Ҳодий ҳукумати ва коалицион кучлар

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Роя газетаси:
Ҳусийлар воизи жанубликларни бўлинишга чақираётган бир пайтда Ҳодий ҳукумати билан коалицион кучлар БМТни Ҳусийларга қонунийлик беришда айблаяпти
Абдулмўмин Зайлаий қаламига мансуб
Қонуний президент Ҳодий»га қарашли «Саба» ахборот агентлигига кўра, Ямандаги қонунийликни қўллаб-қувватловчи коалиция кучлари матбуот воизи Ямандаги гуманитар масалалар бўйича мувофиқлаштирувчи Жимми МакГолдрикнинг баёнотидан таассуф изҳор қилди. Чунки МакГолдрикнинг баёнотида унинг Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи Ҳусий жангарилари тарафдори экани кўриниб қолди.
Коалиция кучлари матбуот воизига кўра, бу баёнот БМТ таяниб келган маълумот ва баёнотларга нисбатан шубҳа пайдо қилиб, ишончли эканига путур етказади. Зеро, бу баёнот ва маълумотларни коалиция кучлари ўзининг аввалги баёнотларида ишора қилиб кетган. БМТнинг Болалар ва қуролли низо масаласи бўйича махсус вакиласи ҳисоботида келган маълумотлар уларнинг сўнггисидир.
Коалиция кучлари матбуот воизи айни тарафкашлик позициясини қоралади. Чунки бундан – воизнинг таъкидлашича – БМТ ўзининг гуманитар ҳаракат механизмини ва Яманда ишловчи мулозимлари қобилиятини қайта кўриб чиқиши зарурлиги келиб чиқади. Коалиция кучлари БМТдан унинг махсус вакили Исмоил Валадишайх Аҳмаднинг Ҳадида порти билан боғлиқ таклифларини татбиқ қилишни талаб қилди. Маълумки, Ҳусийлар бу таклифларни – қонуний ҳукумат тасдиқлаганига қарамасдан – инкор этишган.
Гуманитар масалалар бўйича мувофиқлаштирувчи Жимми МакГолдрик Ҳусийларни атайин «ҳақиқий расмийлар», деб атаб, БМТ ва Хавфсизлик Кенгашининг қарор ва баёнотларига зид иш қиляпти. Шу орқали Ямандаги инқилоб жангариларига қонунийлик тусини беришга уриниб, ахборот сайтлари ва Ҳусийлар томонидан қўллаб-қувватланувчи электрон алоқа воситаларида айтилаётган гапларни такрорлаш билан халқаро жамоатчилик фикрини чалғитишга уриняпти. Аммо у бевосита алоқа канали борлигидан кўз юммоқда. Ахир, коалиция кучлари раҳбарияти эвакуация ва гуманитар тармоғи билан боғланиб, унинг ўз баёнотида текширмай, тасдиқламай тарқатган маълумотини бир соатдаёқ аниқлаб олиши мумкин. Буни билмасликка олишидан, демак, Жимми МакГолдрикнинг Ҳусий жангарилар тарафида экани, Яман халқига қарши Ҳусийлар содир этган жиноят ва қонунбузарликлардан кўз юмиб ўзига топширилган гуманитар фаолиятни сиёсатлаштираётгани исботланади. Масалан, яқинда Яманнинг собиқ президентига, Умумий халқ Конгресси партияси аъзоларига ва уларнинг аёлларию болаларига қарши ўғирлаб кетиш, ҳибсга олиш, жисмонан йўқ қилиш жиноятлари содир этилди, оддий фуқароларни нишонга олиш ҳам давом этмоқда».
Бош штаб бошлиғи генерал Тоҳир Ақилий, Яман армиясининг Европа ва Осиёдан товарлар олганини ва моддий-техник ёрдамлар тақдим этиш истаги ҳам билдирилганини очиқлади. Шунингдек, у армия манфаатига хизмат қилувчи бир нечта битимлар имзоланиши кутилаётганига ҳам эътибор қаратди. Жума куни «Ўрта Шарқ» газетаси билан ўтказган мулоқотида Ақилий – яқинда қўлга киритилган ғалабалар, Ҳусий жангариларнинг маънавий тушкунлиги ва таранглиги олдида Миллий армия маънавиятини кўтаришга катта ҳисса қўшишини билдирди.
Ҳадида шаҳрини озод қилиш ҳақида Ақилий «Ҳадида билан боғлиқ маҳаллий, регионал ва халқаро қўшма қарор қабул қилинади ҳамда қулай бир вақтда айни шаҳар томон ҳаракат бошланади», деди.
Шуни таъкидлаш жоизки, бир неча ахборот сайтларида Ҳусий жангарилари матбуот воизи Муҳаммад Абдусаломнинг жанубдаги мусулмон фарзандларини бўлинишга даъват қилгани хабар қилинди. «Мен жануб фарзандларига такрор мурожаат қиламан, орангизда ўзингиз ишонган бирор вакил бўлса, БМТ вакили Исмоил Валадишайх билан учрашсин ва уни хабардор қилсин… Мен ваъда бераман Ансоруллоҳ ўз кучларини жануб ерларидан олиб чиқиб кетишга тайёр. Биз ҳам худди шундай талаб қиламизки, жанубликлар ҳам Байзо, Маъраб, Буқаъ, Ғарбий соҳил ва ўз ерларидан ташқарисидаги бошқа фронтлардан ўз кучларини олиб чиқиб кетсинлар». Кейин воиз «Биз БМТ раҳнамолиги остида икки давлат ечимига эришишга ҳаракат қиламиз, мўминларга шунча жанглар етар энди», дея қўшимча қилди. Ахборот воситаларида тарқалган ва Ҳусийлар томонидан ҳамон инкор этилмаган хабар мана шу.
Маълумки, БМТ дунёдаги энг кучли давлат бўлмиш Америкага хизмат қилади ва унинг манфаатларини рўёбга чиқаришга ҳаракат қилади. Ҳусийларга қонунийлик тусини бераётган ҳам худди шу ташкилотдир… Зеро, Америка Ҳусийларни қўллаб-қувватлаб, уларни инглизлар малайи Али Солиҳ ўлдирилганидан кейин «ҳақиқий расмийлар», деб атаяпти. Кейин АҚШ Ҳадида шаҳри томон йўналишни, уни назоратга олишни тўхтатишлари учун халқаро коалицияга, хусусан, Амирликлар кучларига ва Ҳодийга босим ўтказиб келмоқда. Америка, агар Ҳадида шаҳри инглизлар малайи бўлган Амирликлар билан Ҳодийнинг қўлига ўтадиган бўлса, ўзининг малайлари бўлган Ҳусийлар қийин аҳволда қолишини яхши билади. Агар ҳолат шунгача етиб борса, Ҳусийларнинг қийин аҳволга тушиб қолишини олдини олиш мақсадида эҳтимол, Амирликлар билан Ҳодийга Ҳадида шаҳри ва портини Ҳусийлар билан тил бириктирган БМТга топширишлари учун босим ўтказар. Шундан сўнг, Америка Ҳусийларни ҳокимиятга шерик қилишга қаратилган ўзининг сиёсий ечими йўлида уларга босим қилади.
Ҳусийлар матбуот воизи Муҳаммад Абдуссаломнинг жануб аҳлига, хоссатан, жанубдаги америкапараст сепаратист кучларга қарата айтган бу баёноти, бир босимдир. Америка бу билан инглизлар малайларига – ё сиёсий ечимга рози бўласизлар, акс ҳолда, жануб бўлинади, дея – таҳдид қиляпти. Бу – сепаратист кучларнинг тартибсизликлар келтириб чиқаришига, Адандаги мавжуд Ҳодий ҳукуматига муаммо туғдиришига ҳамда Амирликлар ўзларининг Ҳадидадаги махсус режаси доирасида жанг олиб боришдан воз кечиши кераклигига бир ишорадир. Бироқ, инглизлар ва уларнинг малайлари, айниқса, Амирликлар улар кескин олдинга силжиб, Ҳадида, Шабва, Маъраб каби кўплаб минтақаларда Ҳусийларни қийин аҳволга солиб қўйди. Европа давлатлари қилаётган ишлар тўғрисида айтиладиган бўлса, генерал Тоҳир Ақилий айтганидек, у Ҳодий тарафдорлари бўлган армияга моддий-техник ёрдамлар беришни ва шу борада битимлар имзолашни таклиф қилмоқда. Буларнинг барчаси сиёсий ечимга рози бўлишлари учун Ҳусийларга босим ўтказишга қаратилган. Чунки сиёсий ечим Ҳусийлар қанчалик ҳажмда бўлса, уларга ўшанчалик ҳажмда бўлади, Америка хоҳлаётган катта ҳажмда эмас.
БМТ ҳам, унинг мустамлакачи давлатлар тузган иблисона қонунлари ҳам ҳаргиз ечим олиб келмайди. Аксинча, Яман аҳлининг ўзи бу бадбахт вазиятдан Исломий ақидалари буюргандек тарзда чиқишга ҳаракат қилмоғи лозим. Чунки бу ақидаларидан барча ҳаётий муаммоларни ҳал этувчи низомлар балқиб чиқади. Яман аҳлининг хавфсизлик, тинчлик, омонлик ва имондан келиб чиққан ҳикматда ҳаёт кечиришлари фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясидагина амалга ошади. Зеро, бу Ҳизб ут-Таҳрир биргаликда барпо этишга даъват қилаётган рошид Халифалик бўлиб, уни Аллоҳнинг ёрдами ила барпо этишга ва Умматга етакчилик қилишга Ҳизб ут-Таҳрир лойиқдир.
Роя газетасининг 2018 йил 3 январ чоршанба кунги 163-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!