Демократия кўзбоғловчи…ми?

Демократия кўзбоғловчи…ми?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Бу мақолани ўқиётган ҳар бир инсон унда ёзилганлар айнан ўзига қаратилганини ҳис қилган ҳолда уларга холислик билан ёндашса, мақсадимизни англаб етади, ин ша Аллоҳ.
Инсонларни кўз ўнгида ҳар хил ақл бовар қилмайдиган ҳаракатларни амалга ошириб, уларни ҳайратга солиш қадимдан мавжуд. Бундай иш билан шуғулланувчиларни кўзбоғловчи, фокусчи ва ҳатто сеҳргар, деб ҳам аташган. Кўзбоғловчилик билан шуғулланганлар асосан инсон учун ғайритабиий бўлган, имконсиз нарсаларни имкони бордек кўрсатиб ёки диққатни бир нарсага қаратиб, айни ўша нарсани кўз олдига келтириб турганларга бошқа нарсани намойиш қилиб ҳайрон қолдирганлар. Масалан, сув юзида юриш, ҳавода муаллақ туриш ёки ёниб турган қоғозни қушга айлантириш каби. Кўзбоғловчилар бу ҳийла (трюк) ларни амалга ошириш учун махсус тайёргарлик ва чаққонлик устида узоқ вақт ишлаганлар. Яъни сизни алдаш учун аниқ мақсад ва пухта режа тайёрлаганлар. Сиз эса, буни англамай, ўзингизни усталик билан лол қолдирган кўзбоғловчига таҳсин айтиб олқишлайсиз, қойил қоласиз. Албатта бу сиз учун завқли томоша.
Энди ана шу ўзингиз завқланган томоша ва ундаги ҳолатдан келиб чиқиб, бугунги ҳаётингиз ҳақида фикрлаб кўринг-чи. Сиз ўз ҳаётингиз воқесини биламан ва у ҳақида аниқ тасаввурга эгаман, деб ўйлаганингиз балки хатодир? У сиз тасаввур қилганингиздан бошқача бўлса-чи? Балки сизда ҳаётингиз ҳақидаги тасаввур атайин шакллантирилгандир, худди саҳнадаги ҳийла каби? Сиз ўзингиз тушунмаган ҳолда унга рози бўлиб, худдики саҳнадаги томошадан завқлангандек ундан завқланаётгандирсиз? Буни қандай биласиз? Буни билиш учун, аввало, ҳаётингиздаги кўзбоғловчини танишингиз керак ва бу ишда биз ёрдам берамиз. Уни сизга танитамиз. Нафақат танитамиз, балки асл воқелиги, мақсади, режаси ва уни амалга ошириш услуби билан ҳам таништирамиз.
Демак, таниб олинг, сизнинг ҳаётингиздаги энг хавфли кўзбоғловчи бу демократиядир. Ҳа, ҳайрон бўлманг, ўша сиз эшитган ва қайсидир маънода биламан, деб ўйлаганингиз демократия. Ва аминмизки, сиз у ҳақида биламан, деб ўйлайсизу, аммо ҳеч нарса билмайсиз. Сиз уни халқ ҳокимияти, эркинликлар каби барча учун маълум шаклини биласиз холос. Унинг асл воқесини эса, билмайсиз. Чунки у ўзини сизга, нафақат сизга, балки барчага шундай таништирган. Аслида-чи?
Аслида эса, демократия инсон зеҳнини худдики саратон касаллиги каби эгаллаб олувчи оғудир. У инсонлар зеҳнидан шундай усталик билан жой оладики, улар буни ҳатто сезмайдилар ҳам. Демократия аввал барчага таниш шаклини кўрсатиб, инсонлар зеҳнидан жой олганидан сўнг ўзининг ҳақиқий жиҳатини намоён қилади. Ҳар бир инсон онгига ўз тушунчалари асосида ҳужум қилиб, инсондаги мавжуд тушунчалар ўрнига ўз тушунчаларини шакллантиради. Натижада инсоннинг фикрлаши фақат шу тушунчаларга асосланадиган бўлиб, унинг измига тушиб қолади. Шундан сўнг у ўз асосидан келиб чиқиб, ундаги дунёқарашни шакллантириб, турмуш тарзини белгилайди. Натижада инсон у хоҳлаганидек бошқариладиган, ҳар бир амалида фақат ўз манфаатига интиладиган тубан кимсага айланади. Бу демократиянинг воқеси ва режасини амалга ошириш услубидир. Хўш, бундан унинг мақсади нима?
Энди унинг мақсадини баён қиламиз. Демократия гарчи инсон томонидан ўйлаб топилган дейилса-да, уни илҳомлантирган ва ҳаёт майдонига олиб келишга туртки берган асли шайтондир. Ҳайрон бўлманг, чунки инсоннинг ноқис ақли ўйлаб топган нарса ёрдамида ўзини тубанлик ва залолатга бу қадар айёрлик билан етаклаш шайтоннинг ишидир. Шунингдек, демократиянинг ақидаси динни ҳаётдан ажратишга асослангани ҳам бунинг яққол далилидир. Демак, сиз қанчалик демократияга эргашсангиз, шунчалик шайтон измига тушиб бораверасиз, бунинг охири эса, таназзул ва ҳалокатдир. Унинг мақсади ҳам айнан шу. Шайтон демократия ёрдамида қанчалик кўп инсонларни залолатга етакласа мақсадига етган бўлади. Аллоҳ Таоло марҳамат қилади:
قَالَ فَبِمَا أَغْوَيْتَنِي لأَقْعُدَنَّ لَهُمْ صِرَاطَكَ الْمُسْتَقِيمَ
– “У (Иблис) айтди: “Қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли мудом Сенинг тўғри йўлинг устида уларни (Одам болаларини) кутиб ўтирурман””. (Аъроф:16)
Хўш, ҳаётингиздаги энг хавфли кўзбойлоғични танидингизми? Ҳаётингизга назар солиб, унинг мақсадини англадингизми? Агар англаган бўлсангиз, ундан қутулиш вақти келганини тушуниб етибсиз. Ундан қутулиш йўли эса, фақат Исломдадир. Демократия фақат Ислом олдидагина ожиз холос, чунки Ислом инсон томонидан ўйлаб топилган эмас, балки бутун оламлар Роббиси томонидан нозил қилинган руҳий ақидага асосланади. Шунинг учун шайтон васвасаси бўлган ботил демократиядан юз ўгириб, пок Исломга қайтиш билан нажот топасиз. Аллоҳ Таоло марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ ادْخُلُواْ فِي السِّلْمِ كَآفَّةً وَلاَ تَتَّبِعُواْ خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُّبِينٌ
– “Эй иймон келтирганлар! Исломга тўлиғича киринг. Ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқ душмандир”. (Бақара:208)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
12.02.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!