ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ
بسم الله الرحمن الرحيم
ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ
ОДАМЛАР ҚАНДАЙ КАСБ ҚИЛИНАДИ
Одамлар қалбини касб қилишдаги набавий воситалар
(давоми)
Тўртинчи восита: муросаи мадора
Тилёғламалик эмас, муросаи мадора. Муросаи мадора – бир оз фожирлик ва фосиқлик бор одамларга нисбатан бирон шаръий маслаҳат (манфаат)ни кўзлаб юмшоқ сўзли, очиқ юзли ва яхши муносабатда бўлишдир. Бухорий ўзининг саҳиҳида Оиша р.а. дан ушбуни ривоят қилди:
عَنْ عَائِشَةَ ، أَنَّ رَجُلًا اسْتَأْذَنَ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، فَلَمَّا رَآهُ قَالَ : " بِئْسَ أَخُو الْعَشِيرَةِ وَبِئْسَ ابْنُ الْعَشِيرَةِ " ، فَلَمَّا جَلَسَ تَطَلَّقَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي وَجْهِهِ وَانْبَسَطَ إِلَيْهِ ، فَلَمَّا انْطَلَقَ الرَّجُلُ ، قَالَتْ لَهُ عَائِشَةُ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ، حِينَ رَأَيْتَ الرَّجُلَ قُلْتَ لَهُ : كَذَا وَكَذَا ، ثُمَّ تَطَلَّقْتَ فِي وَجْهِهِ وَانْبَسَطْتَ إِلَيْهِ ، فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَا عَائِشَةُ : " مَتَى عَهِدْتِنِي فَحَّاشًا ، إِنَّ شَرَّ النَّاسِ عِنْدَ اللَّهِ مَنْزِلَةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ مَنْ تَرَكَهُ النَّاسُ اتِّقَاءَ شَرِّهِ
“Бир киши Набиий с.а.в. ҳузурига киришга изн сўради. Пайғамбаримиз уни кўргач суҳбати қандай ҳам ёмон биродар, дедилар: у ўтиргач Набиий с.а.в. унга очиқ юз ва хушвақтлик билан муомала қилдилар. У кетгач Оиша пайғамбаримизга: Ё Росулуллоҳ, сиз бу кишини кўрганингизда бундай-бундай дедингиз, кейин унга очиқ юзлик ва хушвақтлик билан муомала қилдингиз, деди. Шунда Росулуллоҳ с.а.в: Эй Оиша менинг қачон фоҳиш (қўпол, ёмон сўзли) эканимни кўргансан. Қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида одамларнинг манзилат (даража) жиҳатидан энг ёмони одамлар уни унинг фаҳшидан сақланиш учун тарк қилишган кимсадир, дедилар”.
Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ Куртубийдан нақл қилиб бундай деди: “Бу ҳадисда фисқ ёки фаҳшни очиқ қилган кимсани ҳамда ҳукмда очиқ адолатсизлик қилганни ва бидъатга чақирганни ғийбат қилиш жоизлиги турибди. Шу билан бирга уларнинг ёмонлигидан сақланиш учун улар билан мадора қилиш жоизлиги ҳам турибди. Модомики, бу нарса Аллоҳ Таъоло дини борасида тилёғламаликка олиб бормас экан, улар билан муросаи мадора қилиш жоиздир… Мадора билан тилёғламалик ўртасидаги фарқ шуки, мадора дунё ёки дин манфаати учун ёки ҳам дунё ва ҳам дин манфаати учун дунёни сарфлаш бўлиб, у мубоҳдир, гоҳида эса мустаҳабдир. Тилёғламалик эса дунё манфаати учун (яъни дунёни деб) динни тарк қилишдир. Бундан Аллоҳ сақласин. Демак, биз фосиқларни тўғри йўлга ҳидоят қилиш учун ёки лоақал уларнинг ёмонликларидан сақланиш учун юмшоқ сўз ва яхши муносабат билан уларнинг қалбини ҳам касб қилишимиз зарур”. Баъзи фосиқлар бугунги кунда илмонийлар қўлида қурол бўлиб қолишган. Яхшилик аҳли улардан ўзларини йироқ тутишгани сабабли ёки Росулуллоҳ с.а.в. мадора қилганларидек, улар билан мадора қилишмагани сабабли илмонийлар уларнинг ёрдамида ҳаммаёқда изғиб қутуришмоқда.
Бешинчи восита: бошқаларнинг қалбига сурур-хурсандлик солиш.
Бу боғловчи ришталарни мустаҳкамлашдаги, қалбларини бирлаштириб бир-бирига улфат қилишдаги энг муҳим воситалардан биридир… Қолаверса, мусулмоннинг қалбига хурсандлик киритиш бандани еру осмонлар Роббисига яқинлаштирадиган энг афзал қурбатлардан ва энг улуғ тоатлардан бири ҳисобланади… Мусулмон қалбларга хурсандлик киритишнинг кўпгина йўллари ва бир қанча эшиклари бор бўлиб, улардан бири ибн Умар ҳадисида келган нарсадир.
أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: أحب الناس إلى الله أنفعهم، وأحب الأعمال إلى الله عز وجل سرور تدخله على مسلم، أو تكشف عنه كربة، أوتقضي عنه ديناً، أوتطرد عنه جوعاً، ولأن أمشي مع أخي المسلم في حاجة أحب إلي من أن أعتكف في المسجد شهراً، ومن كف غضبه ستر الله عورته، ومن كظم غيظاً، ولو شاء أن يمضيه أمضاه، ملأ الله قلبه رضى يوم القيامة، ومن مشى مع أخيه المسلم في حاجته حتى يثبتها له، أثبت الله تعالى قدمه يوم تزل الأقدام، وإن سوء الخلق ليفسد العمل، كما يفسد الخل العسل
“Одамларнинг Аллоҳга маҳбуброғи одамларга фойдаси кўп тегадиган кишидир. Ишларнинг Аллоҳга маҳбуброғи эса бир мўъмин (қалби)га сен киритадиган сурур-хурсандликдир!! Лекин уни қандай киритасан?! Бунинг учун ундан бир қайғуни кетказасан ёки унинг қарзини тўлаб қўясан ёки ундан очликни кетказасан. Албатта мусулмон биродарим билан унинг ҳожатини деб бирга юришим менга масжидда бир ой эътикоф қилишимдан кўра яхшироқдир. Кимки ғазабини тийса Аллоҳ унинг нуқсон-камчилигини яширади, кимки аччиғини босса – агар Аллоҳ уни ўтказиб юборишни хоҳласа албатта ўтказиб юборади – Аллоҳ унинг қалбини қиёмат куни умид билан тўлдиради, кимки мусулмон биродари билан унинг бир ҳожатини деб бирга юриб, унинг ҳожатини чиқариб берса, Аллоҳ унинг қадамини қадамлар тоядиган кунда мустаҳкам қилиб қўяди”. Ёмон хулқ амалларни бузади, шундай табассум ва очиқ юз билан қарашни камайтирма. Зеро, мусулмонлардан ўзинг йўлиққан кишининг юзига табассум билан боқишингни мусулмонлар қалбини касб қилишда ўз таъсири бор. Шунинг учун ҳам Росулуллоҳ с.а.в. бундай дедилар:
لا تحقرن من المعروف شيئا ولو ولو أن تكلم أخاك ووجهك إليه منبسط
“Маъруф-яхшиликдан бирон нарсани ҳаргиз ҳақир санамагин, гарчи у биродарингга очиқ юз билан йўлиқишинг бўлса ҳам”. Очиқ юз – инсон юзида кулимсираш ва сурур зоҳир бўлишидир. Абдуллоҳ ибн Хорис бундай деди:
سَمِعْتُ عَبْدَ اللَّهِ بْنَ الْحَارِثِ بْنِ جَزْءٍ , يَقُولُ : مَا رَأَيْتُ أَحَدًا أَكْثَرَ تَبَسُّمًا مِنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
“Мен Росулуллоҳ с.а.в. дан кўра кўп табассум қиладиган бирон кишини кўрмадим”. Жарир эса бундай деди:
قال جرير بن عبد الله ما حجبني رسول الله صلى الله عليه وسلم منذ أسلمت ولا رآني إلا ضحك
“Исломга кирганимдан буён Росулуллоҳ с.а.в. нинг менга қовоқ солганини кўрмадим, мени кўрди дегунча табассум қилардилар”. Росулуллоҳ с.а.в. кичикка ҳам, каттага ҳам очиқ чеҳра билан муомала қилар, уларга лутф кўрсатиб, улар билан хазиллашар эдилар, лекин фақат ҳақни айтар эдилар. Қуйида эътиборингизга Росулуллоҳ с.а.в. нинг хазиллашишлари ва саҳобалари қалбларини касб қилишлари кўринишларидан икки кўринишни ҳавола қиламиз:
Биринчи кўриниш: ёши катталар билан бўлган муомалалари. Аҳмад Анас розияллоҳу анҳудан ушбуни ривоят қилди:
أَنَّ رَجُلا مِنْ أَهْلِ الْبَادِيَةِ كَانَ اسْمُهُ زَاهِرَ بْنَ حَرَامٍ ، وَكَانَ يُهْدِي لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْهَدِيَّةَ مِنَ الْبَادِيَةِ ، فَيُجَهِّزُهُ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا أَرَادَ أَنْ يَخْرُجَ ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِنَّ زَاهِرًا بَادِيَتُنَا ، وَنَحْنُ حَاضِرُوهُ ، قَالَ : وَكَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُحِبُّهُ ، وَكَانَ دَمِيمًا ، فَأَتَاهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمًا ، وَهُوَ يَبِيعُ مَتَاعَهُ ، فَاحْتَضَنَهُ مِنْ خَلْفِهِ ، وَهُوَ لا يُبْصِرُهُ ، فَقَالَ : أَرْسِلْنِي ، مَنْ هَذَا ؟ فَالْتَفَتَ ، فَعَرَفَ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، فَجَعَلَ لا يَأْلُو مَا أَلْزَقَ ظَهْرَهُ بِصَدْرِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حِينَ عَرَفَهُ ، وَجَعَلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، يَقُولُ : مَنْ يَشْتَرِي الْعَبْدَ ؟ فَقَالَ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ، إِذًا وَاللَّهِ تَجِدُنِي كَاسِدًا ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : لَكِنْ عِنْدَ اللَّهِ لَسْتَ بِكَاسِدٍ ، أَوْ قَالَ : لَكِنْ عِنْدَ اللَّهِ أَنْتَ غَالٍ
“Бодия (саҳро) аҳлидан бир киши бор эди. Унинг исми Зоҳир бўлиб, Росулуллоҳ с.а.в. уни яхши кўрардилар. У хунук эди. Бир куни Росулуллоҳ с.а.в. келсалар у матосини сотаётган экан. Пайғамбаримиз унинг орқа томонидан келиб уни бағрига босиб олибдилар. У пайғамбаримизни кўрмай: Мени қўйиб юбор… Ким бу? – дебди. Ўгирилиб қараса Набий с.а.в. экан. Шунда елкасини Набиий с.а.в. нинг кўксига ёпиштирибди, Набий с.а.в. эса: “бу қулни ким сотиб олади” – дея бошлабдилар. Шунда у: Ё Росулуллоҳ, унда Аллоҳга қасамки, менинг касод эканимни кўрасиз, дебди. Бунга жавобан Росулуллоҳ с.а.в: Лекин сен Аллоҳ ҳузурида касод эмассан ёки Аллоҳ ҳузурида қимматсан, дебдилар”.
Иккинчи кўриниш: Пайғамбаримизнинг болаларни эркалатишлари ва уларнинг қалбига хурсандлик киритишлари. Бухорийда Анас ривоят қилган ушбу ҳадис келган:
عن أنس ـ رضي الله عنه ـ قال: ( كان رسول الله ـ صلى الله عليه وسلم ـ أحسن الناس خلقا، وكان لي أخ يقال له: أبو عمير — أحسبه قال: كان فطيما -، قال: فكان إذا جاء رسول الله ـ صلى الله عليه وسلم ـ فرآه قال: يا أبا عمير، ما فعل النغير -طائر صغير كالعصفور-؟ قال: فكان يلعب به
“Росулуллоҳ с.а.в. одамларнинг энг гўзал хулқлиси эдилар. Менинг сут эмишдан чиқарилган укам бор бўлиб исми Абу Умайр эди. Унинг касал бўлиб қолган нуғайр исмли бир чумчуғи бор эди. Росулуллоҳ с.а.в. бу кичик болани (укамни) эркалатиб “эй Абу Умайр нуғайрга нима қилди” дер эдилар”.
Ҳа, шундай эй даъватчи биродарим. Росулуллоҳ с.а.в. одамлар қалбига кириб бориладиган бирон йўлни қолдирмай – модомики у ҳаром бўлмаса – ҳаммасини тутар эдилар. Агар ҳаром бўлса, одамлар орасида ундан энг узоқ бўладиган инсон Росулуллоҳ с.а.в. эдилар.
Олтинчи восита: мусулмонларга эҳтиром кўрсатиш, уларни тақдирлаш, уларга нисбатан одоб билан муомалада бўлиш, уларни иззат-икром қилиш ва улуғлаш.
Зеро, Росулулоҳ с.а.в. ўзининг хузурига кирган кишини улуғлаб, иззат-икром қилардилар, гоҳида эса унга ўз кийимини тўшаб берардилар, ўзининг тагидаги ёстиқни унга берардилар, ўтиришга ийманса, ўтирасиз деб қаттиқ туриб олардилар, одамларни уларга лойиқ ўринга ўтиргизар эдилар, фазл эгаларининг фазлини билар эдилар. Пайғамбаримиз – у кишига энг афзал салоту саломлар бўлсин – фатҳ кунида шундай дедилар:
من دخل دار أبي سفيان فهو آمن
“Ким Абу Суфён ҳовлисига кириб олган бўлса у омондадир”. Росулуллоҳ с.а.в. яна бундай дедилар:
ليس منا من لم يوقر الكبير، ويرحم الصغير، ويعرف لعالمنا حقه
“Катталаримизни улуғламаган, кичикларимизга раҳм қилмаган, олимимиз ҳаққини билмаган кимса биздан эмас”. Даъватчи биродарим, бу маконда сенга эслатишимиз зарур бўлган нарсалардан яна бири шуки, иҳтилоф ва назар (мулоҳаза қилиб кўриш) га кенг ўрин бўлган раъйда сенга хилоф қилган (сенинг раъйингга қарама-қарши бўлган раъйни билдирган) кимсани ҳам ҳурмат қил, уни камситма, уни жоҳиллик, билим етишмасликда айблама, модомики зоҳири саломат экан, унинг ҳақида ёмон гумонга борма.
Суҳбатдошни ҳурмат қилиш ва унинг сўзини бўлмаслик. Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ бундай деди: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирон одам билан сўзлашса унга юзи ва жисми билан ўгирилиб қарар, унинг сўзига берилиб қулоқ солар, у гапини тугатмагунча унинг сўзини бўлмас эдилар”.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
18.11.2017й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми