Рамазон Ҳайити табриги

Рамазон Ҳайити табриги
Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Барча маҳлуқотларнинг яратувчиси бўлган Қодир Холиқ Зот Аллоҳ Таолога ҳамду санолар ва суюкли Росули саййидимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамда у зотнинг оилалари ва асҳобларига саловату саломлар бўлсин. Мана ҳижрий 1440 йилнинг Рамазон ойи ниҳояланиб, Ҳайит айёмини қарши олмоқдамиз. Аввало бу муборак ойда қилган барча яхши амалларингиз ва хоссатан тутган рўзангиз, ибодатларингиз Аллоҳнинг даргоҳида қабул қилинган ва охират диёрида сизга соябон бўладиган, жаннатга олиб кирадиган амаллардан бўлишини Буюк раҳмат ва мағфират Эгаси бўлган Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таолодан сўраб қоламиз.
Ушбу муқаддас Рамазон ойи Аллоҳ Таолонинг мўмин бандалари учун гуноҳлардан покланиш ойидир. Рамазонда мўминлар Аллоҳ Таолога янада яқинроқ бўлиш имкониятига эга бўладилар. Ким шу имкониятдан фойдаланган бўлса, ўзи учун энг катта яхшилик қилибди, ким фойдаланмаган бўлса, ўзига зулм қилибди.
Ўн асрдан зиёд давр мобайнида дунё саҳнасида ўз ўрнига эга бўлган уммат, ушбу Рамазон ийдини мустамлакачи ғарб томонидан беаёв азобланаётган, ўлдирилаётган, ер ости ва усти мол-мулклари талон-тарож қилинаётган, ёшу-қарилардан иборат маҳаллий аҳоли қочқинларга айлантирилаётган… ҳолатда кутиб олмоқда.
Шунингдек, ожиза муслималарнинг кўз ёшлари тўкилаётган, қуролсиз қурбонларнинг қонлари дарё мисоли оқаётган, фарзандларидан айрилган оналарнинг оҳ-воҳлари дунёни ларзага келтираётган, номуслари топталган аёлларнинг дод-фарёдлари оламни тутаётган ҳолда рамазон билан ҳайрлашмоқдалар.
Мўминларнинг бугунги ҳолати ана шундай зулмлар остидаги мазлумлик ҳолатида бўлса-да, бу ҳолатдан асло умидсизликка тушмай азизликка интилиб курашмоқдалар. Азизлик эса Исломдадир. Мўминларнинг ғолиблиги исломий ҳаётни қайта бошлаш билан бўлади ва бундай ҳаёт қурилиши яқин, ғолиб бўлиб шодланишлари яқин. Аллоҳ Таоло айтади:
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ*بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
– “Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир”. (Рум:4-5)
Бу кун сизу биз мўминлар учун суюкли хурсандчилик кунидир. Бу Рамазон Ҳайити барчангизга муборак бўлсин, оилангиз шодликка тўлсин, фарзандларингиз қувончи ила байрам кўркига кўрк қўшилсин. Буюк Роббимиздан ушбу шукуҳли кунларда қалбимизни, кўзларимизни ўзининг нусрати ила қувонтириб, келгуси Рамазонни Ўз Шариати татбиқ қилинаётган ҳолда Халифа билан кутиб олишни сўраб дуо қиламиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ