уни қайчилашга, асл ҳақиқатини бузиб кўрсатишга уриниш ҳисобланади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
وَلَا تَقُولُواْ لِمَا تَصِفُ أَلۡسِنَتُكُمُ ٱلۡكَذِبَ هَٰذَا حَلَٰلٞ وَهَٰذَا حَرَامٞ لِّتَفۡتَرُواْ عَلَى ٱللَّهِ ٱلۡكَذِبَۚ إِنَّ ٱلَّذِينَ يَفۡتَرُونَ عَلَى ٱللَّهِ ٱلۡكَذِبَ لَا يُفۡلِحُونَ
– “Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиш учун тилларингизга келган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол, бу ҳаром», деяверманглар! Чунки Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар ҳеч нажот топмаслар”. (Наҳл:116)
Яна бир бор таъкидлаймиз, ҳақиқий ўзгариш фақат лавозимлар эмас, балки бошқарув мезони ўзгарганда юз беради. Модомики, Аллоҳнинг нозил қилган аҳкомлари давлат ва жамият ҳаётининг асосига айланмас экан, шахсларнинг алмашинуви билан, хоҳ у маслаҳатчи бўлсин, хоҳ вазир ёки бошқа мансабдор бўлсин, мусулмонлар кутган адолат ва барқарорлик ҳеч қачон қарор топмайди.
Ислом нафақат Ўзбекистондаги мусулмонларни, балки бутун инсониятни Ғарб ҳазорати келтирган зулматдан нурга олиб чиқишга қодир бўлган ягона нажот йўлидир. У – Расулуллоҳ ﷺ уни мукаммал ҳаёт низоми сифатида олиб келган диндир! Оламлар роббиси марҳамат қилади:
وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِّلْعَالَمِينَ
– “Биз сизни фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик”. (Анбиё:107)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими
13.07.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ