1924-йил. 3-март. Соат 10:10

بسم الله الرحمن الرحيم
1924-йил. 3-март. Соат 10:10
Ислом уммати ўзининг қалқони, халоскори бўлган Халифасидан айрилган санадир!
1924 йил 3 март 10:10. Худди шу куни, яъни душанба тонгида Истанбулда Аллоҳнинг, Пайғамбарининг ва мўъминларнинг душмани бўлган золим, хоин, яҳудий Мустафо Камол, Исломий Халифаликни тугатди, халифани қамал қилди ҳамда ўз юртидан ҳайдаб чиқарди. Мустафо Камолнинг ушбу разил хиёнати, тубан иши учун Англия бу хоинни Туркияга ҳукмдор қилиб, мусулмонларнинг бўйнига миндирганининг биринчи куни бўлди.
1924 йил 3 март 10:10. Бу кун Ислом умматининг бошқаруви дунё саҳнасидан қувилиб, ўрнини Ислом ва мусулмонлар душмани бўлган мустамлакачилар эгаллади. Шу кунда мусулмонларнинг охирги халифаси султон Абдулмажид тахтдан қулатилди. Уммат билан тенг ётиб, тенг турадиган, йиғласа йиғлаб, кулса куладиган одил халифалар ўтмишга айланди. Бутун Ислом оламида нотавонлик ва бахтсизлик ҳукм сура бошлади, одамлар учун чиқарилган энг яхши Уммат хор, ҳақир умматга айланди.
1924 йил 3 март 10:10. Ушбу санадан бошлаб то шу кунгача, мусулмонлар мустамлакачи кофирлар томонидан азобланмоқда, ўлдирилмоқда, мол-мулклари талон-тарож қилинмоқда, қочқинларга айлантирилмоқда, ҳатто гўштлари ейилмоқда, бир сўз билан айтганда, инсонийликка мутлақо тўғри келмайдиган муносабатларга мубтало бўлмоқда. Муслималарнинг кўз ёшлари тўкилмоқда, қуролсиз қурбонларнинг қонлари дарё мисоли оқмоқда, фарзандларидан айрилган оналарнинг оҳ-воҳлари дунёни ларзага келтирмоқда, номуслари топталган аёлларнинг дод-фарёдлари оламни тутмоқда!
1924 йил 3 март 10:10. Бу сана уммат устидаги малай ҳокимлар, агар хожалари рухсат бермаса ёки уларга маддоҳлик қилмаса, бирор кун ҳам эгаллаган мансабида тура олмайдиган, ҳатто балчиққа қорила бошлаган умматнинг қадр-қиммати учун оғизларини оча олмайдиган, зўравонлик байроқлари остида бостириб келаётган мустамлакачи давлатларнинг оёқлари остида инграётган умматнинг шаъни учун ўч олишдан қўллари кишанлаб қўйилган куннинг бошланиши эди.
Бундай фалокат ва инқирозларнинг охири кўринмайди. Таназзулга учрашимизнинг ортида турган ҳақиқий сабабга тўхталсак, Аллоҳ юборган муқаддас исломий эътиқодимизнинг ва ундан келиб чиқувчи низомлару қонунларнинг ҳаёт майдонидан четлатилганидир. Ислом ва унинг низомларини татбиқ этишдан узоқлашиш натижасида Аллоҳнинг маҳлуқотлар учун белгилаган қонунияти ўз кучини кўрсатди. Қалбимиз, дилимиз ўзгарганининг табиий меваси ўлароқ, азизу мукаррамлигимиз, хорлигу зорлик билан ўрин алмашди.
Мустамлакачи Ғарб Халифалик давлатини йўқ қилиш билан Ислом ва мусулмонларни қуритдим, деб ўйлаган эди. Аммо умматда оёққа туришга имкон туғилгач, Халифаликни қайта тиклаш учун ҳаракатлар бошланиб кетди. Ушбу оламий фаолиятни кўриб, куфр олами даҳшатга тушди, кечалари ухлолмай инграб чиқадиган ёвуз маҳлуққа айланди. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Унинг Пайғамбаридир, деб гувоҳлик берувчи ҳар бир мусулмондан қўрқиб, шайтонлайдиган бўлиб қолди. Улар Халифалигингиз қайта тикланиб, сизлар азиз, ўзлари эса хор бўлиб қолишларидан қўрқишади.
Бас, шундай экан, кофирлар, насронийлар ва яҳудийлардан нимани кутяпсизлар?! Уларнинг тиллари ва дилларидаги нафрат-адоватни кўра била туриб, қандай қилиб уларга умид боғлайсизлар, ёрдам сўраб қўл узатасизлар?! Қандай қилиб уларга ишона оласизлар?! Қандай қилиб ақли бор одам уларнинг дилларида нима борлигини очиқ баён қилувчи оятларни ўқиб туриб, яна уларга умид боғлайди!? Ақлли одамнинг шундай қилиши мумкинми?!
Буюк қудрат эгаси бўлган Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таъоло ўз каломида шундай дейди:
قَدْ بَدَتْ الْبَغْضَاءُ مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ
– “Сизларни ёмон кўришлари оғизлари (сўзлари)дан аён бўлди, дилларидаги яширган (адоват)лари эса янада каттароқдир”. (Оли Имрон:118)
Ҳеч бир дин Ислом динидан буюкроқ бўлолмайди. Негаки, Аллоҳнинг наздида мақбул дин ёлғиз Исломдир. Биз шу дин вакиллари эканимиздан фахрланамиз. Шундай буюк неъматга лойиқ кўрган Зотга ҳамдлар айтамиз. Шунингдек, унинг низомлари, ҳукмлари ҳаётнинг барча жабҳаларига татбиқ этилишини хоҳлаймиз. Биз Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) илк бора Мадинаи Мунавварада асос солган Ислом давлатида бўлганидек ҳаёт кечиришни истаймиз. Кейинги хулафои рошидинлар давридагидек турмуш тарзини хоҳлаймиз. Аллоҳ бизни шундай яшашга буюрган. У жаннатнинг калитидир. Ундан бошқаси жаҳаннамга етаклайди. Бундан Аллоҳнинг Ўзи асрасин!
Бугун Ислом Уммати тортаётган машаққатларга фақат одил халифагина барҳам бера олади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) муборак ҳадисларида шундай деганлар:
إِنَّمَا الإمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ
“Имом қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”. Муслим ривояти.
Уммат имомсиз ҳар балога тўғри қилинаверадиган балогардонга айланиб қолди. Зеро, ҳадисда келганидек, Халифа Ислом умматини хавфу хатардан асровчи қалқондир. Европа, Америка ва рус босқинчиларининг ифлос, ёвуз, ваҳшиёна қилмишларидан, Шом диёрларида таралаётган фарёдлар ҳам халифамизнинг, давлатимизнинг йўқлиги сабабидандир. Ёки мусулмонлар юртларидаги миллионлаган қўшин нега жим? Нима учун ғаним чангалидаги мусулмонларга ёрдам бермаяпти? Негаки, унинг ҳаққоний етакчиси, Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарининг суннати билан ҳукм юритувчи бошлиғимиз, халифамиз йўқлигидир.
Ислом тарихидан хабардор одам жуда яхши биладики, халифа Мўътасим даврида Византия подшоҳи Ислом давлати фуқароси бўлган бир аёлни тутиб олиб, унга «Ана энди, халифанг келиб, сени қутқариб олсин», дейди. Бу гап халифага етиб келгач, қўлидаги сув идишини отиб юбориб, Византия мамлакатига юриш қилиш учун дарҳол кўп сонли қўшинни ҳозирлашни буюрган. Византияликларнинг бир муслимани ўғирлаб кетганларига норозилик билдириб ўтирмаган. Негаки, норозилик билдириш ҳозирги кундаги Умматнинг елкасига миниб олган раҳбарларга ўхшаган ожизу нотавонларнинг ишидир.
Бу кун биз Аллоҳнинг ҳаққини беришимиз вожиб бўлган кунда турибмиз. Қолаверса, яқин ўтган аждодларимизга насиб этмаган шундай кун, шундай имконият бизга насиб этди. Бугунги кун шундай кунки, унда биз мустамлакачилар томонидан эртаю кеч Умматга қарши қилинаётган алдовлару ёлғонларни, ҳийлалару найрангларни очиб ташлашимиз керак бўлган ҳамда мустамлакачи ғанимларга қарши бор вужудимизни, бор қувватимизни, бор имкониятимизни ишга солишликка имкон туғилган бир кунда турибмиз.
Шуни алоҳида таъкид билан айтамизки, Аллоҳ Азза ва Жалланинг динига асосланган тузум ҳаёт майдонига кириб келишида ҳеч шак-шубҳа йўқ. Кун сайин, соат сайин ушбу кун яқинлашмоқда. Аниқки, Буюк ва Азиз Аллоҳнинг дини юртларни бошқаргай, ер юзидаги ҳар бир шаҳарлигу кўчманчининг уйига кириб боргай. Бу ҳақда ҳабибимиз Муҳаммад (с.а.в.) шундай башорат берганлар:
ثُمَّ تَكُونُ خِلافَةٌ عَلى مِنْهاجِ النَّبُوَّةِ
“Сўнгра пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади”. Ахмад ва Абу Довуд ривояти. Саҳиҳ.
Ушбу ишни амалга ошириш йўлида қадам босиб, куну-тун инсониятни келажаги учун қайғураётган холис мусулмонларга хитобан Роббимиз ўз каломида шундай дейди:
إِنْ تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُم
– “… агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар, У зот ҳам сизларга ёрдам берур…”, (Муҳаммад:7)
وَاللَّهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ
– “Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир”. (Юсуф:21)
Инсониятни тиконли чакалакзорлар томон етаклаётган мустамлакачи ғарб ҳамда унинг малай ҳукмдорлари зулмидан, туғёнларидан ва динсизликларидан халос этиш, бутун инсониятга ҳидоят, бахт-саодат қўрғонини тиклаш сари қадамларни тезлатайлик. Зеро, ер юзидаги барча мазлумлар шодлик кунларини кутмоқдалар, нажот изламоқдалар. Шояд, Аллоҳ Субҳанаҳу томонидан зиммангизга юкланган Исломни кўтариб чиқиш орқали сизлар шодлик ва нажот аҳлига айлансангиз.
وَإِنِ اسْتَنصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمُ النَّصْر
– “Агар (улар) сизлардан дин хусусида ёрдам сўрасалар, уларга ёрдам бериш сизнинг зиммангиздадир!” (Анфол:72)
Улуғ Арш Соҳиби бўлган Парвардигоримизга дуо қилган ва умид боғлаган ҳолда, шу кунлар буюк ғалаба кунининг дебочаси бўлсин, деймиз!
У Зот бизни тўғри йўлдаги Халифалик тикланган кунни кўриш бахтига муяссар айлаб, қалбларимизни хушнуд айласин!
Парвардигоро, сен хоҳлайдиган ва рози бўладиган ягона Уммат бўлмоғимизни, шунингдек Халифалик байроғини бизнинг қўлларимиз билан кўтарилишини ҳамда эълон такбирларини бизнинг тилимиздан янграшини насиб этгин!
Сўнгги сўзимиз бутун оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамду-санолар, шон-шарафлар бўлсин!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
03.03.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ