ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
ВАЗИФАЛАР ВА СИФАТЛАР
(26-бўлак)
Ҳақ Таоло «Бақара» сурасида шундай марҳамат қилади:
وَقَالَ لَهُمْ نَبِيُّهُمْ إِنَّ آيَةَ مُلْكِهِ أَنْ يَأْتِيَكُمُ التَّابُوتُ فِيهِ سَكِينَةٌ مِنْ رَبِّكُمْ وَبَقِيَّةٌ مِمَّا تَرَكَ آلُ مُوسَى وَآلُ هَارُونَ تَحْمِلُهُ الْمَلاَئِكَةُ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَةً لَكُمْ إِنْ كُنتُمْ مُؤْمِنِينَ
– “Пайғамбарлари уларга айтди: “Унинг подшоҳлигининг аломати – сизларга бир сандиқ келишидирки, унда Парвардигорингиз томонидан хотиржамлик ҳамда Мусо ва Ҳорун оилаларидан қолган мерос мавжуд бўлиб, фаришталар кўтариб турадилар. Агар чиндан иймон эгалари бўлсангиз. Шубҳасиз бу воқеада сизлар учун оят аломат бордир””. (Бақара:248)
«Оли Имрон» сурасида Аллоҳ айтади:
فَيَكُونُ طَيْرًا بِإِذْنِ اللَّهِ وَأُبْرِئُ الأَكْمَهَ وَالأَبْرَصَ وَأُحْيِ الْمَوْتَى بِإِذْنِ اللَّهِ وَأُنَبِّئُكُمْ بِمَا تَأْكُلُونَ وَمَا تَدَّخِرُونَ فِي بُيُوتِكُمْ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَةً لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنينَ
– “Ва уни (Исони) бани Исроил қавмига пайғамбар қилади. (Исо бани Исроилга дейди:) “Мен (ўзимнинг ҳақ пайғамбар эканлигим ҳақида) сизларга Парвардигорингиздан оят далил келтирдим. Мен сизларга лойдан қуш тимсолини ясаб унга пуфласам, у Аллоҳнинг изни-иродаси билан ҳақиқий қуш бўлади. Ва яна кўр, пес касалларини тузата оламан ва Аллоҳнинг изни билан ўликларни тирилтираман. Ҳамда сизлар еган ва уйларингизда сақлаётган нарсаларингизни айтиб беришга қодирман. Агар мўмин бўлсангизлар, албатта бу ишларда сизлар учун аниқ далиллар бордир“. (Оли Имрон:49)
Лекин бу ерда умумий борлиқ оятлари билан, яъни ушбу коинотдаги махлуқотлар билан пайғамбар ва Расулларга хос борлиқ оятлари орасида фарқ мавжуд. Фарқ шундан иборатки, умумий борлиқ оятлари фақат Халлоқи олам Қодири Худонинг мавжудлигига далолат қилувчи аломатлардир. Пайғамбар ва Расулларга хос борлиқ оятлари эса, бир вақтнинг ўзида икки нарсага, яъни Қодир Худонинг мавжудлигига ва ушбу оят-мўъжизани келтирган киши қодир Худонинг элчиси эканлигига далолат қилади. Соддароқ айтганда, умумий борлиқ оятлари фақат Ҳақ Таологагина иймон келтиришга яроқли бўлса, хос борлиқ оятлари эса, Қодир Холиққа иймон келтиришга қўшимча, ушбу пайғамбар олиб келган шариат ва динга иймон келтириш учун ҳам ярайди. Хос борлиқ оятларини кузатиш натижасида уларни икки синф эканлигини кўрамиз; биринчиси: пайғамбар ва Расуллар борлиқ қонунларига хилоф бўлган оятларни келтирган бўлиб, бу оятлар – қавмларининг олдида уларнинг нубуввати ва рисолатига далолат қилувчи мўъжиза бўлган. Чунончи, Иброҳим А.нинг қиссаларида келганидек, ўт ўзининг ёндириш хусусиятини йўқотиб, совуқ бўлиб қолиши, Мусо А.нинг қиссаларида келганидек, қуруқ асони судралиб кетаётган илонга айланиб қолиши, Исо А.нинг ўликларни тирилтириши, кўзи ожиз кўрларнинг кўзларини очиши шулар жумласидандир; иккинчиси: бу синфдаги оятларни пайғамбар ўзининг пайғамбар эканлигини исботловчи мўъжиза сифатида келтирмаган бўлиб, балки пайғамбарнинг ўзи мўъжизадир. Масалан, Исонинг отасиз туғилиши ҳам Исо учун, ҳам онаси учун мўъжизадир.
Аллоҳ Таоло «Мўминун» сурасида шундай марҳамат қилади:
وَجَعَلْنَا ابْنَ مَرْيَمَ وَأُمَّهُ آيَةً وَآوَيْنَاهُمَا إِلَى رَبْوَةٍ ذَاتِ قَرَارٍ وَمَعِينٍ
– “(Кейин) Марямнинг ўғли (Исони) ва унинг онаси (Марямни Бизнинг қудратимизга далолат қиладиган) оят-аломат қилдик ва иккисини оқар сувли баланд кўркам бир қароргоҳга жойладик”. (Мўминун:50)
Узайрнинг бу дунёда ўлиб, қайта тирилиши мазкур иккинчи синф мўъжизаларига мисолдир. Узайр бани Исроил пайғамбарларидан биридир.
«Бақара» сурасидаги Аллоҳнинг қуйидаги сўзларидан кўзда тутилган пайғамбар ҳам Узайрдир.
أَوْ كَالَّذِي مَرَّ عَلَى قَرْيَةٍ وَهِيَ خَاوِيَةٌ عَلَى عُرُوشِهَا قَالَ أَنَّى يُحْيِي هَذِهِ اللَّهُ بَعْدَ مَوْتِهَا فَأَمَاتَهُ اللَّهُ مِائَةَ عَامٍ ثُمَّ بَعَثَهُ قَالَ كَمْ لَبِثْتَ قَالَ لَبِثْتُ يَوْمًا أَوْ بَعْضَ يَوْمٍ قَالَ بَلْ لَبِثْتَ مِائَةَ عَامٍ فَانظُرْ إِلَى طَعَامِكَ وَشَرَابِكَ لَمْ يَتَسَنَّهْ وَانظُرْ إِلَى حِمَارِكَ وَلِنَجْعَلَكَ آيَةً لِلنَّاسِ وَانظُرْ إِلَى الْعِظَامِ كَيْفَ نُنشِزُهَا ثُمَّ نَكْسُوهَا لَحْمًا فَلَمَّا تَبَيَّنَ لَهُ قَالَ أَعْلَمُ أَنَّ اللَّهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
– “Ёки бир зот (Узайр пайғамбар ҳақидаги масалани билмадингизмики) у зот томлари йиқилиб, хувиллаб қолган бир қишлоқдан ўтаркан: “Аллоҳ бу хароб бўлган қишлоқни қандай тирилтирар экан-а?”, деди. Шунда Аллоҳ уни юз йил муддатга ўлдирди. Сўнгра тирилтириб сўради: қанча муддат (ўлик ҳолда) турдинг? “бир кун ё ярим кун” – деди, у. Аллоҳ деди: “йўқ юз йил турдинг. Таом ва ичимлигингга қара – бузилган эмас. Энди эшагингни (чириб, суяклар ажраб кетганини) кўргин. Бу ҳодисани Аллоҳнинг қудратини кўрсатиш ва сени одамлар учун оят-ибрат қилиш учун (келтирдик)””. (Бақара:259)
Демак Исо ва Узайрнинг ўзлари мўъжизадирлар.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ