Эрдўған Туркияни ўз буюклиги ва қудратига қайтаришга қодирми?!
بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Эрдўған Туркияни ўз буюклиги ва қудратига қайтаришга қодирми?!
Ҳижрий 1439 йил 29 шаввол, милодий 2018 йил 13 июл жума куни Ал-Жазира нет веб-сайти нашр қилган хабарда бундай дейилади:
«Журналист, маслаҳатчи ва Туркияда собиқ университет профессори Дэвид Барчард ўзининг «Middle East Eye» веб-сайтида нашр қилинган мақоласида ёзишича, Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Туркиянинг биринчи бош ижроий президенти этиб тайинланиши туркларни 1923 йилда усмоний империя тугатилиб, жумҳурият эълон қилингандан бери ўз ҳукуматлари тизимида мислсиз ўзгариш бўлишини кутишга ундади. Эрдўғаннинг ўз мақсадларини шу тарзда ўзгартиргани унинг тезюрар маъмурий механизмни яратмоқчилигини ва айни механизмни Туркияни буюк қудратли давлатга айланишини таъминлаш учун шахсан ўзи бошқармоқчилигини англатади.
Журналист «Эрдўған Туркияни қайта буюк ва қудратли давлатга айлантира оладими», деган саволни ўртага ташлайди. Унинг ҳисоблашича, бўлиб ўтган бу ҳодиса энг даҳшатли инқилоб бўлиб, Адолат ва Тараққиёт партияси қудратга келгандан буён ўтган ўн олти йил мобайнида бундайи юз бермаган. Бу инқилобнинг оқибатлари ҳали тўла фош бўлгунга қадар йиллаб давом этади. Бироқ Уммат ҳаётининг барча соҳасида бу оқибатлар яққол сезилиб турибди».
Роя газетаси шарҳи:
Тўғри, Эрдўған Туркияни ўз буюклиги ва қудратига қайта олиб чиқишга қодир, агар Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло билан ҳақиқий боғлайдиган кўприкни қурса, Унинг шариатига қарши уруш қилишни ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилаётган инсонларни қамоққа ташлашни ва узоқ йилларга ҳукм қилишни бас қилса, албатта!
У Туркияни ўз буюклиги ва қудратига қайта олиб чиқишга қодир, агар юртдаги капиталистик иқтисод низомини Исломдаги иқтисод низомига алмаштирса. Аммо Ислом ва унинг аҳкомлари ҳаётдан четлатилса-ю, ҳаёт судхўрлик асосига қурилган иқтисодда фаровон бўлса, бундай ҳаёт мусулмонга керак эмас! Давлатнинг ташқи ва ички қарзлари кўтарилиб кетган, фоҳишалик билан шуғулланишга ва алкогол ичимликлар сотилишига рухсат берилган ҳамда Исро замини босқинчилари билан тинимсиз муносабатларни нормаллаштирилган ҳаёт мусулмон учун мутлақо керак эмас. Чунки бугун Ислом қани, деган савол муҳимдир, доллар қани, деган савол эмас!
Ҳа, Эрдўған Туркияни ўз буюклиги ва қудратига қайта олиб чиқишга қодир, агар Туркия Ислом оламига қўлини чўзиб, кўзларини тикиб, уни бирлиги ва бирлашиши йўлида асосий марказга айланса ҳамда бўлиниб кетган юртларни қайта битта давлатга айлантирса. Ана шунда Туркия қудрати Исломдан ва унинг раббоний тузумидан, Ислом Умматининг улкан қудратидан ва чексиз бойликларидан мадад олган бўлади. Шу орқали Ғарбнинг мусулмон ўлкаларига дахл қилиб, бойликларини талон-тарож қилаётган қўлларига болта уради ва Умматнинг собиқ улуғлиги ва ҳайбатига қайтаради.
Бироқ, афсуски, Эрдўғаннинг компаси мустамлакачи кофир Ғарб томонга, унинг илмонийлиги ва капитализмига қараган. У Америка, Европа ва босқинчи яҳудийлар билан муносабатларни мустаҳкамлаш билан овора. Буларнинг барчаси Туркияни буюклик ва қудратга эмас, аксинча, заифлик ва тобелик ботқоғига ботириб қўйди. Бироқ Туркия аҳли, ҳаргиз бу аҳволда узоқ қолиб кетмайдилар, тез орада кўзларини қоплаган булутлар тарқаб, динларига қарши курашаётган ҳар бир кимсани рад қиладилар ва Исломдан бошқа ҳеч қандай альтернативга рози бўлмайдилар.
Роя газетасининг 2018 йил 18 июл чоршанба кунги 191-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми