Ҳизб ут-Таҳрир-Бангладеш вилояти норозилик намойиши ўтказди
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Ҳизб ут-Таҳрир-Бангладеш вилояти норозилик намойиши ўтказди
2017 йил 8 декабр жума намозидан сўнг Ҳизб ут-Таҳрир-Бангладеш вилояти салибчи Америка томонидан Қуддуснинг яҳудийлар давлати пойтахти, дея эълон этилишига қарши Дакка ва Читтагонг шаҳарларидаги барча масжидлар олдида ғазаб намойишлари ўтказди. Намойишларда сўзга чиққанлар АҚШ президенти Дональд Трампнинг икки кун олдин 6 декабрда Қуддусни яҳудийлар давлати пойтахти, дея расман эълон қилганини қаттиқ қораладилар ҳамда муборак Қуддус замини масаласида Трампнинг мусулмонлар туйғулари билан ўйнашишига имкон берган араб дунёсидаги ва Ислом дунёсидаги хоин ҳукмдорларни айбладилар.
Сўзга чиққанлар яна шуларни ҳам баён қилдиларки, исломий юртлар ҳукмдорларининг ёлғон кўз ёшлари ва заифона қораловлари уларнинг ярим асрдан бери содир этиб келган хиёнатларини ҳаргиз ювмайди. Улар 1948 йилдан буён заррача ҳам фойдаси бўлмаган оташин маърузалари ва қуруқ қораловлари орқали мусулмонларни алдаш билан мана шундай хиёнатлар ва ён беришлар содир этиб келишди. Аслида эса, бу хоин ҳукмдорлар Қуддусни озод этишга ҳеч қачон аҳамият қаратмаган, аксинча, яҳудийлар давлатига қарши намойиш қилаётган мусулмонларни бостириш билан доимо шу босқинчиларни мудофаа қилувчи позицияда туришган.
Роя газетасининг 2017 йил 13 декабр чоршанба кунги 160-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми