Нусрат талаб қилиш ҳақидаги саволига жавоб
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Нусрат талаб қилиш ҳақидаги саволига жавоб
Савол:
Ассаламу алайкум!
«Ҳизбий уюшма» китобида Уммат орқали бошқарувни қўлга олиш ва нусрат талаб қилиш босқичи айтилган. Нусрат талаб қилиш таъсир қилиш босқичига кирадими ёки бошқарувни қўлга олиш босқичигами? Одатланганимиздек, саволимизга изоҳ ва тафсилоти билан жавоб берсангиз.
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Нусрат талаб қилиш таъсир қилиш босқичи охирларида бўлади. Қачон қувват аҳли талабни қабул қилсалар ва улар ўзгартиришга қодир бўлсалар, инша Аллоҳ, яқинда учинчи босқич бўлади. Биз бу масалани, хусусан, «Манҳаж» китобимизда батафсил айтганмиз, яна сизга қуйидаги ишларни айтмоқчимиз:
1 – Росулуллоҳ r нусрат талаб қилишни таъсир қилиш босқичида бошладилар. Абу Толиб вафот этганда Макка жамияти қотиб қолган бўлиб, Росулуллоҳ rнинг олдиларида берк эди. Абу Толибнинг вафот этиши билан Қурайш қабиласи Росулуллоҳга шу даражада озорни кучайтиришдики, у зотнинг амакиси тириклик пайтида бундай қилишни ўйлаб ҳам кўришмаганди ва натижада, у зотнинг ҳимояси Абу Толибнинг тириклиги пайтига нисбатан заифлашди. Шунда Аллоҳ Росулуллоҳ r ўзларига топширилган рисолатни тинч, хавфсиз ҳолда етказа олишлари учун араб қабилаларига ўзларини таклиф қилиб, ҳимоя қилишни, нусрат-ёрдам беришни талаб қилишни ваҳий қилди. Ибн Касир «Сийрат» китобида Али ибн Абу Толиб tдан ушбуни ривоят қилади: Аллоҳ Ўз Росулига араб қабилаларига ўзини ҳимоя қилишни таклиф қилишни буюргач, у зот мен ва Абу Бакр билан Минога чиқдилар, шунда биз араблар мажлисларининг бирига дуч келдик. Ибн Касирнинг яна бир ривоятида ибн Аббос отаси Аббосдан бундай ривоят қилади: Росулуллоҳ r менга бундай дедилар: «Ўзим учун на сизда ва на биродарингизда бирорта ҳимояни кўрмаяпман, сиз одамлар қабилалари – араблар тўпланадиган – жойларга қўнишимиз учун эртага мен билан бозорга чиқасизми. Ровий айтади: Мен дедим: бу Кинда қабиласи ва унинг айланма йўли, у Ямандан ҳаж қилиб келганларнинг энг афзали, бу Бакр ибн Воил манзиллари, бу Бану Омир ибн Саъсаа манзиллари, улардан хоҳлаганингизни танланг. Ровий айтади: шунда у зот Киндадан бошлаб, уларга бордилар».
2 – Ўша вақтда Росулуллоҳ r нусрат талаб қилган қувват аҳли қабилалар бўлиб, улардан талаб қилинаётган нарса, Росулуллоҳ rни ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг орасида бир давлат барпо этиб, бу давлатда Аллоҳ Iнинг ҳукми татбиқ этилиши экани уларга аён эди. Яъни улар ҳукм юритажак ва жиҳод қилажак бир давлат барпо этишга нусрат-ёрдам беришлари кераклигини аниқ тушунишган эди. Шунинг учун Росулуллоҳ r Бану Омир ибн Саъсаадан нусрат талаб қилганда ул зотга «Агар биз сизга байъат берсак, кейин Аллоҳ сизни мухолифларингиз устидан ғолиб қилса, сиздан кейин иш бизга қоладими, деди. Ул зот: иш Аллоҳники, уни Ўзи истаган ерга қўяди, дедилар. Шунда улар: сиз қолиб бизнинг жонларимиз арабларга нишон бўладию, кейин Аллоҳ сизни ғолиб қилса, иш биздан бошқаларга бўладими! Бизга бундай ишингиз керакмас, дейишди ва у зотнинг таклифидан бош тортишди». Яъни улар нусрат-ёрдам бериш давлат барпо этишга қаратилганини тушунишган ва шу боисдан Росулуллоҳ rдан сўнг шу давлатнинг ҳокимлари бўлиб қолишни исташди. Шайбон авлоди ҳам Росулуллоҳ улардан нусрат талаб қилганларида шундай дейишди: «Биз икки елин ўртасида тушганмиз. Росулуллоҳ r: икки елин деганингиз нимаси? — дедилар. Шайбон авлоди айтишди: у Кисро дарёлари ва араблар сувларидир, Кисро биздан бирор янгилик қилмаслигимиз ва янгилик қилувчига бошпана бермаслигимиз устида ваъдамизни олган. Кўриб турибман, сиз чақираётган бу иш подшоҳлар ёқтирмаган ишдир. Агар сизни араблар сувлари томонидан ҳимоямизга олиб, ёрдам беришимизни хоҳласангиз шундай қиламиз (яъни араблардан ҳимоя қиламиз, лекин Кисродан ҳимоя қилмаймиз). Шунда Росулуллоҳ r: Сизлар (Кисрога) содиқлигингизни эълон қилиш билан мени жуда хунук тарзда рад этдингиз. Албатта Аллоҳнинг динига уни барча томондан иҳота қилиб ҳимоясига олган кишигина ёрдам беради».
3 – Кейин Аллоҳ I ушбу ишга ҳукм қилгач, иккинчи Ақаба байъати бўлди. Бу байъат Мадинада давлат барпо қилиш учун нусрат бўлди ва шундан сўнг учинчи босқич, яъни давлат барпо қилиш босқичига кирилди.
4 – Буларнинг барчасидан кўриниб турибдики, нусрат талаб қилиш учинчи босқичдан аввал, яъни таъсир қилиш босқичида бўлган.
5 – Ҳизбут Таҳрир ҳам шундай қилди. У ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида нусрат талаб қилиш фаолиятини бошлади ва ҳануз шунда давом этмоқда. Биз АллоҳIдан сўраймизки, ушбу Умматга аввалги ансорийлар тарихини қайтариб, тўғри йўлни тутувчи Халифалик давлати бўлмиш Ислом давлатини барпо қилиш неъматини ато этсин, Росулуллоҳ rнинг Уқоб байроқлари баланд-баландларда ҳилпирасин. Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланадилар…
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта
13 шаъбон 1434ҳ
22 июн 2013м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми