Исломий юртлар ҳукмдорлари тизгини Мустамлакачи Ғарбнинг қўлида бўлган қўғирчоқлардир

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Исломий юртлар ҳукмдорлари тизгини Мустамлакачи Ғарбнинг қўлида бўлган қўғирчоқлардир
Доктор Абдуллоҳ Бозиб қаламига мансуб
Америкалик ёзувчи Майкл Вольф ўзининг «Fire and Fury» (Ёнғин ва ғазаб) номли китобида АҚШ раҳбари Дональд Трампнинг асл башарасини очиб ташлади. Муаллиф Трампнинг Оқ уйида «ёнғин» ва ғазаб авжига мингани ҳақида ёзар экан, саудиялик амир Муҳаммад ибн Найфнинг ҳамма мансабларидан мосуво этилиб, сўнг ўрнига Муҳаммад ибн Салмоннинг валиаҳдлик мансабига кўтарилиши ортида Трамп турганини фош этган. Китобда Муҳаммад ибн Салмон валиаҳд бўлган пайтда Трамп дўстларига мақтаниб, ўзининг куёви Жаред Кушнер билан биргаликда «улар учун хос бўлган шахсни чўққига олиб чиқиб қўйганлик»лари тўғрисида гапирганини айтади. Муаллиф кўп жанжалларга сабаб бўлган бу китобида, жумладан, бундай деди: «Трамп ўз дўстларига – мен Жаред билан бирга Саудия инқилобини ясадик, дер эди». (Холиж онлайн).
Ёзувчи бундан ҳам каттароқ нарсалар ҳақида ҳам гапирган: Дональд Трамп ўзининг атрофидагиларга – Риёз АҚШнинг Саудиядаги янги ҳарбий жойлашувини молиялаштиради, Америка шу орқали Қатардаги ўз жойлашувини қайта янгилаб олади, деди.
Вольф яна Саудиянинг Риёзда Трамп ва унинг оиласи учун 75 миллион доллар сарфлаб, «қилич рақси» базми ўтказиб берганини ҳам ёзади.
Шундай қилиб, демак, исломий юртлардаги ҳукмдорлар, шу жумладан, Саудлар оиласи ҳукмдорлари Ғарб тарафидан бошқариб турилувчи қўғирчоқ экани яна бир бор ўз исботини топди. Ғарб уларни ҳокимиятга олиб келиб, улардан хизматкор ва Ислом юртларидаги манфаатларининг қўриқчилари сифатида фойдаланади, кейин эса ишлатиб бўлгач, истаса, бошқасига алмаштириб олаверади.
Дарҳақиқат, бу кўп ҳолларда ўз исботини топган. Масалан, бу ҳолни Афғонистондаги қудратга АҚШнинг танки устида келган Ҳомид Карзай, Ироқдаги америкалик ҳоким Пол Бремер тузган ҳукумат, АҚШнинг қўллаб-қувватлови остида Мисрда инқилоб қилиб, қудрат курсисига ўтирган Абдулфаттоҳ Сисий каби Америка малайлари мисолида кўриш мумкин. Шунингдек, бу ҳол «Форс Кўрфази давлатлари ташаббуси», деган нарсада ҳам яққол аён бўлган. АҚШ ва Британия етакчилигидаги Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзо саналган беш давлат раҳнамолик қилувчи айни ташаббус матнида Абдуроббиҳ Ҳодийнинг Яманга мувофиқлашилган президент сифатида олиб келингани айтилган!
Шу тарзда Ғарб ўзининг малайларидан хоҳлаганини исломий юртлар тепасига олиб келишда давом этяпти. Токи, бу малай ҳукмдорлар, исломий юртлардаги нефт, газ, энергетика, ер ости ва ер усти бойликларининг Ғарб тарафга оқиб туришини таъминлашсин, Ғарбнинг Исломга қарши ҳазорий курашида ҳамда рошид Халифаликнинг қайта барпо этилишини олдини олишда ҳамкорлик қилишсин. Чунки рошид Халифалик, мусулмонларни битта давлатда бирлаштириб, дин аҳкомларини барпо этиш ва Исломни бутун дунёга даъват ва жиҳод орқали етказишга ҳаракат қилади. Бу эса, мустамлакачи Ғарбни қўрқитмоқда. Чунки Ғарб – рошид Халифалик барпо бўлиши билан исломий юртлардаги ўзининг манфаатларини йўқотади, йўқотибгина қолмай, у ерлардан қувиб чиқарилади ва сон-саноқсиз мусулмонлар армиясига ҳаргиз бас келолмайди. Зеро, бу армия уларнинг «Оқ уй»ини ҳам, «қора уй»ини ҳам ажратиб ўтирмай ер билан яксон этишга қодирдир.
Ғарбнинг ўз малайларини ҳокимиятга олиб келиш учун Ислом юртларида амалга ошираётган ва режалаштирилаётган тил бириктирувларига мана шу ҳукмдорлар сабабчидир. Чунки улар ўзлари сиғинаётган кофир Ғарбни илоҳ деб билишади. Ғарб эса, уларни тахтларини мустаҳкамлаб, мусулмонлар танасига зулукдек ёпишиб олишларига ёрдам беради ва мана шулар орқали ўзининг минтақадаги сиёсатларини ижро этади. У ўзининг ҳарбий машинаси тинмай юриб туриши учун мусулмонлар орасида уруш кетидан урушларни алангалатиб турибди… Мусулмонлар эса, нима сабабдан бир-бирлари билан курашаётганларини билмайди. Зеро, бу урушларни Ғарб ўзининг сиёсатчи ва муфаккир малайлари орқали келтириб чиқармоқда.
Шубҳасиз, бундай бузуқ воқени муолажа қилиш ва ривожланиш сари қадам ташлашнинг фақат битта йўли бор. У ҳам бўлса, Исломни ақида, мафкура ва манҳаж сифатида қабул қилган онгли холис жамоа сафида жиддий фаолият қилиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали анави золим режимни ўзгартириш ва мустамлакачи Ғарб нуфузини юртдан супуриб чиқариш йўлидир. Бас, бу йўлда юриб, ҳаракат қилиш нақадар ажойиб ютуқдир, бу йўлдан бўйин товлаш эса, нақадар ёмон зиёндир.
Аллоҳ Таоло бундай деди:
﴿إِنَّا لَنَنْصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الأَشْهَادُ﴾
«Албатта Биз пайғамбарларимизга ва имон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз» [Ғофир 51]
Роя газетасидан олинди



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ