Лавозим бойлик манбаси эмас, балки омонат ва масъулиятдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Лавозим бойлик манбаси эмас, балки омонат ва масъулиятдир
Ҳозирги даврда жамиятларда лавозимга бўлган муносабат, лавозимнинг мазмун-моҳияти тўғрисидаги тушунчалар ўзгариб кетди. Аксар одамлар лавозимга моддий манфаат ва ҳокимиятга эришиш учун интиладиган бўлиб қолди. Бу йўлда улар бир-бирлари билан рақобат қилмоқдалар, бир-бирларига қарши фитна уюштирмоқдалар, ҳаттоки оддий одамлар ҳаёти билан ўйнашиб, уларни қурбон қилиб юбормоқдалар. Катта-ю кичик лавозимларнинг пулга сотилаётгани эса, аллақачон янгилик мақомидан тушиб, кунлик яшаш тарзининг ажралмас қисми бўлиб қолган. Одамларнинг фалон лавозим фалон минг доллар экан, пистон лавозим пистон минг доллар экан, деб очиқчасига муҳокама қилишлари ҳам худди чой ичишдек оддий ҳолга айланиб улгурган. Юқори лавозимли одамларга қилинадиган муомала ҳам бошқа одамларга қилинадиган муомаладан фарқ қилади.
Буларнинг барчасига сабаб шуки, жамиятларда моддий манфаатдорликка асосланган тузум татбиқ қилинмоқда. Бундай тузумда одамлар ҳамма нарсага, шу жумладан лавозимга ҳам моддий манфаат нуқтаи назаридан ёндашади. Муайян лавозимни эгаллаган одам ўз лавозимини бойлик йиғиш воситаси қилиб олади. У ўзи эгаллаб турган лавозимга худди соғин сигирдек муносабатда бўлади. У лавозимидан максимал даражада фойдаланиб, бойлик орттиришга, яқинларини атрофига йиғишга, янада юқорироқ лавозимни эгаллашга… ҳаракат қилади. Чунки унинг лавозим тўғрисидаги тушунчаси шундай, у лавозимнинг мазмун-моҳиятини шундай деб билади. Бундай тузум татбиғи мансабга келган ҳар қандай инсонга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Шунинг учун ҳам у ёки бу лавозимни эгаллаган шахслар ишдан бўшатилиб, уларнинг ўрнига ҳалол ва ишончли, деб даъво қилинган шахслар тайинланса ҳам, аксар ҳолатларда вазият яхши тарафга деярли ўзгармаяпти, ўзгармайди ҳам. Чунки юқорида айтганимиздек, жамиятда бузуқ тузум татбиқ этилмоқда, бунинг оқибатида эса, мансаб, лавозим ҳақидаги тушунчалар ҳам бузилиб кетди.
Демак, жамиятда катта-ю кичик лавозимга тўғри муносабат шаклланиши ва унинг мазмун-моҳияти чуқур идрок этилишини таъминлайдиган тузум татбиқ этилиши керак экан. Бу тузум – Ислом тузумидир. Айнан шундай тузум татбиғи натижасида катта-ю кичик мансаб эгалари лавозим масъулият ва омонат эканлигини, бу борада Аллоҳнинг олдида ҳисоб беришларини, агар бу омонатга хиёнат қилгудек бўлишса, бу дунё ҳаётида ҳам, ундан кейинги ҳаётда ҳам қаттиқ жазоланишларини чуқур ҳис қилган ҳолда вазифаларини бажарадилар. Бухорийнинг Абдуллоҳ ибн Умардан қилган ривоятида Расулуллоҳ с.а.в. шундай деганлар:
الإِمَامُ رَاعٍ وَهُوَ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ
“Имом – раҳбардир ва у ўз раиятидан масъулдир”.
Саҳоба р.а. лар буни жуда яхши ҳис қилганлар ва ҳаётларида Расулуллоҳ с.а.в. нинг бу сўзларига қаттиқ амал қилганлар. Улар бошқарувда бўлишни фахр ёки бойлик воситаси деб билмаганлар, балки Аллоҳнинг омонати ва ўта масъулиятли вазифа, деб билганлар. Катта-ю кичик мансабга мана шундай эътиборда қараш билангина одамлар ишлари адолатли бошқарилади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
18.01.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб