| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ› «Воо Умматимоо! Ўзбекистондаги фикр маҳбусларидан нидо» кампанияси ҳақида махсус ҳисобот

 «Воо Умматимоо! Ўзбекистондаги фикр маҳбусларидан нидо» кампанияси ҳақида махсус ҳисобот

By htadmin
05.08.2024
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

 «Воо Умматимоо! Ўзбекистондаги фикр маҳбусларидан нидо» кампанияси ҳақида махсус ҳисобот

Ҳизб ут-Таҳрир 2024 йил 5 июл жума куни Ҳизб амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг топшириғи билан, Марказий матбуот бўлими назорати остида глобал кампания бошлади. Шиорлар, баннерлар, бир нечта минтақалардан матбуот баёнотлари, шунингдек, даъватни ёювчиларлар томонидан турли мақола ва видеолар билан кучайтирилган кенг қамровли кампания олти тилга таржима қилинди. Кўзланган мақсад эса – Ўзбекистондаги золим режим Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан ноҳақлик қилаётгани ва шафқатсиз зулмлар қўллаётганига олам аҳли эътиборини жалб қилиш эди. Чунки Ўзбекистон хавфсизлик хизматлари 23 нафар Ҳизб ут-Таҳрир аъзосини қайта қамоққа олиб, шу йилнинг 9 майида уларнинг устидан суд жараёнлари бошланди. Бу йигитлар золим Каримов даврида ҳам айни шу айбловлар билан судланган ва шу сабабли 1999-2000 йиллардан бери умрининнг қарийб 20 йилини қамоқда ва қийноқлар остида ўтказган эдилар. Мирзиёев бир неча йиллардан буён ўзининг маҳбусларга нисбатан қийноқ қўлланишига ва зўравонликка қарши эканини ҳамда фикр ва эътиқод эркинлигини мустаҳкамлаш, ўзбошимчалик билан қамоққа олишларга чек қўйиш йўлидан боришини даъво қилиб келарди. Бироқ, Мирзиёев бошчилигидаги ўзбек ҳукуматининг сўнги хатти-ҳаракатлари Исломга ва унга даъват қилувчиларга адоват қилишда, илгарги  режим қўллаган шафқатсиз усуллар билан Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини таъқиб қилишда жиноятчи Каримов изидан бораётганини кўрсатди.

Кампания Ҳизб ут-Таҳрир Марказий матбуот бўлими мудири муҳандис Салоҳиддин Азозанинг расмий баёноти билан бошланди. У ўз баёнотида Ўзбекистондаги фикр маҳбусларини қўллаб-қувватлаш учун глобал кампания бошланганини эълон қилиб, Мирзиёев режимини Исломга ва унинг даъватини етказувчиларга қарши Каримов режими қўллаган зўравонлик сиёсатига қайтиш оқибатларидан огоҳлантирди. Шунингдек, бу – жиноятчиларнинг йўли бўлиб, ҳеч қандай фойда келмайди. Аксинча, Умматнинг ғазабини кучайтириб, Мирзиёев режимининг заволга юз тутишини тезлаштиради. Зеро, Ислом Уммати мустамлакачилардан озод бўладиган ҳамда конституцияда, қонунда ва ҳаётда Роббисининг шариатига қайтадиган кунни интизорлик билан кутмоқда. Уммат ўз ғояси ва умиди рўёбга чиқишига ҳар қачонгидан кўра кўпроқ яқинлашиб қолди. Шундай экан, Мирзиёев Ҳизб аъзоларини кечиктирмасдан дарҳол озод қилиши, даъватни етказувчиларни таъқиб этишни ва Исломга душманлик қилишни бас қилиши ҳамда ўзидан олдингилардан ибрат олиши керак. Бутун куфр миллати жамланса ҳам, албатта оқибат-натижа Аллоҳдан қўрқувчи кишиларникидир ва бироз кейин бўлса ҳам, Аллоҳ Ўз динига ёрдам бергувчидир.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қаноти аъзоси Ранно Мустафо ўзбек тилига таржима қилинган нутқида «Тўнғиз қопган башаралар ўзгариб, ҳар қанча сохта ваъдалар беришган бўлса ҳам, Ислом ва мусулмонларга нисбатан адоват ўзбек режимида чуқур илдиз отган», деди.

Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти аъзоси ҳурматли устоз Аҳмад Қасос Ўзбекистон халқига мурожаат қилиб, шундай деди: «Сизнинг қаҳрамонлигингиз ва сизга қўлланаётган зулмлар ҳақидаги хабарлар бизга етиб келишда давом этмоқда. Сиз ҳақингиздаги бу хабарлар бизни қайғуга солмай қўймайди. Биз биламизки, сизнинг азоб-уқубатингиз бу шайтонларга қарши қилган қаҳрамонлигингиз учун улар томонидан берилган жазодир. Улар бу юртда коммунизм қулаганидан сўнг мусулмонлар  Ғарб ҳазорати ва унинг турмуш тарзига ўтишларига, динни ҳаётдан ажратишга ва Ислом турмуш тарзидан йироқлашишларига умид боғлашган эди. Лекин сиз Ўрта Осиёдаги биродарларингизга ҳақиқий Исломни танитишга шошилганингиз билан уларни қийин аҳволга солдингиз ва доғда қолдирдингиз».

Ўрта Осиёдан келган кўплаб қочқин опа-сингилларимиздан бир ўзбек синглимиз ўз мактубида Ўзбекистонда Ислом душманлари томонидан кучайган зулмга барҳам бериш учун мусулмонлардан ёрдам сўраб нола қилган. Чунки у ерда опа-сингилларимиз ҳижобда дўхтирга боролмайдилар, ака-укаларимиз соқол қўя олмайдилар! Ёшларга келсак, агар улар 18 ёшга тўлмаган бўлсалар масжидларга кириши мумкин эмас.

Узтоз Ҳайсам Носир (Абу Умар) устоз Марвон Абд (Абу Абдурраҳмон)га мезбонлик қилган «Воқеаларга назар» дастурида, Ўзбекистон ҳам ўзига ўхшаган бошқа давлатларнинг капиталистик дунё тизими билан ҳамфикрлигини, Исломнинг ва Ҳизб ут-Таҳрир чақираётган Халифалик давлатининг қайтишини хоҳламаслигини айтиб ўтди. Меҳмон бу ҳақда шундай фикр билдирди: «Бу курашда томонлар энди аниқ. Ислом Уммати сифатида биз билган ва турли номлардаги бутун дунё кофирларига маълум нарса шуки, Уммат ўз мақсади амалга ошишининг охирги босқичида турибди. Шунинг учун улар унга қарши курашмоқдалар. Мана, Афғонистонда афғон режими халқаро тизим ва БМТ талабларини бажарадиган бўлиб қолганидан Ҳизб аъзоларини муддатсиз қамоқ жазосига тортди. Ўзбекистонда Ҳизб аъзоларига нисбатан оғир жазолар қўлланди. Сурия ва Ғазода барча номдаги бутун куфр кучлари мусулмонларга қарши жамланиб жиноятлар содир этишди. Буларнинг барчаси шуни кўрсатадики, кофирлар шафқатсиз зулмларимиз кучи билан Халифалик лойиҳасини тўхтатиб, йўқ қила оламиз, деб ўйлашмоқда. Аслини олганда, бу буюк лойиҳа айни шу зулмлар асносида кучайди.

«Роббим Аллоҳ» дегани учун Ўзбекистонда сиёсий мотивлар билан қамоққа олинган  ака-ука ва опа-сингилларимизни қўллаб-қувватлаш учун глобал миқёсда бир нечта минтақаларда тадбирлар ўтказилди.

Ҳизб ут-Таҳрир муборак Фаластин замини аёллар қаноти Умматнинг аҳволини ва унинг бир танага ўхшашини, Ўзбекистоннинг етакчи уламоларни етиштириб чиқарган юрт эканини тавсифлаган бир қатор мақолаларни нашр қилди. Бу мақолаларда келишича, агар мусулмонларнинг давлати бўлганида эди, бу ҳақир кимсалар Ўзбекистон мусулмонларига, айниқса, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига бундай тажовузни қила олишмасди.

Бельгияда синглимиз Аматуллоҳ Ҳошимий бу кампанияда ўз нутқи билан иштирок этиб, уни қўллаб-қувватлади.

Венада Ҳизбнинг немисзабон давлатлардаги матбуот вакили муҳандис Шокир Осим бошчилигидаги Ҳизб ут-Таҳрир делегацияси Ўзбекистонда Ҳизб аъзоларининг 20 йилга яқин қамоқ муддатини ўтаб чиққанларидан кейин яна қайта қамоққа олинишларига қарши норозилик мактубини топшириш учун Венадаги Ўзбекистон элчихонасига борди. Делегацияни консуллик ходими қабул қилди.

Тунисда Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти томонидан муборак Фаластин заминидаги аҳлимизни қўллаб-қувватлаш учун уюштирилган юриш бўлиб ўтди. Пойтахтдаги «Фатҳ» жомеси олдидан «қўзғолон» кўчасигача етиб борган юриш давомида иштирокчилар Ўзбекистондаги мазлум биродарларимизни қўллаб-қувватловчи баннерларни кўтариб бордилар. Унда Тунис аҳлининг эътибори Ўзбекистондаги Мирзиёев режимининг Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини таъқиб этишда ва Исломга душманлик қилишда Каримовнинг йўлини қайта давом эттираётганига, шунингдек, Ислом Умматининг ягона Уммат эканлигига қаратилди.

Швецияда ҳам Ҳизб ут-Таҳрир – Швеция Стокгольмдаги Ўзбекистон элчихонаси олдида пикет уюштирди. Унда глобал кампанияни қўллаб-қувватловчи шиорлар ва баннерлар кўтарилди.

Судан вилоятида Ўзбекистондаги фикр маҳбусларини ҳимоя қилиб нутқ сўзланди.

Ҳизб ут-Таҳрир – Ўзбекистон эса президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат мактуби йўллади. Мактубда айтилишича, Ўзбекистонда содир бўлган ва бўлаётган воқеалар дунёвийлик тузуми фикран мағлубиятга учраганини ҳамда унинг нуфузли шахслари қонхўр Каримов изидан бораётганини тасдиқлаб турибди… Акс ҳолда, нега умрининг 20 йилидан кўпроғини Ўзбекистон қамоқхоналарида ўтказган Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари режим томонидан яна қайта қамоққа олиниб, қийноққа солинмоқда? Нега режим ёлғон гапириб, асоссиз айбловларни тўқиб чиқармоқда?!

Мактубда яна шундай келади: «Биз Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий партияси Ўзбекистон ҳукуматини бундай ваҳшийликларни такрорламасликка чақирамиз. 1999 йил Каримов даврида содир бўлган қирғинларга ўхшаш янги қирғинларни содир этишдан огоҳлантирамиз. Бу жиноятлар ҳукуматнинг тарих саҳифаларида энг жирканч сифатлар билан тамғаланишига олиб келади. Ўзбекистоннинг солиҳ кишиларига зулм қилишни бас қилинг! Қамоққа олинганларни озод қилинг! Юртимиздаги солиҳ кишиларга ҳужум қилишни ва уларни қийноққа солишни тўхтатинг! 20 йилдан ортиқ умрини қамоқда ва қийноқлар остида ўтказган пок, тақволи Ҳизб аъзоларини қайта қамоққа олманг!

Кампания 2024 йил 27 июлда бутун ижтимоий тармоқларни тўлдирган «Воо Умматимоо! Ўзбекистондаги фикр маҳбусларидан нидо» номли “твиттер бўрони” билан якунига етди. Сўнгги дуоимиз, бутун оламлар Павардигори – Аллоҳга ҳамд-сано айтишдир.

Роя газетасининг 2024 йил 31 июл чоршанба кунги 506-сонидан

 

TagsВОО УММАТИМООмахсус ҳисоботЎзбекистондаги фикр маҳбусларидан нидо
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир-Бангладеш вилояти АҚШнинг Қуддусни яҳудийлар давлати пойтахти, дея қилган эълонига қарши юриш ўтказди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Жиноятчи БМТнинг муслима аёлни йўлдан уриш вазифаси

  • МАҚОЛАЛАР

    Рамазон ибодат лаззати ва умматнинг кўз ёшлари орасида

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 20.06.2026

    Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • 19.06.2026

    Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • 18.06.2026

    ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • 18.06.2026

    ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • 18.06.2026

    ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/