Фаластин босқинчилари бўлмиш яҳудийлар билан алоқа ўрнатиш сари ҳаллослаб чопаётган мана шу Туркиядир «Эрдогандир»

Роя газетаси:
Фаластин босқинчилари бўлмиш яҳудийлар билан алоқа ўрнатиш сари ҳаллослаб чопаётган мана шу Туркиядир «Эрдогандир»
Туркия ва яҳудийлар давлати ўртасидаги муносабатлар қайта тикланмоқда
Турк президентлиги расмий вакили Иброҳим Калин – агар Тель-Авив Туркия шартларига вафо қилса, Анқара билан Тель-Авив ўртасидаги «Исроил» гази савдоси билан боғлиқ ақлоқалар қайта тикланиши эҳтимоли борлигини таъкидлади.
У бу сўзларни «Исроил» бош вазири Бенямин Нетаньяху икки давлат муносабатларидаги эҳтимолий яхшиланишларга ишора қилганидан сўнг айтди.
Калин Туркия томонидан «Исроил» билан муносабатларни қайта тиклаш учун учта шарт қўйилганини билдирди ва Тель-Авив ҳозиргача улардан фақат биттасини бажарганини таъкидлади. Калинга кўра, бу битта шарт Озодлик флотилияси доирасида Ғазо қамалини ёриб ўтишга ҳаракат қилган Туркиянинг «Мовий Мармара» ёрдам кемасига қарши «Исроил» кучлари томонидан қилинган ҳужум учун узр сўраш бўлган.
Кейин Калин «Исроил» қолган икки шартни ҳамон бажармай келаётганини қўшимча қилди. Бу шартлар Мармара кемасига қилинган ҳужум учун товон тўлаш ва Ғазо қамалини олиб ташлашдан иборат.
Нетаньяху 9 декабр чоршанба куни ўз ҳукумати Туркия билан унга газ сотиш масаласини муҳокама қилаётганини маълум қилди.
«Исроил» энергетика вазири Юваль Штайницга кўра, Исроил ўзидаги конлардан олинадиган газни экспорт қилади ва барча альтернативларни, шу жумладан, Туркияни эътибордан қочирмайди («Россия Сегодня» сайти).
Роя газетасининг 2015 йил 16 декабр чоршанба кунги 56-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли