Жанубий Африкада яҳудийлар вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш тадбирларига қарши норозилик намойишлари

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Роя газетаси:
Жанубий Африкада яҳудийлар вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш тадбирларига қарши норозилик намойишлари
Ҳижрий 1439 йил 27 жумодуссоний, милодий 2018 йил 15 март пайшанба куни «Қудс арабий» веб-сайти нашр қилган хабарда бундай дейилади (хабар матнидаги айрим сўзлар қисман ўзгартирилган):
«Яҳуд вужуди ҳукуматининг ўзидан ирқчилик сифатини бартараф этиш мақсадида амалга ошираётган Жанубий Африкадаги фаолиятлари мамлакат бўйлаб кўплаб университетларнинг кескин норозилик намойишлари билан қарши олинди. Унинг бу фаолиятларига қора қитъа билан муносабатларни нормаллаштиришга уриниш, деган эътиборда қарши чиқилди.
Яҳуд вужудида чоп этилувчи «The Jerusalem Post» газетасининг пайшанба кунги сонига кўра, Жанубий Африкадаги кўплаб университетлар талабалари – антисемитистик плакатлар ҳамда яҳуд вужудининг қонга беланган байроғини илиш орқали (яҳуд вужуди ирқчиликапартеидини инкор қилишга қаратилган) ҳафталик тадбирларга қарши ўз норозиликларини ифодаладилар.
Газетада Кейптаун университетининг асосий биносига илиб қўйилган яҳуд вужудининг улкан байроғи сурати чоп этилди. Байроққа «Исроил қўллари қонга ботган ирқчи давлат», дея қизил (қон) рангида ёзиб қўйилган эди.
«Исроил»ни байкот қилиш ва унинг инвестицияларини бекор қилиш ҳаракати (BDS)дан ва унинг тарафдорларидан илҳомланиб кўтариб чиқилган антисемитистик шиорлар ҳамда яҳуд вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришга қарши ёзувлар – қадимги университетларнинг учинчиси ҳисобланган Йоханнесбург шаҳридаги «Witwatersrand» университети майдонига тўлиб кетди.
Университет майдонида, асосан, «(Исроил) сионистдир», «(Исроил) қора танлиларга қаршидир», «сионизм ирқчиликдир», каби шиорлар кўтариб чиқилди.
Ўтган яқин кунлар ичида айни норозиликлар доирасида Жанубий Африкадаги йирик шаҳарлардаги университетларда яҳудий талабалар билан уларнинг яҳуд вужудига қарши курсдошлари ўртасида даҳанаки жанглар бўлиб турди. Аммо жисмоний зўравонликлар қайд этилмади. Ўтган йили ҳам шундай бўлган эди.
Роя газетасининг 2018 йил 28 март чоршанба кунги 175-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!