Ақл ва Ҳаёт

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ақл ва Ҳаёт
28
Ҳаёт тўғрисидаги тушунчалар ичида қазо билан бирга қадар мавзуси бирга кўтарилади. Шунинг учун қазо масаласига ойдинлик киритиб ўтганимиздан сўнг, қадар мавзусига киришишни жоиз деб топдик.
Қадар бу Аллоҳ Таоло яратган нарсаларига ўзгармас ва доимий қилиб бириктирган хусусиятлардир. Мисол учун пичоқдаги кесиш, оловдаги куйдириш, тошдаги қаттиқлик, сувдаги суюқлик, қуёшдаги нур сочиш… кабилар. Шу жумладан, инсоннинг табиатида мавжуд бўлган ғаризалар ва узвий эҳтиёжларга ҳам ўзларига хос тарзда хусусиятлар бириктирилган, тадайюн ғаризасидаги ибодат, муқаддаслашга бўлган талаб, бақо ғаризасидаги эгадорликка бўлган талаб, нав ғаризасидаги шаҳвоний талаб, узвий эҳтиёжлардаги ейиш, ичишга бўлган талаб кабилар. Булар доимий ва ўзгармас хусусиятлар бўлиб, шу нарсаларнинг қадари ҳисобланади.
Қадар бириктирилган нарсадан олиб қўйилган ҳолатлар бўлган. Бу ҳолатлар инсон учун мўъжиза ҳисобланиб, пайғамбар а.с ларда бўлиб ўтган. Мисол учун Иброҳим а.с ни олов куйдирмагани, ўғли Исмоил а.с ни сўймоқчи бўлганида пичоқнинг кесмай қолиши шулар жумласидандир.
Энди эътиборингизни қадарнинг инсон амалларига таъсири тўғрисида мулоҳаза юритишга қаратамиз. Бу қадарлар орқали инсон бирор бир амални бажаради, шунинг учун баъзи инсонларда амал қилишдаги жавобгарлик мавзуси билан боғлиқ нотўғри тушунчалар шаклланган. Яъни бу қадарлар Аллоҳ Таоло томонидан берилган экан, нотўғри амаллар бажарилишида ҳам шу қадарлар орқали бажарилади. Нега бу амалларни бажарган инсон жавобгар бўлиши керак, деган савол нотўғри тушунчалар орқали пайдо бўлади. Инсоннинг жавобгар бўлишига сабаб амаллар бажарилишида унда ихтиёр бор, бу қадарлар эса, инсоннинг ихтиёрига таъсир кўрсатмайди ва уни бу амалларни қилишга мажбурламайди. Мисол учун инсон пичоқ ёрдамида таом тайёрлашда ишлатиши ва қурбонлик мақсадида бирор жонлиқ сўйиши мумкин ёки бирор инсонга жароҳат етказиши мумкин. Бу ҳолатларда инсон пичоқни ўз ихтиёрига кўра ишлатмоқда. Инсон ғаризасида мавжуд бўлган шаҳвоний талаб ҳам худди шу каби, зино йўли билан ёки никоҳ орқали қондирилиши мумкин. Қадар инсоннинг ихтиёрига таъсир кўрсатмайди. Аксинча инсон бу қадарлардан Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқларига мувофиқ фойдаланса яхши йўлда фойдаланган бўлади, Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқларига зид фойдаланса ёмон йўлда фойдаланган бўлади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
21.02.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ