Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегацияси бош судья ва унинг ёрдамчилари билан учрашди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегацияси бош судья ва унинг ёрдамчилари билан учрашди
Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегацияси (ҳижрий 1444 йил 8 шаъбон, милодий 2023 йил 28 феврал сешанба куни) Судан бош судьяси ва адлия ишлари бўйича бош котиб ҳамда адлия бошқармаси ижроий қўмита директори билан учрашди. Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти марказий алоқалар қўмитаси раиси устоз Носир Ризо раислигидаги ушбу делегацияга Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи устоз Иброҳим Усмон (Абу Халил), Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти мажлиси аъзоси устоз адвокат Аҳмад Абкар ҳамда Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси устоз адвокат Фақирҳож Муҳаммад Аҳмадлар ҳамроҳлик қилишди. Бу учрашув Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилоятининг «Суна» ахборот агентлиги орқали 2023 йил 22 январда эълон қилган гиёҳвандликка қарши кураш кампанияси доирасида ўтказилди.
Устоз Носир Ризо айни учрашув Ҳизбнинг гиёҳвандликка қарши кураш кампанияси доирасида бўлаётганини, делегациянинг мамлакатдаги юқори ҳокимиятлардан бири, деган эътиборда судьялар билан учрашишдан мақсади, гиёҳвандлик муаммоси борасидаги Ҳизбнинг қарашларини тушунтириб ўтиш эканини, Ҳизб гиёҳванд моддалар савдосини оддий, ўткинчи бир тижорат эмас, балки бешинчи авлод урушлари сирасига кирувчи замонавий курашлардан бири, деб тушунишини баён қилди. Шунингдек, гиёҳвандликка қарши курашиш лозимлигини, судьялар чиқарадиган қарорлар эса қатъий ва тийиб қўювчи қарорлар бўлиши кераклигини, қандай қилиб кофир Ғарбнинг ўзи Судан қонунларини, айниқса, ўлим жазоси билан боғлиқ қонунларни ўзгартиришни бошлагинини, гиёҳвандликка қарши курашда адлиянинг роли жуда муҳим эканини ҳам таъкидлаб ўтди.
Устоз яна давлат ўз вазифасини бажармаётганини, чунки у мустамлакачи Ғарб режасига хизмат қилаётганини, бизга қарши қилинаётган бундай урушга қарши туриш учун буюк Ислом ақидасига асосланган мабдаий давлат, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати кераклигини ҳам таъкидлади.
Адлия бош раиси эса Ҳизбнинг ролини юксак баҳолаб, ўз сўзида давлатнинг заифлигини очиқлади ва «биз вилоятлардаги барча қўл остимиздаги суд органларига гиёҳвандликка қарши курашга алоҳида эътибор беришлари ва айни муаммога жавобгарлик билан қаровчи судьяларни тайинлашлари учун кўрсатмалар бердик», деди.
Учрашув сўнггида делегация бош судьяга Ҳизб томонидан нашр қилинган айрим китобларни тақдим этди.
Роя газетасининг 2023 йил 8 март чоршанба кунги 433-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!