Ўзбекистон аёлларига ўтказилаётган зулмлар қачон тўхтайди
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Ўзбекистон аёлларига ўтказилаётган зулмлар қачон тўхтайди
Мухлиса – Ўзбекистон
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти Каттақўрғон район ички ишлар ходими бир аёлни ечинишга мажбурлагани тасвирланган видеолавҳа тарқалди. Икки фарзанднинг онаси бўлган 31 ёшли ушбу аёл қишлоқлардан бирида яшайди. У ўшанда бозор-учар қилгани район марказига келган. Бироқ, терговчи Санъат Умаровнинг иддаоси билан ўғриликда гумонланиб, ҳибсга олинган. Терговчи 2018 йил 3 июн куни бу аёлни ички ишлар бўлимида ички ишлар ходимлари кўз ўнгида видеокамерага олган ҳолда ҳақоратлаб, кийимларини ечишга мажбур қилган.
Бу видеолавҳа ижтимоий тармоқларда биринчи бўлиб Озодлик радиоси томонидан тарқатилди. Унга кўра, аёл икки йил муқаддам эри вафот этгандан сўнг, икки нафар вояга етмаган фарзандини ўзи боқиб келган.
Бунга қадар Би-Би-Си ҳам ўзининг Ютубдаги сайтида ўзбек милиция ходимлари томонидан жинсий тажовузга учраган аёллар исм-шарифини нашр қилганди. Улардан бири Муҳайё Одилова. Муҳайёга кўра, у 2006 йил Фарғона вилояти ҳибсхонасида милиция ходимлари томонидан кўп марта зўрланган, шафқатсиз калтакланган, таҳқирланган, ҳатто ходимлар унинг танаси устидан бавл ҳам қилишган… Муҳайё жинсий тажовузлар оқибатида ҳомиладор бўлиб қолган ва тажовузкорлар томонидан мажбуран аборт қилдирилган, оқибатда жинсий жароҳат сабабли туғмас бўлиб қолган. Муҳайёнинг онаси 73 ёшли Раҳбархон Одилова қизининг зўрлангани устидан милицияга шикоят қилган. Аммо у ҳам калтакланиб, ҳибсга олинган ва икки йил қамоқда ўтирган.
Шунингдек, мазкур видеолавҳада 2009 йилда шов-шув бўлган ҳодиса ҳикоя қилинади. Унга кўра, ўн икки нафар милиция ходими учта опа-сингилни зўрлайди, оқибатда улардан ўртанчи қиз ҳомиладор бўлиб қолади, сўнг аёллар колониясида муддатидан олдин туғиб қўяди.
Айни ҳодиса ортидан ўзбек ҳукумати БМТ вакили Манфред Наваднинг қийноқлар қўлланганини ўрганиш учун Ўзбекистонга киришига рухсат бермади, ҳукуматнинг ўзи айни ҳодисани текшираётганини даъво қилди. Аммо инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига кўра, ҳамон ўн икки нафар тажовузкор жиноятчидан бирортаси ҳам жазога тортилгани йўқ.
Афсуски, сўнгги йиллар мобайнида номусга тажовуз қилиш ҳодисалари кўпаймоқда. Тоғут Ислом Каримов даврида давлат мулозимлари томонидан қонунбузарликлар жуда авжига чиққан бўлиб, улардан ҳеч кими жавобгарликка тортилмагани айтилади.
Аммо бугун Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев қамоқхоналарда қийноқлар қўлланилишига чек қўйишга ҳаракат қилаётгани ҳақида ҳамда у ерларга кузатув камераларини ўрнатиш тўғрисида кўп гапирмоқда. Бироқ, Ўзбекистондаги ҳуқуқбонларга кўра, афтидан, бу хўжакўрсин учун айтилаётган гаплар, холос.
Ўтган йилнинг ноябр ойида Умида Узоқова исмли ҳомиладор муслима ҳибсга олиниб, терговхонада ечинтирилган ва йўлак бўйлаб судралган, милиция таёғида зўрлаш билан таҳдид қилинган. Муслимани ҳибсга олинишига сабаб бўлган айбловлар исботланмаган. Аммо бугун унга «Ислом динидан рухсатсиз таълим бериш» айблови қўйилмоқда!
Суд жараёнида Умида тергов пайтида бошдан кечирган ишлар тўғрисида шикоят қилди. Бироқ судья Сарвар Каримов унинг шикоятига парво қилмади, судда инобатга олмади.
Озодлик радиосига кўра, Туркияда беш йил қочқинликда яшаб, ўтган ой охирида Истанбул шаҳридан уч фарзанди билан Тошкентга учиб борган 46 яшар аёл Тошкент аэропортида терроризмда гумонланиб ҳибсга олинган.
Ўзини Қаҳрамон Зарипов деб таништирган ўзбек муҳожири Озодлик билан суҳбатда, 27 июн куни Истанбулдан учиб борган рафиқаси Дилафруз Зариповани милиция ходимлари паспорт текширувидан ўтиш чоғида қўлига кишан солишган ва аэропортдан сўроқ қилиш учун Самарқанд вилояти Каттақўрғон милиция бўлимига олиб кетишган.
Диний фаолияти ортидан 2013 йилда оиласи билан Россияга қочиб борган, 2014 йилда эса Туркияга кўчиб ўтган Зарипов ўзи ҳам, рафиқаси ҳам диний-экстремистик ташкилотларга алоқаси бўлмаганини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга янги президент бўлганидан кейин ҳам Ислом ва мусулмонларга зулмлар, репрессиялар тўхтамади. Янги Мирзиёев Қуръони Карим ва ҳадиси шарифлар мусобақалари ўтказилишига рухсат бергани билан одамларни алдашга, ўзини олдинги раҳбардан яхши қилиб кўрсатишга уринмоқда. Мирзиёев Қуръони Карим аҳкомларига бўйсунмаяпти. Зеро, бу аҳкомлар мусобақаларда тиловат қилиниш учунгина эмас, балки ҳаётда татбиқ қилиш учун нозил бўлган… У қийноқларни тўхтатишга ваъда бериб, сўнг ваъдасини бажармаслиги билан мунофиққа ўхшаб қолмоқда.
Терговчи Санъат Умаров ҳибсга олиниб, устидан жиноий иш қўзғатилгани зулм машинасини тўхтатиш учун етарли эмас. Чунки тоғут Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган бу машина тугмаси, бугун Шавкат Мирзиёев қўлида ҳамон ишлаб турибди.
Мусулмон ва муслималарга қарши тажовузлар қамоқхоналарда ва тергов изоляторларида давом этмоқда, мазлумлар нолаларига жавоб берувчи, эътиборга олувчи ҳеч ким йўқ. Аслида, бало тузумнинг ўзидир. Шунинг учун уни илдизи билан қўпориб ташлаб, ўрнига Холиқимиз Аллоҳ Азза ва Жалланинг тузумини барпо этиш ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг аҳкомларига таслим бўлиш зарур. Фақат шу тузум соясида инсон ҳимояланган азизу мукаррам ҳолда яшайди, ўзини хотиржам ҳис этиб, икки дунё саодатига эришади. Бу эса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этмагунимизча ҳаргиз амалга ошмайди.
Роя газетасининг 2018 йил 8 август чоршанба кунги 194-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми