Халифалик давлати жиҳози

Халифалик давлати жиҳози
(бошқарув ва идора)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
КИРИШ СЎЗИ
Барча ҳамдлар Аллоҳга бўлсин, Расулуллоҳﷺ га, у кишининг оилаю саҳобаларига ва у кишини дўст тутганларга салоту саломлар бўлсин. Ва баъд:
Аллоҳ Субҳонаҳу айтади:
}وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُمْ مِنْ بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً وَمَنْ كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ{
– “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу хатарлардан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирор нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас, улар итоатсиз кимсалардир”. (Нур:55)
Расулуллоҳﷺ айтадилар:
«تَكُونُ النُّبُوَّةُ فِيكُمْ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ, ثـُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثـُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ, فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ, ثـُـمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثـُمَّ تَكُونُ مُلْكًا عَاضًّا, فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ, ثـُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثـُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيَّةً, فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ, ثـُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ» ثـُمَّ سَكَتَ
«Сизларнинг орангизда Аллоҳ хоҳлаганича пайғамбарлик давом этади. Сўнг Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг раиятига зулм ва адолатсизликлар етадиган подшолик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг золим ва зўравон подшолик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади». Кейин Пайғамбарﷺ сукутга чўмдилар». (Аҳмад ривояти)
Биз Ҳизб ут–Таҳрир аъзолари Аллоҳ Субҳонаҳунинг ваъдасига иймон келтирамиз ва Расулуллоҳﷺ нинг башоратларини тасдиқлаб, Исломий Уммат билан бирга ва унинг ёрдамида Халифаликни янгидан барпо қилиш учун ҳаракат қиламиз. Биз Аллоҳ Субҳонаҳудан бизни Халифаликни барпо қилишга, унинг аскарларидан қилиб, унинг байроғини яхшилик билан кўтаришимизга ва бу байроқ билан кетма-кет ғалабалар сари қадам ташлашимизга мушарраф қилишини сўраган ҳолимизда, бу ишнинг амалга ошишига ишонамиз. Бу иш Аллоҳга қийин эмас.
Биз бу китобда Халифалик давлатидаги бошқарув ва идора қилиш жиҳоз (аппарат)ларини ибораларини аниқ, тушуниш осон ва амалий татбиқ шаклида баён қилишни хоҳладик. Шунингдек, қалблар хотиржам бўлиши учун истинбот ва истидлол (далил келтириш) жиҳатидан ҳам тўғри-саҳиҳ бўлишини қасд қилдик.
Бунга бизни ундаган нарса – бугун оламдаги мавжуд бошқарув низомларининг шаклда ҳам, мазмунда ҳам Исломдаги бошқарув низомидан жуда узоқлигидир. Мазмунга келсак, ҳозирги низомларнинг барчаси Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннати ҳамда иккаласи асосидаги ижмо ва қиёсдан олинмаганлиги барча мусулмонларга аниқ. Бу низомлар Ислом низомларига зид бўлиб, мусулмонларга очиқ кўриниб турибди ва бу нарсада улар ихтилоф ҳам қилишмайди.
Лекин уларни чалкаштириб турган нарса – ҳозирги бошқарув низомлари Ислом низомларидан фарқ қилмайди, деб гумон қилишларидир. Шунинг учун Ислом бошқарув жиҳозларида ҳам ҳозирги ўзлари ўйлаб топган низомларида бўлгани каби салоҳиятларга эга бўлган вазирлар маҳкамаси, вазирлар, вазирликлар ва шунга ўхшаш нарсалар бўлишининг зарари йўқ, деб ўйлашади. Шунинг учун бу китобда Халифалик давлатида бошқарув жиҳозларини жамлаб келтиришга аҳамият бердик. Бунга сабаб Аллоҳнинг изни ила бу давлат барпо бўлишидан аввал унинг бошқарув шакли одамларнинг зеҳнларида тушунарли ва кўзлари олдида аниқ намоён бўлсин.
Шунингдек, бу китобга Халифалик давлатининг байроқлари (роя ва ливо)ни ҳам қўшдик. Бу ерда биз ушбу китобга қўшмаган бошқа зарурий нарсалар ҳам борки, уларни эълон қилишни кейинга қолдирдик. Тезда Аллоҳнинг изни ила китобнинг иловасида бу зарурий қонунлар босиб чиқарилади. Бу нарсалар қуйидагилардир:
Халифани сайлаш кайфияти, байъат матнини белгилаш, халифа асирга тушиб қолганда – қутилиши умид қилинадими ёки йўқми – вақтинчалик амирнинг салоҳиятларини белгилаш, идора ва ижро қилиш жиҳатидан вилоятлар шуртаси (полицияси)ни ташкил қилиш, ички хавфсизлик идорасида аёллардан миршаб тайинлаш, вилоятлар мажлислари ва Уммат мажлисини сайлаш кайфияти ва давлат расмий мадҳияси (гимни)ни танлашлардир. Бу ишларнинг барчасига китобда ўз ўринларида ишора қилиб ўтдик.
Аллоҳ Субҳонаҳудан бизга нусратни тезлаштиришини, Ўз фазли ила бизга марҳамат кўрсатишини, Азизлиги ва Карами ила бизни азизу мукаррам қилишини, натижада Уммат яна одамлар учун чиқарилган энг яхши Умматга айланишини, давлатимиз оламда биринчи мақомдаги давлат бўлиб, бутун олам бўйлаб яхшилик ва адолат тарқатишини сўраб қоламиз. Ўша кунда мўминлар Аллоҳ нусрати ила шодланурлар ва Аллоҳ у сабабли мўминлар қавми қалбига ором бахш этур.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
13.12.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб