| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Нью-Йоркдаги партия ички сайловларида мусулмон номзоднинг ғалабаси ва унинг сиёсий оқибатлари таҳлили

  • BlackRock’нинг Ўзбекистонга кириши

  • Жаҳон энергетика бозори қайта шакллантирилмоқдами?

  • Сайкс-Пико чегараларидаги қотиллик

  • Америка-Марокаш мудофаа йўл харитасининг (2026-2036) асл мақсади — Марокашни Америка мустамлакачилигини ҳимоя қилувчи базага айлантиришдир!

  • Коррупцияни йўқ қилишга қаратилган «Тонг ҳужуми» кампанияси: хомхаёл ва ҳақиқат ўртасида

  • Қирғизистон режими Шанхай ташкилоти саммити арафасида Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига нисбатан зўравонлик қилмоқда

  • Глобаллашувдан протекционизмга: Жаҳон иқтисодиётининг номаълумлик сари саёҳати

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›ЁЛЛАНУВЧИНИНГ ҚИЛАДИГАН ИШИ

ЁЛЛАНУВЧИНИНГ ҚИЛАДИГАН ИШИ

By htadmin
14.07.2018
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

ЁЛЛАНУВЧИНИНГ ҚИЛАДИГАН ИШИ

Иш ҳақини белгилаш асоси

(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)

وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الْآخِرَةَ وَلَا تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِن كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ وَلَا تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الْأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ

– Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас. (Қасос:77)

Аввалги мақолаларимизда ёлланувчининг қиладиган иши, муддати, қандай ишга ёлланиш жоиз ва қандай ишга ёлланиш жоиз эмаслиги ҳамда ёлланувчининг воқеси хусусида батафсил маълумот бериб ўтдик. Эндиги мавзуимиз Иш ҳақини белгилаш асоси ақида.

Иш ҳақини белгилаш асоси

Ёллаш – бир нарса эвазига манфаат олиш тўғрисидаги келишув (шартнома)дир. Ёллаш шартномаси тузилиши учун икки томон шунга лаёқатли бўлиши, яъни нарсаларни ажрата олувчи ақл эгаси бўлиши шарт. Шартнома тўғри бўлиши учун томонларнинг розилиги ҳам шарт қилинади. Иш ҳақи ҳам маълум бўлиши шарт қилинади. Бунга далил Расулуллоҳ с.а.в.нинг:


إِذَا اسْتَأْجَرَ أَحَدُكُمْ أَجِيرًا فَلْيَعْلَمْهُ أَجْرَهُ


“Бирортангиз ишчи ёлласа, унга иш ҳақини билдириб қўйсин”, деган сўзларидир. Бу ҳадисни Дорақутний Ибн Масъуддан ривоят қилган. Бунга яна далил Аҳмад Абу Саиддан ривоят қилган Пайғамбар с.а.в. иш ҳақини аниқ билдирмасдан туриб, киши ёллашдан қайтардилар, деган ҳадисдир. Лекин иш ҳақи маълум бўлмаса ҳам ёллаш мумкин. Иш ҳақи миқдорига келиша олмай қолинган пайтда “ажр мисл” (яъни шундай ишга бошқа одамлар қанча ҳақ тўлаётган бўлса, шунга ўхшаш ҳақ тўлаш)га мурожаат қилинади. Чунки агар шартнома тузиш вақтида иш ҳақи айтилмаса ёки ёлловчи ва ёлланувчи айтилган иш ҳақи тўғрисида келиша олмай қолсалар, у ҳолатда “ажр мисл”га мурожаат қилинади (яъни “ажр мисл”га келишиб олинади). Бунда маҳрга қиёслаб “ажр мисл”га келишилади. Чунки маҳр масаласида ҳам агар маҳр аниқ белгиланмаса ёки белгиланган маҳр тўғрисида келиша олинмай қолинса “маҳр мисл” (бошқалар бераётган маҳрга ўхшаш маҳр)га мурожаат қилинади. Бунга далил Насоий ва Термизий ривоят қилган ушбу ҳадисдир. Термизий бу ҳадисни ҳасан, саҳиҳ ҳадис, деди:

عَنْ ابْنِ مَسْعُودٍ أَنَّهُ سُئِلَ عَنْ رَجُلٍ تَزَوَّجَ امْرَأَةً وَلَمْ يَفْرِضْ لَهَا صَدَاقًا وَلَمْ يَدْخُلْ بِهَا حَتَّى مَاتَ فَقَالَ ابْنُ مَسْعُودٍ لَهَا مِثْلُ صَدَاقِ نِسَائِهَا لَا وَكْسَ وَلَا شَطَطَ وَعَلَيْهَا الْعِدَّةُ وَلَهَا الْمِيرَاثُ فَقَامَ مَعْقِلُ بْنُ سِنَانٍ الْأَشْجَعِيُّ فَقَالَ قَضَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي بِرْوَعَ بِنْتِ وَاشِقٍ امْرَأَةٌ مِنَّا مِثْلُ الَّذِي قَضَيْتَ فَفَرِحَ بِهَا ابْنُ مَسْعُودٍ

“Бир аёлга уйланиб, унга бошқа хотинларига берган маҳрга ўхшаш маҳр бермаган ва бу аёлнинг олдига кирмасдан вафот этган бир киши ҳақида Ибн Масъуддан сўралди. Ибн Масъуд шундай жавоб берди: “У аёлга бошқа хотинларига берган маҳрига ўхшаш маҳр берилади, ундан камайтирилмайди ҳам ва ошириб ҳам юборилмайди, у идда сақлайди ва унга ҳам мерос берилади”. Шунда Маъқал ибн Синон ал-Ашжаҳий ўрнидан туриб: “Расулуллоҳ с.а.в. бизнинг қабиладан бўлган Барва бинти Вошиқ исмли аёл тўғрисида худди сен чиқарган ҳукм каби ҳукм чиқарган эдилар”, деди. Буни эшитиб Ибн Масъуд жуда хурсанд бўлиб кетди”. Демак, Шореъ маҳри айтилмаган аёлларга “маҳр мисл” беришни вожиб қилди. Айтилган маҳрга келишолмай қолинган пайтда ҳам шундай қилинади. Маҳр никоҳ шартномасидан келиб чиқадиган ва берилиши лозим бўлган эваз бўлгани учун, демак, ҳар бир шартномадан келиб чиқадиган ва бериш лозим бўлган эваз унга қиёсланади. Бу эваз муқобилига олинадиган нарса савдодаги каби мол бўладими ёки ёллашдаги манфаат ва бировнинг меҳнатидан фойдаланиш бўладими ёки никоҳ шартномасидаги “ниҳла” (эр аёлга берадиган ҳадя) бўладими, бундан қатъий назар, бу эваз маҳрга қиёсланади. Шунга кўра, демак, шартномада эваз айтилмаса ёки айтилган эвазга келишолмай қолинса, худди шунга ўхшаш эвазни бериш тўғрисида ҳукм қилинади. Шунинг учун шартнома тузилган пайтда эвазига бериладиган нарса айтилмаса ёки айтилган эвазга келишолмай қолинса, ижара (ёллаш)да «ажр мисл» (бошқалар тўлаётган иш ҳақига ўхшаш иш ҳақи) тўлашга, савдода эса бошқалар тўлаётган нархга ўхшаш нарх тўлашга ҳукм қилинади. Шунга кўра, ёлловчи ва ёлланувчи айтилган иш ҳақига келишолмай қолсалар ҳам ва шартнома тузиш пайтида иш ҳақи айтилмаган бўлса ҳам “ажр мисл” тўлаш тўғрисида ҳукм чиқарилади. Агар шартнома тузиш пайтида иш ҳақи аниқ маълум бўлса, бу ҳолатда иш ҳақи белгиланган ҳисобланади, агар аниқ маълум бўлмаса ёки айтилган иш ҳақига келишолмай қолинса, бундаги иш ҳақи “ажр мисл” бўлади. Демак, тўланадиган иш ҳақи икки қисм бўлади: 1. Айтиб, белгилаб қўйилган иш ҳақи. 2. “Ажр мисл”.

Айтиб, белгилаб қўйилган иш ҳақи эътиборга олиниши учун шартнома тузаётган икки томоннинг розилиги шарт. Агар икки томон маълум ҳаққа келишиб, рози бўлсалар, бу айтиб, белгилаб қўйилган иш ҳақи дейилади ва ёлловчини бундан ортиғини тўлашга мажбур қилинмайди, худди шунга ўхшаш ёлланувчи ҳам бундан кам олишга мажбурланмайди, балки у унга тўланиши шаръан вожиб бўлган иш ҳақидир. “Ажр мисл” эса, агар ёллаш шартномаси меҳнат-иш келтирадиган манфаат тўғрисида тузилган бўлса, “ажр мисл” худди шундай ишга ва шундай ишчига тўланадиган иш ҳақи бўлади, агар шартнома шахс келтирадиган манфаат тўғрисида тузилган бўлса, “ажр мисл” фақат шундай ишчига тўланадиган иш ҳақи бўлади.

Иш ҳақини давлат ҳам, юрт аҳолисининг урф-одати ҳам белгиламайди, балки уни шу соҳада тажриба орттирган билимдон кишилар белгилайди. Иш ҳақини белгилашда билимдон кишилар таянадиган асос эса манфаатдир. Бу манфаат иш келтирадиган манфаатми ёки ишчи келтирадиган манфаатми, бунинг фарқи йўқ. Чунки ёллаш шартномаси манфаат устида тузилади. Демак, иш ҳақини белгилашдаги асос манфаатдир. Шунинг учун иш ҳақи ишчининг маҳсулот ишлаб чиқаришига ёки унинг ўз жамоаси орасидаги энг паст турмуш даражасига қараб белгиланмайди. Чунки ишчининг маҳсулот ишлаб чиқаришининг ёки турмуш даражасининг юқори ё паст эканлигининг иш ҳақини белгилашга дахли йўқ бўлиб, уни белгилашда фақат манфаатга қаралади, холос. Тажрибали мутахассислар бу манфаатнинг ўзлари яшаётган жамиятда қанчалик қийматли эканлигига қараб ишчининг иш ҳақини белгилайдилар. Улар иш ҳақини ва ишчи ҳақини белгилаётган пайтда бу манфаатнинг жамиятдаги қийматига қарайдилар. Шунинг учун улар иш ҳақини иш ёки ишчи келтирадиган манфаат (фойда)нинг қийматига қараб белгилайдилар. Шунинг учун агар манфаатнинг жамиятдаги қийматини белгилашда ихтилоф (қарама-қарши фикр билдириш) юз берса, иш ҳақини далил ва ҳужжат билан белгилаш жоиз бўлмайди, балки бу тўғрида мутахассисларнинг фикри кифоя қилади. Чунки бу масала манфаат миқдори тўғрисида далил-ҳужжат келтириш эмас, балки унинг қийматини билиш масаласидир.

Иш ҳақини белгилашда жорий қилинадиган асос мана шу бўлиб, у мутахассислар аниқлайдиган манфаат-фойдадир. Бироқ мутахассислар фақат ишнинг ёки ишчининг ҳақинигина эмас, балки “ажр мисл”ни белгилашган чоғда ана шу ишга ёлланган ишчига ўхшаган шахсга, яъни иш ва ишчига эътибор қаратмоқлари лозим. Шу вақтнинг ўзида улар ёллаш замони (вақти) ва макони (жойи)га ҳам эътибор беришлари керак. Чунки иш ҳақи иш, ишчи, замон ва маконга қараб турлича бўлади.

Иш ҳақини ёки “ажр мисл”ни белгилаб берадиган мутахассисларни аслида битим тузувчи икки томон, яъни ёлловчи ва ёлланувчи танлайди. Энди агар улар танламасалар ёки ўзаро келиша олмасалар, у ҳолда маҳкама ёки давлат ана шундай мутахассисларни тайинлаб беради.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин

15.07.2018й.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Британиянинг Марказий Осиёдаги геосиёсий ҳаракати

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Трамп яҳудийларни қўллаб-қувватлаш мажбурияти билан ўз тарафдорларининг босими ўртасида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрон қўзғолони ва Умматдаги ўзгартириш истаги

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/