Демократия Исломга ёт унсурдир!

بسم الله الرحمن الرحيم
Демократия Исломга ёт унсурдир!
Ушбу асримизда ғарб мустамлакачиларининг Ислом юртларини малай ҳукмдорлари томонидан мусулмон фарзандларини демократияга чақириш қизғин тус ола бошлади. Ғарбнинг ушбу чақириқлардан кўзлаган асл мақсади эса, ушбу минтақаларда ўзининг миллий манфаатига кўпроқ эга бўлишдир. Улар демократия ва эркинликни бизларга бахт, фаровонлик, тараққиёт, гуллаб-яшнаш, фуқаролик жамияти каби сўзлар билан безаб кўрсатмоқдалар. Шу ўринда, ҳар бир холис инсонда табиий савол туғилади: Ислом демократик ҳокимият билан қоришиб кетганми ёки унга тамоман зидми?
Аввало, қайд этиш лозимки, ҳар қандай мафкурага кишининг нимани хоҳлаётганига қараб назар ташламаслик, балки ҳар бир уммат вакили ўз эътиқод бурчагидан туриб фикр юритмоғи керак. Шу ўринда, сиз ўқувчига тушунарли бўлиши учун бутун дунёдаги инсониятни зеҳнига сингдирилаётган демократия даъвосидаги капитализм мафкурасининг асл негизига назар ташлаб ўтамиз:
1) Яратувчини одамлар ҳаётига аралашишдан четлатиш Ғарб мафкурасининг асосини ташкил қилади. Ундаги мафкуравий бинонинг пойдевори инсон эркини тизгинсиз қўйиб юборишдир;
2) Ғарб мутафаккирлари мана шу фалсафа асосида ҳокимият борасида тадқиқот олиб бориб, ўзларининг коинот, инсон ва ҳаёт ҳақидаги умумий фикрларига бутунлай мос келадиган мафкурани яратганлар. Бу мафкура қандай тарзда бўлишидан қатъий назар, инсонга ташқаридан кўрсатма берадиган ҳар қандай васийликни инкор этади. Демократия халқнинг халқ воситасидаги ҳокимияти, деганидир;
3) Демократия, Абрахам Линкольн таърифлаганидек: «Халқнинг халқ манфаати учун халқ воситасидаги ҳукмронлигидир». Америкача сиёсий адабиёт демократик ҳокимиятнинг мазмунига шама қилаётганда «Халқнинг халқ учун халқ воситасидаги ҳокимияти» иборасини ғурур билан қўллайди. Демак, бу ерда гап ҳеч қачон ўзгармайдиган, замонга қараб ривожланмайдиган қаноатлар устида боряпти;
4) Демократия, шунингдек, кўпчиликнинг ҳокимиятидир. Шунга кўра, демократия низомида кўпчилик энг кўзга кўринган белги ҳисобланиб, кўпчиликнинг фикри халқнинг қарашини ифодаловчи ҳақиқий меъёрдир.
5) Исломнинг демократияга нисбатан тутган позициясини баён қилишдан олдин шуни таъкидлаб ўтмоқчимизки, Ислом диёрларида, хоссатан бизнинг юртларимизда ўртага ташланаётган демократияни ҳақиқий маъноси кўрсатилмай, яъни Яратувчининг шариатини ташлаб, қонун чиқаришда инсоннинг мустақил эканлиги айтилмасдан, у халқ ҳокимияти, одамлар ўртасидаги тенглик, адолат, ҳукмдорни ҳисобга тортиш каби маънолар билан уммат вакиллари бўлган сизу-бизларни чалғитмоқдалар.
6) Демократиянинг келиб чиқиш манбаи инсондир. Ишлар ёки нарсалар устидан гўзал ёки хунук, ҳалол ёки ҳаром, яхши ёки ёмон, ҳақ ёки ноҳақ деб ҳукм чиқаришда хоҳиш-истакларга, инсон ақлига асосланилади.
Ислом эса, демократияга қарама-қарши ўлароқ, Аллоҳ Субҳанаҳу томонидан Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га нозил қилинган диндир.
وَمَا يَنطِقُ عَنِ الْهَوَى + إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌ يُوحَى
– “Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир“. (Нажм:3-4)
Исломда нарсалар ёки ишлар устидан ҳукм чиқарувчи ҳакам хоҳиш-истак ҳам, ақл ҳам эмас, балки Аллоҳ Субҳонаҳунинг шариатидир. Ақлнинг фаолияти шаръий ҳужжатларни тушуниб олишга чекланган. Аллоҳ Таоло Ўз каломида айтади:
إِنِ الْحُكْمُ إِلاَّ لِلَّهِ
– “Ҳукм ёлғиз Аллоҳнинг измидадир”. (Юсуф:67)
Яна айтади:
فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ
– “Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз!” (Нисо:59)
Мусулмонларнинг ақлларига сизиб кирган бир шубҳа бор. Уларга демократия шўро қилиб тасвирлаб берилган. Шунга асосан, демак, Исломдаги ҳокимият демократия эканда, дейишади. Зеро, шўро ҳокимият низоми эмас. У ҳатто ҳаёт низоми ҳам эмас. У бор йўғи тўғри фикрни аниқлаб олишнинг бир усулидир. Ҳокимият ва ҳаёт низомлари эса, Исломда мукаммал тарзда баён қилинган.
Демократия эса, кенг тармоқли ҳокимият низоми зимнидаги бир услуб ёки аппарат эмас, низомнинг айнан ўзидир. Хуллас, демократиядаги асосий иш мафкура жиҳатидан ҳалол-ҳаромни, яхши-ёмонни, ҳақ-ноҳақни, гўзал-хунукни ажратишда инсонни ҳакам қилиш, бир сўз билан айтганда, одамзотни илоҳлаштиришдир, сиёсий жиҳатдан эса, Исломни татбиқ этишга интилиб, ошиқаётган минтақага янги сақофий маданиятни экишда демократияни қурол қилиб ишлатишдир.
Шунга кўра, модомики, демократия Ислом ақидасига бевосита зид экан, ҳар қанча ҳаракат қилинмасин, ҳар қанча куч сарфланмасин, ҳар қанча услублар қўлланмасин, унинг тарафдорлари ҳар қанча кўпаймасин, мусулмонларнинг ақллари ва дилларида унга жой йўқ. Зеро, ёлғон бир лаҳзалик бўлса, ҳақиқат эса қиёмат кунигачадир.
Аллоҳ Субҳанаҳу Ислом умматини огоҳ этиб айтади:
وَلاَ تَرْكَنُواْ إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُواْ فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ اللّهِ مِنْ أَوْلِيَاء ثُمَّ لاَ تُنصَرُونَ
– “Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас”. (Худ:113)
Ҳизб ут–Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
30.12.2018



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!