Ҳақиқий мағлубиятни қандай тушунасиз?
Ҳақиқий мағлубиятни қандай тушунасиз?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ушбу жамиятда яшар эканмиз, одамлар тилларидан ғалаба, муваффақият, мағлубият ҳақида кўп эшитамиз. Қайси соҳада бўлмасин, жумладан, спортда, олийгоҳ имтиҳонларидан ўтиб олишми, тендердаги ютуқми, қайси соҳа бўлмасин ғалаба қозонсак хурсанд бўламиз, мағлубиятга учрасак махзун бўламиз. Аслида, ушбу ишлар шодлигу махзунликка лойиқми? Мабодо ғалаба қозонсак хурсандчилиги қаергача? Мағлуб бўлсакчи? Бу мавзуга қўл уриш билан тарки дунёчиликка тарғиб қилаётганим йўқ, балки Ислом кишиси учун ҳақиқий ғалаба нима-ю, мағлубият нималиги хусусида фикр юритмоқчиман.
Бундан юз йил аввал бор бўлган инсонлардан ҳозирги кунимизда айтарли ҳеч ким қолмади, худди шунингдек яна юз йилдан сўнг бугунги инсонларнинг аксари вафот топиши бор воқеликдир. Ҳар бир жон эгаси ўлим шаробидан тотиши, сўнг ушбу ўлим кўригидан ўтиб, Қиёмат тонгида яна қайта тирилиши муқаррар ишдир. Пайғамбар с.а.в. мушрикларни Қиёмат кунидаги азоблардан огоҳ қилганларида улар ушбу кун қачон бўлади, деб сўрар эдилар. Уларни ушбу саволларини Аллоҳ Таоло Ўз каломида шундай зикр қилади:
وَيَقُولُونَ مَتَى هَذَا الْوَعْدُ إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ
– “Улар: “Агар ростгўй бўлсангизлар (айтинглар-чи), мана шу ваъда (қилинган азоб) қачон бўлади?” – дерлар”. (Ёсин:48)
Яъни ҳар бир даврнинг охиратни инкор этувчи кимсаларини сўзлари шундай бўлади. Жумладан, бугунги кунимизда ҳам моддийликка асосланган тузумга эътиқод қилган кимсалар хамон кўрмаган нарсаларини йўқ, деб биладилар. Аммо шуни унутмасинларки, ўзлари инкор қилган Қиёмат соати бошланиб, буюк қудрат эгаси бўлган Аллоҳ уларни қабрларидан суғуриб олиб чиқади.
Аллоҳ Таоло яна айтади:
وَنُفِخَ فِي الصُّورِ فَإِذَا هُم مِّنَ الْأَجْدَاثِ إِلَى رَبِّهِمْ يَنسِلُونَ
– “(Қиёмат соати келиб фаришта Исрофилнинг) сури чалиниши билан баногоҳ улар қабрларидан Парвардигорлари ҳузурига (ҳисоб-китоб учун) суғурилиб чиқурлар”. (Ёсин:51)
Ушбу кунда ҳар бир инсон ҳаёти дунёда қилган барча амалларидан сўралади, ана шу кунда ҳақиқий мағлуб ким, ҳақиқий ғолиб ким маълум бўлади. У кунда савоб амалларимиз ҳам, гуноҳ амалларимиз ҳам Аллоҳнинг адолат тарозисида ўлчанади. Бу дунёда ҳаётини ғалаба, муваффақият билан ўтказдим, деб ўйлаганларни аксари ҳисоб-китобдан мағлубият билан, яъни муфлис ҳолларида чиқадилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муфлис кимлигини биласизларми?» – дедилар. «Бизнингча, муфлис дирҳами ҳам, матоҳи ҳам йўқ одам», – дейишди. «Умматимдаги муфлис қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келган, аммо буни сўккан, уни зинода айблаган, бунинг молини еган, унинг қонини тўккан, бунисини урган одамдир. Унинг яхшиликларидан унисига ҳам, бунисига ҳам олиб берилади, зиммасидагилар битмай туриб яхшиликлари тугаб қолса, уларнинг гуноҳларини олиб, бунинг (муфлиснинг) устига ташланади, кейин ўзи дўзахга ташлаб юборилади», – дедилар».
Хулоса ўрнида айтамизки, бу дунёдаги мағлубиятлар мағлубият эмас, чунки бугун ютқазсангиз, эртага ютуққа эришишингиз, бугун тижоратингиздан камомад бўлса, эртага фойдага киришингиз мумкин. Аммо охират кунидаги мағлубиятни ўрнига қўйишга имкон ҳам, вақт ҳам берилмайди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
01.03.2020й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми