Асосий муаммонинг ечими
بسم الله الرحمن الرحيم
Асосий муаммонинг ечими
10 — қисм
Инсон қаердан келди?
وَلَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ مِن سُلَالَةٍ مِّن طِينٍ
(Қасамки), Биз инсонни (яъни Одам алайҳис-саломни) лойнинг мағзидан яратдик. (Мўъминун:12)
Уни нима кутяпти?
ثُمَّ إِنَّكُمْ بَعْدَ ذَلِكَ لَمَيِّتُونَ * ثُمَّ إِنَّكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تُبْعَثُونَ
"Сўнгра, албатта, сизлар бундан кейин ўлгувчисизлар. Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни қайта тирилтирилувчисизлар". (Мўъминун:15,16)
Нима учун яратилди?
وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ
"Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим". (Ваз-зариёт:56)
Бунинг натижаси нима?
فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدًى فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى * وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً
"Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида ким ҳидоятимга эргашса, у адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким менинг зикримдан юз ўгирса, албатта унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз".(Тоҳа:123-124)
Инсон қаердан келди? Уни нима кутяпти? У қандай мақсад учун яратилди?
Инсон ҳаётидаги асосий муаммо — унга бу ҳаётнинг ҳақиқати, бу дунё ҳаётининг ундан олдинги ва кейинги нарсаларга алоқаси ҳақида умумий фикр беришлик билан ечилади. Асосий муаммонинг ечими топилган тақдирдагина бошқа муаммоларни ечиш осон бўлиб қолади.
Инсоннинг асосий ва иккинчи даражали муаммолари
Биз ўтган дарсларда инсоннинг иккинчи даражали муаммолари хақида сўзлаган эдик. Улардан биринчиси — инсоннинг асосдан узилиб ажралиб қолиш муаммоси ва тўлиқ эркинлик туйғуси.
Иккинчиси — инсоннинг изтироблари ва бахтга эришиш иштиёқи
Инсон бу дунё ҳаётида бахтга эришишга интилади. Бу бахтга Ислом дини ва унинг ғояларига ишониш ҳамда унинг қонунларини ҳаётга татбиқ қилиш, унинг ўлчовларига амал қилиш билан эришиш мумкин.
Бахт бойликдами? Инсон машина, уйлар сотиб олиш билан, ҳар-ҳил маиший хизматлардан фойдаланиш — озиқ-овкат, ичимликлар, кийим-кечак ва шу каби қулайликлардан баҳраманд бўлиш билан бахтли бўла оладими? Ёки бахт унинг жамиятдаги ўрни, мавқеидами, эгаллаган лавозимларидами ёки танасининг мукаммаллиги-ю дунё рекордларини ўрнатишдами? Ёки бахт узвий эҳтиёж, ғаризаларни ва барча бошқа орзу-истакларини қондиришдами? Наҳотки бахт шахс эркинлиги, мулк, фикр ва эътиқод эркинлигига асосланган бўлса?!
Ғарб дунёси бахтни айнан шу ўринларда (ёки унинг баъзи қисмларида) деб ҳисоблайди, шунинг учун Ғарбдаги инсонлар қайси йўл билан бўлмасин бойлик тўплаш ва уни кўпайтиришга интилишади. Улар орзу қилган нима нарсаси бўлса, шуни қўлга киритишга ҳаракат қилишади. Аммо исталган нарсага эга бўлгандан кейин нима содир бўляпти? Буларнинг барчасига эришгач бахтиёр бўлдиларми?
Жавоб битта – йўқ албатта!
Диққатга лойиқ бўлган ери — бундай жавоб ўзларининг оғизларидан чиқяпти.
Улар бахтни инсоннинг жинсий истакларини қондиришда деб ҳисобладилар, сўнгра бу йўналишдаги турли хил ҳийла-найрангларга эргашдилар. Бугун биз нималарга гувоҳ бўлаяпмиз? Бу нарсалар нималарга олиб келяпди?
Натижада бу инсонлар ахлоқсиз, бузуқ бўлиб етишдилар. Энди эса уларни табиий жисмоний қондиришлик қизиқтирмай қўйди. Улар лаззат деб нафсларини қондиришди ва идрок қилиш чегарасидан чиқиб кетган ғайритабиий усулларга интилишди. Бунинг сабаби, уларнинг истакларини амалга ошмай қолгани эди.
Ғарб яна бахт деб шон-шараф ва машҳурликни ҳисоблади. Бундан келиб чиқиб инсонлар ҳар қандай йўл билан бўлмасин, ҳатто фаҳшга олиб борувчи бузуқликлардан ҳам тоймай, шу нарсага интила бошладилар. Қўшиқ, рақс, мусиқа, ҳатто спорт ҳам шу нарсага олиб келадиган бўлди. Ҳаётнинг асл мазмунини тушуна олмаганликлари сабабли, улар ўз олдиларига рекорд ўрнатишни мақсад қилиб қўйдилар, лекин бу нарсалар ҳам уларга лаззатланишлик ҳиссини бермади. Улар дунёвий лаззатланиш бир лаҳзалик эканлигини, уни доимо ҳис қилиб туришлик мумкин бўлмаган нарса эканлигини тушуниб етмадилар. Агар инсон бу нарсага доимо эга бўлганда эди, кейин бунинг унга қизиғи қолмайди. Мисол учун инсон яхши кўрадиган, ейдиган, ичадиган ва лаззат оладиган ҳар қандай нарсани олиб кўрайлик. Доимгидан кўра кўпроқ еб лаззатлансин, айтайлик гўштни. Агар инсон яхши кўриб тановул қиладиган гўштни бир кунда бир неча марта еса ва бу бир ҳафта давом этса, албатта гўшт инсонни меъдасига тегади, унга истаги йўқолади. Ундан ташқари, бу вазият унга бошқа муаммоларни келтириб чиқаради, бошқача қилиб айтганда — гўшт ейиш истаги камаяди ёки бу истак умуман йўқолади.
Энди эътиборни қийматлар ўлчовига қаратамиз. Ғарб кишилари бир нарса ёки бир амалдан қандай лаззат олишига қараб қиймат ўрнатадилар. Улар нарсанинг қийматини қондирилишликдан олдин ўрнатмадилар балки ушбу қийматни қондирилишликдан кейин ўрнатадилар. Улар ноннинг қиймати оч одам учун қай даражада эканига қарамадилар, балки биттадан кўп, икки ёки учта нон ейдиган тўқ одамнинг қарашига қараб белгилайдилар. Бошқача қилиб айтганда, улар нарсанинг қийматини инсоннинг ушбу нарсага нисбатан эҳтиёжи энг кам аҳамиятга эга бўлган вақтда содир бўлади деб қарайдилар. Эҳтиёжни қондиришликда кўпроқ лаззат олишликка бўлган интилиш мана шу қондиришликни маъносини йўқолишига олиб келади. Бундай вазиятда қондиришлик ортидан қувишлик натижасида инсонда завқланиш туйғуси сўнади ва бунга бўлган ҳар қандай хоҳиш ҳам йўқолади. Шу сабабли, юқорида айтиб ўтилганларнинг барчаси инсон фитрати ва унинг ғаризалари билан тўғридан тўғри боғлиқдир. Инсонда ташқи ва ички қўзғатувчиларнинг мавжудлиги унда қондиришлик истагини уйғотганини кузатамиз. Шундай қилиб, инсон фитратини қондириш учун ўз-ўзини рағбатлантирар экан, қондиришликни ҳар-ҳил услублари ва турларини қўллаб кўради.
Хўш, бундай қарашлар билан танишиб чиққандан кейин лаззатланишни ҳаётнинг мақсади деб ҳисоблай оламизми?
Капиталистик мафкурани кўриб чиқар эканмиз, унинг ўз эргашувчилари олдига қандай тимсолларни қўяётганини, ва бунинг ортидан уларни умидсизликкача олиб борганини, чунки бу инсонлар бутун умрлари давомида интилиб ҳаракат қилган нарсалари (капитализм ғоялари бўйича) ўзлари орзу қилган олий мақсад эмасликларини тушунганларидан сўнг, пушаймон бўлганларини кўрамиз. Афсус, ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайдиган даражада кеч бўлган бўлади.
Инсон умри давомида нимага интилиб яшади-ю ва нимага эга бўлди, бундай қарама-қаршиликдан сўнг, албатта инсон охирида шундай натижага эришади. Инсон аслида ўз интилишларини нимада ифода этилиши кераклигини аниқлашга қодирми?
Aлбатта, йўқ!
Нима учун?
Чунки исталган натижа инсоннинг нима мақсадда яратилгани билан чамбарчас боғлиқ. Бу учта саволдан иборат бўлган инсон ҳаётидаги асосий муаммонинг ечимидир. Бу саволларга ақл асосида жавоб берилиши керак: инсон қаердан келди? Нима учун яратилди? Уни нима кутяпти?
Аллоҳ Таоло Ўз Пайғамбарига (с.а.в.) хабар берганидек, инсон ўз ҳаётини ер юзида Роббиси ўрнатган тартибга кўра яшаши керак, у шу мақсадда яратилди.
Махсус Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот идораси радиоси учун
Абу Муҳаммад (Халифа Муҳаммад)
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми