Жиноят судининг қарори дунё ўзгарганидан дарак берадими?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Жиноят судининг қарори дунё ўзгарганидан дарак берадими?
Дунё Ғарбга тегишли одамнинг ҳибсга олиниши талаб қилинишига ўрганмаган. Аксинча, Ғарб жиноятчи деб таснифлаганларнинг, яъни ваколати тугаган ёки Ғарб имиджи уларни қоралашни тақозо этганларни ҳибсга олиш учун қидирувга берилиши одат тусига кирган. Масалан, халқаро кучлар Боснияда мусулмонлар қирғин қилинишида сербларга шерик бўлган бўлса ҳам, Ғарбнинг ўзи Милошевични уруш жиноятларида айблаган. Башир Суданнинг бўлинишида Ғарбга кўп хизмат қилган бўлишига қарамай, уни ҳибсга олиш учун Халқаро жиноят суди томонидан ордер берилишига қарор қилинган.
Ғарб ўзини адолат меъёри қилиб қўйган. У кимни жиноятчига чиқарса, у жиноятчидир, кимни оқласа, у айбсиздир ёки унинг жинояти ҳақида оғиз очилмайди. Дунё кўп ҳолларда Ғарбга тегишли одамнинг уруш жиноятчиси сифатида судга тортилганини ёки қидирувга берилганини кўрмайди. Чунки Ғарб ўзининг ўзи ўрнатган қонундан устун бўлишини, ҳатто халқаро қонун ва халқаро муассасалар номидан тузилган судларда ҳам жавобгарликка тортилмаслигини ўзининг ажралмас ҳуқуқи деб билади.
Аммо яҳудий бош вазири Бинямин Нетаняху ва мудофаа вазири Йоав Галантнинг ҳибсга олинишига қарор қилиниши Халқаро жиноят судининг хусусияти ўзгарганини ёки унинг мусулмонларга адолат қиладиган бўлиб қолганини англатмайди. Ўзгариш уларни ҳибсга олишнинг амалга ошиши ёки амалга ошмаслигида ҳам эмас. Аксинча, ўзгарган нарса шуки, яҳудийлар қилмишларининг қабиҳлигини энди ҳеч қандай баҳона билан яшириш мумкин бўлмай қолди. Бу жиноятчилар содир этаётган жиноятларни жирканчли деб билган жамоатчилик фикри дунёда мавжуд экан, бу масалага лоқайд қараб, жиноятчиларга хайрихоҳ бўлганларнинг барчаси жиноятчига айланади. Дунё жамоатчилиги Ғарб узоқ вақт давомида тараққиёт, ҳақиқат ва адолат сифатида илгари суриб келган барча қадриятларни бошқа ҳар қандай юртдан олдин бу қадриятлар ўрин олган юртларнинг ўзида синовдан ўтказди. Агар қадриятлар туғилган бешигида йўқ қилинса ва девор ортига улоқтирилса, айниқса, унинг қаршисида енгилмас рақиб пайдо бўлиб, яқинлашиб келаётган ҳазорий альтернатив сифатида – ҳеч бўлмаганда одамлар зеҳнида – унга қарши курашиш учун майдонга чиқса, қайси ҳазорат сақланиб қолади? Унга қарши курашиш учун майдонга чиққан бу рақиб Исломдир. Ғарб уни шафқатсиз деб тасвирлаб, унинг ҳайратланарли даражада тарқалганини қилич ва қон билан боғлайди. Яҳудий вужудининг ўз табиатидан ва Ғарб қадриятларини қабул қилганидан келиб чиқиб содир этган жирканч жиноятларига қарши туришда Ғазо сектори аҳолиси кўрсатган афсонавий сабр-матонатни кўрган Ғарбдаги миллионлаб одамлар Исломнинг китобларини диққат билан ўқимоқда, уни тушуниш йўлини қидирмоқда.
Бироқ, саҳна манзараси равшан бўлишига қарамай, пайғамбарлар қотили бўлган яҳудийлар ва улар билан бирга Америка ирқ ва ҳазорат жиҳатидан одамлардан устун қиёфада яшашда давом этишмоқда. Улар яҳудий вужудидаги бош жиноятчининг қидирувга берилишини беадаблик ва антисемитизм деб ҳисоблашди. Антисемитизм – дунё олдида парчаланган ва бутун дунё ундан зериккан сохта пластинкадир. Улар одамларни ўлдириш, оч қолдириш, қирғин қилиш ва уларнинг ерларини эгаллаб олишни дин ва олий ирқ номидан эришилган табиий ҳуқуқ деб билишади. Ғарб бу соҳада яҳудийлардан ўнлаб йиллар, ҳатто асрлар олдинда туради. Чунки унинг бу соҳадаги ишлари инквизиция судларидан бошланиб, қизил танли ҳиндулардан ўтади ва Африка қитъасидаги қуллик билан якунланади.
Яҳудийлар ва Ғарб зеҳниятидаги бундай ҳолатнинг, шунингдек, бугунги кунда Америка ва Ғарбда яққол кўзга ташланиб турган бу кўринишнинг кучайиб бораётган таъсири уни шундай бир чўқморга айлантирадики, то одамлар эс-ҳушларини йиғиб олгунларига қадар, Ғарб у билан ўз бутларини синдиради. Ғарбнинг ўз бутларини синдириши одамлар эс-ҳушини йиғиб, бутун дунёнинг бахтсизлик, қонхўрлик ва жиноятга тўлганини, бундай дунёда яшаш мумкин эмаслигини, шунингдек, ер юзи зулм ва ёлғонга тўлгани учун унинг қиёфасини ўзгартириш зарурлигини англаб етгунига қадар давом этади. Бу эса, бутун инсониятни Ғарб ҳазорати олиб келган тубан ҳайвоний ҳаёт тарзидан бошқа, ҳеч бўлмаганда унинг инсонийлигини қайта тиклайдиган ҳаёт тарзини излашга ундайди.
Халқаро жиноят суди қарорига қайтадиган бўлсак, айтганимиздек, бу қарорни ким чиқаргани, унинг ортида ким тургани ва эркин дея номланган дунёнинг бу қарор бўйича иккига бўлинганидан қатъий назар…, ушбу қарорнинг ижро этилиши мумкинлиги ёки мумкин эмаслигидан қатъий назар…, яҳудий вужуди раҳбарлари қайси давлатларга сафар қилишларидан олдин ҳисоб-китоб қилишларидан қатъий назар…, шунингдек, бизнинг Халқаро жиноят судига бўлган ишончимиздан қатъий назар… жиноятчи яҳудийларни ҳибсга олиш ёки қувғин қилиш мусулмон юртлардаги ҳокимлар томонидан айтилмади. Ҳолбуки, улар – гарчи ташқи кўринишда бўлса ҳам – Ғазога қон-қариндошликда энг яқин ва жиноятчиларни жазога тортишга ҳақли бўлган кишилар эди. Аммо улар мусулмон деб аталмаганларида, баъзилари Халқаро жиноят суди чиқарган бу қарорни қоралашга шошиларди. Бу эҳтимолдан йироқ эмас, чунки уларнинг позицияси аниқ. Улар Ғазо секторидаги жиноятга алоқадор деб саналганларнинг бошидадир.
Агар бу қарорнинг биз мусулмонлар учун салмоқли фойдаси бор деб фараз қилганимизда ҳам, унинг фақат битта фойдаси бор. Бу фойда шуки, биз бу заминни озод қилганимизда, уни дунё жиноятчи деб атаганлардан озод қилиш, жиноятчи деб аталмаганлардан озод қилишдан кўра енгилроқ бўлади.
Ғарб ўз капитализми билан ер юзини зулм ва адолатсизликка, инсон фитратидан четга чиққан хулқ-атворларга тўлдирганидан кейин, гўёки вақт ортга қайтиб, у ўзини Ислом билан адолатга тўлдиришга ҳозирланаётганга ўхшайди. Ўқувчи бундай кўз қараш дини ва эътиқодини яхши кўрган мусулмоннинг кўз қарашидир, деб айтиши ҳам мумкин. Аммо, ҳатто ғайримусулмон бўлса ҳам, ҳар бир ақлли ва онгли кишининг кўз қараши шундай бўлиб қолди. Вақт қанчалик узоқ ёки қисқа бўлмасин, Ғарбнинг якун топиши ва келажак фақат Ислом ҳазоратиники эканлиги маълум бўлиб қолди.
Роя газетасининг 2024 йил 27 ноябр чоршанба кунги 523-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми