КАПИТАЛИСТИК ШИРКАТЛАР

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
КАПИТАЛИСТИК ШИРКАТЛАР
Ҳиссадорлик ширкатининг акциялари
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Аввалги мақолаларимизда Ҳиссадорлик ширкатининг воқеси, таърифи, ширкат ташкил бўлиши, битим, фаолияти, тасарруфи борасида маълумотларни тақдим этдик. Шунингдек бундай ширкатни тузиш ва унда иштирок этиш мусулмон одам учун ҳаром эканлиги ҳақидаги асосли далилларни келтириб ўтдик. Энди Ҳиссадорлик ширкатига тааллуқли яна бир масала, Ҳиссадорлик ширкатининг акциялари ҳақидаги маълумотларни сизларга тақдим этамиз.
Ҳиссадорлик ширкатининг акциялари
Ширкат акциялари молиявий қоғозлар бўлиб, ширкатнинг пайдо бўлиши вақтидаги сармоясини эмас, ширкат нархини кўрсатади. Чунки акция ширкат сармоясининг эмас, ширкат вужудининг ажралмас қисмидир. У ширкат активларининг баҳосини кўрсатувчи қимматбаҳо қоғоз мақомидадир. Акцияларнинг баҳоси доимо бир хил бўлмайди. Ширкатнинг фойда ёки зиён кўришига қараб ўзгариб туради. Йилдан-йилга ҳар хил бўлиб, ўзгариб боради. Шунга кўра, акция ширкат таъсис этилган пайтда ҳиссадорлар берган сармояни эмас, савдо, яъни муайян вақтдаги сармояни кўрсатади. Унинг нархи қоғоз пулники каби бозорга қараб кўтарилиб, пасайиб туради. Демак, акция ширкат иш бошлаганидан кейин сармояликдан чиқиб, муайян қийматга эга бўлган молиявий қоғозга айланади.
Молиявий қоғозлар хусусидаги шаръий ҳукм шуки, агар улар олтин ёки кумушдан муқобили бўлган пул каби ҳалол молдан иборат маблағларни ўз ичига олувчи қимматбаҳо қоғозлардан бўлса, уларнинг олди-сотдиси ҳалол бўлади. Чунки улар ўз ичига олган мол ҳалолдир. Агар ҳаром молдан иборат маблағларни ўз ичига олувчи рибо билан кўпайиб борадиган қарз векселлари ва бошқа акциялар каби қимматбаҳо қоғозлар бўлса, уларнинг савдо-сотиғи ҳаром бўлади. Чунки улар ўз ичига олган моллар ҳаромдир. Ҳиссадорлик ширкатларининг акциялари ҳалол дастмоя билан ботил битим ва ботил муомала воситасида топилган ҳаром фойданинг аралашмасидан иборат маблағларни ўз ичига оладиган қимматбаҳо қоғозлардир. Ундаги ҳар бир қимматбаҳо қоғоз ботил ширкат активларининг бир қисмидир. Бу активлар шариат қайтарган ботил муомала орқали топилган. Шунга кўра, улар ҳаром мол ҳисобланади. Демак, ҳиссадорлик ширкатининг акциялари ҳаром молдан иборат маблағларни ўз ичига олгани туфайли ҳаром молга айланиб, уларнинг савдо-сотиғи ҳам, муомалага қўйилиши ҳам ҳаром бўлади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин.
22.01.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ