Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
بسم الله الرحمن الرحيم
Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
Гўзал хулқ эгалари
Ислом — Аллоҳ Таъоло саййидимиз Муҳаммад (с.а.в.)га инсоннинг яратган Яратувчиси билан, ўз шахсига нисбатан ва бошқа инсон фарзандлари билан бўладиган алоқаларини тартибга солиш учун нозил қилган дин, деб таъриф берилган. Ислом шариати инсоннинг ўз шахсига нисбатан қиладиган алоқасини ахлоқий сифатларга тааллуқли шаръий аҳкомлар билан муолажа қилар экан, буни ибодат ва муомалот каби муайян низом кўринишида шакллантирмай, бу соҳада ростгўй ва омонатли бўлиш, ғирром ва ҳасадгўй бўлмаслик каби Аллоҳ буюрган муайян қийматларни рўёбга чиқаришни мулоҳаза қилди. Ахлоқ ягона-биргина нарсадан ҳосил бўлади. У ҳам бўлса олийжаноблик ва турли фазилатлар каби ахлоқий қийматларни ҳосил қилишга ундайдиган Аллоҳнинг буйруғидан иборат.
Яъни хулқнинг қандайлигини шариат белгилайди. Қайси бир хулқни шариат яхши деса, ўша яхши хулқдир. Қайси бирини ёмон деса, ўша ёмон хулқдир. Чунки хулқлар шариатнинг — Аллоҳ буюрган ва қайтарган ишларнинг бир қисмидир. Шариат яхши хулқларга ундаб, ёмон хулқлардан қайтарган. Мусулмон киши, шу жумладан, Аллоҳнинг динини инсонларга етказиш масъулиятини ўз гарданига олган даъватчилар шаръий ҳукмлар асосида гўзал хулқларга эга бўлиши лозим.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқ лозимки, хулқлар исломий ақида асосида барпо бўлиб, мўъмин киши уларни Аллоҳнинг буйруқлари ва тақиқлари, деган эътибор билан қабул қилмоғи керак. Масалан, ростгўйликни, бировнинг ҳаққига хиёнат қилмасликни, омонатдорликни олайлик. Кофир уни одамлар ўртасида ишонч ҳосил қилиш ва шу билан нимагадир сайланиб олиш учун, бир сўз билан айтганда, моддий манфаат учун қабул қилади. Мўъмин эса Аллоҳ шунга буюрган, деган эътибор билан қабул қилади. Бу икки қабул қилишнинг ўртасида ер билан осмонча фарқ бор.
Хулққа алоқадор ҳужжатлар:
Абдуллоҳ ибн Амр ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«إِنَّ مِنْ خِيَارِكُمْ أَحْسَنَكُمْ أَخْلاَقًا»
«Сизларнинг энг яхшиларингиз ахлоқи гўзал бўлганларингиздир».
Наввос ибн Самъон ривоят қилади: «Пайғамбар (с.а.в.)дан яхшилик ва гуноҳ ҳақида сўраган эдим, у киши:
«الْبِرُّ حُسْنُ الْخُلُقِ, وَالإِثْمُ مَا حَاكَ فِي صَدْرِكَ وَكَرِهْتَ أَنْ يَطَّلِعَ عَلَيْهِ النَّاسُ»
«Яхшилик гўзал хулқдир, гуноҳ эса ичингни ғаш қилиб, одамлар билиб қолишидан чўчиган ишингдир», дедилар». (Муслим).
Абу Дардодан ривоят қилинишича, Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«مَا شَيْءٌ أَثْقَلُ فِي مِيزَانِ الْمُؤْمِنِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنْ خُلُقٍ حَسَنٍ, وَإِنَّ اللَّهَ لَيُبْغِضُ الْفَاحِشَ الْبَذِيءَ»
«Қиёмат кунида мўъминнинг мезонида гўзал хулқдан кўра оғирроқ нарса бўлмайди. Аллоҳ ахлоқсиз беномусни ёмон кўради».
Абу Ҳурайра ривоят қилади: Пайғамбар (с.а.в.)дан одамларни энг кўп жаннатга олиб кирадиган нарса хусусида сўрашганида:
«تَقْوَى اللَّهِ وَحُسْنُ الْخُلُقِ»
«Аллоҳдан тақво қилиш ва гўзал хулқ», деб жавоб бердилар. Одамларни энг кўп дўзахга олиб кирадиган нарса хақида сўраганларида эса:
«الْفَمُ وَالْفَرْجُ»
«Оғиз ва фарж (яъни очкўзлик ва шаҳвоний ҳирс)», деб жавоб бердилар.
Абу Умома ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«لأَنَا زَعِيمٌ بِبَيْتٍ فِي رَبَضِ الْجَنَّةِ لِمَنْ تَرَكَ الْمِرَاءَ وَإِنْ كَانَ مُحِقًّا, وَبِبَيْتٍ فِي وَسَطِ الْجَنَّةِ لِمَنْ تَرَكَ الْكَذِبَ وَإِنْ كَانَ مَازِحًا, وَبِبَيْتٍ فِي أَعْلَى الْجَنَّةِ لِمَنْ حَسَّنَ خُلُقَهُ»
«Ҳақли бўла туриб, жанжал кўтармаган одам учун жаннатнинг қуйи қисмидан уй олишига, ҳазиллашиб ҳам ёлғон гапирмаган одам учун жаннатнинг ўртасидан уй олишига, хулқи гўзал одам учун жаннатнинг юқори қисмидан уй олишига мен кафилман».
Абу Ҳурайра ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«أَكْمَلُ الْمُؤْمِنِينَ إِيمَانًا أَحْسَنُهُمْ خُلُقًا, وَخِيَارُكُمْ خِيَارُكُمْ لِنِسَائِهِمْ»
«Мўъминларнинг иймони комилроғи гўзал хулқ эгаларидир. Сизларнинг яхшинглар аёлларига яхшиларингиздир».
1) Гўзал ҳисобланадиган хулқлар
а) Ҳаё:
Ибн Умар (р.а.) ривоят қилишича, Пайғамбар (с.а.в.) бир ансорийнинг биродарига ҳаё ҳақида насиҳат қилаётгани устидан ўтиб қолиб:
«دَعْهُ فَإِنَّ الْحَيَاءَ مِنْ الإِيمَانِ»
«Қўявер уни, чунки ҳаё иймондандир», дедилар (муттафақун алайҳ).
Имрон ибн Ҳусайн ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«الْحَيَاءُ لاَ يَأْتِي إِلاَّ بِخَيْرٍ»
«Ҳаё фақат яхшилик олиб келади», дедилар (муттафақун алайҳ).
Абу Ҳурайра ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«الإِيمَانُ بِضْعٌ وَسَبْعُونَ — أَوْ بِضْعٌ وَسِتُّونَ – شُعْبَةً, فَأَفْضَلُهَا: قَوْلُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ, وَأَدْنَاهَا: إِمَاطَةُ الأَذَى عَنْ الطَّرِيقِ, وَالْحَيَاءُ شُعْبَةٌ مِنْ الإِيمَانِ»
«Иймон етмиш (олтмиш) неча шохобчага бўлинади. Унинг энг афзали Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, демоқдир. Энг қуйиси йўлдан озор берадиган нарсани олиб ташлашдир. Ҳаё ҳам иймоннинг бир қисмидир» (муттафақун алайҳ).
б) Ҳалимлик, бардошлилик, мулойимлик:
Ибн Аббос ва Абу Саъид Худрийдан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) Ашаж Абдул Қайсга:
إِنَّ فِيكَ لَخَصْلَتَيْنِ يُحِبُّهُمَا اللَّهُ الْحِلْمُ وَالأَنَاةُ
«Сенда Аллоҳ яхши кўрадиган икки ҳислат бор, улар ҳалимлик ва бардошлиликдир», дедилар. Муслим ривояти.
Оиша (с.а.в.) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«إِنَّ اللَّهَ رَفِيقٌ يُحِبُّ الرِّفْقَ فِي الأَمْرِ كُلِّهِ»
«Аллоҳ мулойимдир, ҳамма ишда мулойимликни яхши кўради», деганлар (муттафақун алайҳ).
Оиша (с.а.в.) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«إِنَّ اللَّهَ رَفِيقٌ يُحِبُّ الرِّفْقَ, وَيُعْطِي عَلَى الرِّفْقِ مَا لاَ يُعْطِي عَلَى الْعُنْفِ, وَمَا لاَ يُعْطِي عَلَى مَا سِوَاهُ»
«Аллоҳ мулойимдир, мулойимликни яхши кўради, қўполлик орқали эриштирмаган нарсасига ва умуман бошқа нарса орқали эриштирмаган нарсасига мулойимлик орқали эриштиради», деганлар. Муслим ривояти.
Оиша (р.а.) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«إِنَّ الرِّفْقَ لاَ يَكُونُ فِي شَيْءٍ إِلاَّ زَانَهُ, وَلاَ يُنْزَعُ مِنْ شَيْءٍ إِلاَّ شَانَهُ»
«Қайси бир ишда мулойимлик бўлса, уни безайди, қайси бир ишдан мулойимлик кетса, уни айбли қилиб қўяди», деганлар. Муслим ривояти.
Жарир ибн Абдуллоҳ (р.а.), Пайғамбар (с.а.в.)нинг:
«مَنْ يُحْرَمْ الرِّفْقَ يُحْرَمْ الْخَيْرَ»
«Ким мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликдан маҳрум бўлади», деганларини эшитгандим, дейди. Муслим ривояти.
Оиша (р.а.) Пайғамбар (с.а.в.)нинг мана шу уйимда:
«اللَّهُمَّ مَنْ وَلِيَ مِنْ أَمْرِ أُمَّتِي شَيْئًا فَشَقَّ عَلَيْهِمْ فَاشْقُقْ عَلَيْهِ, وَمَنْ وَلِيَ مِنْ أَمْرِ أُمَّتِي شَيْئًا فَرَفَقَ بِهِمْ فَارْفُقْ بِهِ»
«Эй Аллоҳим, кимки умматимга бирон ишда раҳбар бўлиб, уларга қўполлик қилса, Сен ҳам унга қўполлик қилгин, кимки бирор ишда умматимга раҳбарлик қилиб, уларга мулойим бўлса, Сен ҳам унга мулойим бўлгин», деганларини эшитганман, дейди. Муслим ривояти.
в) Ростгўйлик, содиқлик:
Аллоҳ Таъоло айтади:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَكُونُوا مَعَ الصَّادِقِينَ
– „Эй мўъминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва (иймонларида) ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлингиз!“, (Тавба:119)
فَلَوْ صَدَقُوا اللَّهَ لَكَانَ خَيْرًا لَهُمْ
– „Агар улар Аллоҳга (иймон келтириш ва Унинг жанг қилиш ҳақидаги амрига итоат этишда) содиқ-ростгўй бўлганларида, албатта ўзлари учун яхшироқ бўлур эди“. (Муҳаммад:21)
Ибн Масъуд ривоятида Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«عَلَيْكُمْ بِالصِّدْقِ, فَإِنَّ الصِّدْقَ يَهْدِي إِلَى الْبِرِّ, وَإِنَّ الْبِرَّ يَهْدِي إِلَى الْجَنَّةِ, وَمَا يَزَالُ الرَّجُلُ يَصْدُقُ وَيَتَحَرَّى الصِّدْقَ حَتَّى يُكْتَبَ عِنْدَ اللَّهِ صِدِّيقًا …»
«Ростгўйликни маҳкам ушланглар. Чунки ростгўйлик эзгуликка, эзгулик эса жаннатга олиб боради. Модомики киши рост сўзлаб, ростгўйликка риоя қилиб борар экан, бориб-бориб Аллоҳнинг наздида сиддиқ бўлиб ёзилиб қолади…» (муттафақун алайҳ).
Каъб ибн Молик ривоят қилишича, у Табук ғазотида Пайғамбар (с.а.в.)дан орқада қолган пайтда шундай деган экан:
«وَقُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّمَا أَنْجَانِي اللَّهُ بِالصِّدْقِ, وَإِنَّ مِنْ تَوْبَتِي أَنْ لاَ أُحَدِّثَ إِلاَّ صِدْقًا مَا بَقِيتُ …»
«Эй Расулуллоҳ, менга Аллоҳ ростгўйлигим туфайли нажот берди. Энди, модомики тирик эканман, фақат ва фақат рост гапни гапиришим менинг бир тавбам бўлсин…» (муттафақун алайҳ).
Ҳасан ибн Али (р.а.) ривоят қилади: «Пайғамбар (с.а.в.)дан:
«دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لاَ يَرِيبُكَ, فَإِنَّ الصِّدْقَ طُمَأْنِينَةٌ وَالْكَذِبَ رِيبَةٌ»
«Сени шубҳага солаётган нарсани тарк қилиб, ўрнига шубҳага солмайдиган нарсани ол, зеро ростлик хотиржамликдир, ёлғон эса шубҳаланаверишдир», деган ҳадисни ёдлаб олганман».
Абдуллоҳ ибн Амр ривоят қилади:
«قِيلَ: يَا رَسُولَ اللَّهِ, أَيُّ النَّاسِ أَفْضَلُ؟ قَالَ: كُلُّ مَخْمُومِ الْقَلْبِ صَدُوقِ اللِّسَانِ, قَالُوا: صَدُوقُ اللِّسَانِ نَعْرِفُهُ فَمَا مَخْمُومُ الْقَلْبِ؟ قَالَ هُوَ التَّقِيُّ النَّقِيُّ, لاَ إِثْمَ فِيهِ, وَلاَ بَغْيَ, وَلاَ غِلَّ, وَلاَ حَسَدَ»
«Эй Расулуллоҳ, одамларнинг қайсиси афзалроқ?», деб сўрадилар. Дедиларки: «Қалби тоза, тили ростгўй одам». «Тили ростгўйнику биламиз, қалби тоза қандай бўлади?», дейилди. «У бир покиза, тақводор қалбдирки, унда на бир жиноят, на бир зўравонлик, на бир оғир олиш ва на бир ҳасадгўйлик бордир», дедилар Пайғамбар (с.а.в.)».
Абу Бакр Сиддиқ ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«عَلَيْكُمْ بِالصِّدْقِ, فَإِنَّهُ مَعَ الْبِرِّ, وَهُمَا فِي الْجَنَّةِ …»
«Ростгўйликни маҳкам ушланглар, чунки у эзгулик билан биргадир, иккаласи эса жаннатдадир…», деганлар.
Абу Саъид Худрий (р.а.) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«التَّاجِرُ الصَّدُوقُ الأَمِينُ مَعَ النَّبِيِّينَ وَالصِّدِّيقِينَ وَالشُّهَدَاءِ»
«Ростгўй-ҳалол савдогар Пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар билан биргадир», деганлар.
Хизб ут Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
02.04.2018й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми