Муаммо деҳқондами ё кетмондами…?!
Муаммо деҳқондами ё кетмондами…?!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Сарлавҳани бундай номланиши айримлар учун эриш туюлиши мумкин. Лекин бу мажозий ўхшатиш орқали бугунги ҳолатни баён қилиш осонроқ туюлди. Чунки бугун инсонларнинг ҳаётий муаммоларни ҳал қилишга масъул бўлган шахсларда муаммоларни ечишга шундай ёндашиш ҳукмрон бўлиб қолди. Улар муаммони асл моҳиятини англамаган ҳолда унга ечим изламоқдалар. Бу уринишлари самарасиз ва халқ ҳаётини ўнгламаслиги уларни қизиқтирмайди. Фақатгина эгаллаб турган курсиларини сақлаш ва шахсий манфаатларини ўйлайдилар. Шу билан бирга, гўёки халқ аҳволини яхшилаш улар учун устувор вазифа экани ҳақида бонг урмоқдалар, бу муаммолар ечими устида тинмай изланиш олиб бораётганларини халққа намойиш қилиш учун телевидение ва ОАВ орқали кўрсатувлар ташкил қилишяпти. Бу кўрсатувни ташкиллаштирган айрим калтабин журналистлар буни халқимизга ислоҳотлар самараси ўлароқ безаб кўрсатмоқдалар.
Бу кўрсатувлардаги энг қизиқ жиҳат, муаммолар борасидаги мутахассислар фикри. Уларга эътибор берсак, айримлари муаммо ҳалқнинг эҳтиёжлари ҳаддан ташқари ортиб кетгани туфайли уни қондириш воситалари етишмаётгани, шу сабабли маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш кераклигини таъкидласа, айримлари маблағ тақчиллигини рўкач қилиб, чет эл давлатлари сармоядорлари ҳисобидан қарз ва инвестициялар олишни тўғри ечим, деб ҳисоблайди. Яна бир хиллари эса, давлат даромадини ошириш орқали ривожланишга эришишни устувор вазифа сифатида кўрмоқдалар ва ҳоказо.
Бу фикрларга диққат билан эътибор берсак, бу чаласавод зиёлилар ўз соҳасини умуман билмаслиги сабабли муаммоларни асл моҳиятини англамай, ечимини топа олмаётгани маълум бўлади. Шунинг учун боши ҳам, охири ҳам йўқ доира ичида айланиб юриб, “муаммо деҳқондами ё кетмондами?” қабилида баҳслашаётганга ўхшайдилар. Муаммонинг моҳиятини тушунмаганликларидан унинг воқесини тасаввур қила олмай, ечимни “ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш” деб, иқтисодини капитализмнинг динни ҳаётдан ажратишга асосланган ботил мабдасининг иқтисодий низоми асосида шакллантираётган давлатлар татбиқига кўр-кўрона тақлид қилиш билан изламоқдалар.
Ваҳоланки, улар маҳсулот ишлаб чиқаришни энг юқори даражага чиқарган ўша ривожланган давлатларнинг ўзида муаммолар ҳал бўлмагани борасида фикрлаб ҳам кўрмайдилар. Шунингдек, чет эллик инвесторларнинг маблағларини иқтисодиётга жалб қилиш ҳам уни ривожлантирмай, аксинча ўша инвесторларга қарам қилиб қўйишини тушунмайдилар. Чунки чэт эллик сармоядор ўз маблағларини бирон соҳага йўналтиришда, аввало, ўз фойдасини кўзлайди. Агар бу ишдан кўзланган фойдага эришиш мумкинлигига ақли етса уни кафолатлаш мақсадида маблағ олувчиларга ўзи учун фойдали шартларни қўяди ва уларни қабул қилишга мажбурлайди.
Шундай экан, халқимиз муаммолар ечимига ўзлари учун бегона, ботил ақидага эргашиш билан эмас, балки ҳар қандай муаммони тўғри муолажа қилувчи Ислом мабдасини ҳаётларига татбиқ қилиш билангина эришадилар. Чунки Ислом иқтисодий муаммога инсоннинг муаммоси сифатида қарайди ва уни ҳал қилишда асосий масала маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш эмас, балки уни ҳар бир инсонга тўғри тақсимлашда, деб билади. Масалан, муаммо табиий газ ишлаб чиқаришни кўпайтиришда эмас, уни ҳар бир хонадонга етиб боришида деб қарайди ва уни тўлиқ етказиб бериш билан муаммони ҳал қилади. Худди шу йўл билан бошқа муаммоларни ҳам адолатли ҳал қилинишини назорат қилади ва ҳеч қачон чет эл давлатлари ёки сармоядорларига қарам бўлмайди. Чунки адолатли тақсимот ёрдамида асосий ва камолий эҳтиёжларни қондириш кафолатлангани юрт аҳолисининг ҳаммасини ва ҳар бир шахсни миллий даромадни кўпайтириш учун меҳнат қилишга ундайди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
29.09.2019й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми