Foreign Policy: Ўзбекистонда онлайн диний уйғониш кузатилмоқда

بسمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Матбуот баёноти
Foreign Policy: Ўзбекистонда онлайн диний уйғониш кузатилмоқда
2021 йил 26 апрелда “Озодлик” радиоси ўзбек хизмати сайти тарқатган хабарда АҚШнинг Foreign Policy нашри Шавкат Мирзиёев ҳукумати диний эркинликларни назорат қилиш билан очиқлик ўртасида мувозанат сақлаш муаммосига дуч келаётгани ҳақида ёзди. Агнешка Пикулицканинг мақоласида жумладан шундай дейилади: Мирзиёев 2016 йилда ҳокимият тепасига келганидан бери мамлакатда сиёсий ўзгаришлар содир бўлди. Бир вақтлар блокланган онлайн платформаларда янги овозлар пайдо бўлди. Олдинги тузум даврида бир неча йилга чўзилган зулмдан қутилган тақводор мусулмонлар эндиликда ўз динларини жамоатчилик олдида муҳокама қила оладилар ва мамлакатда тақводорлик кучайиб бораётган кўринади. Шунингдек, сиёсий ўзгаришлар шарҳловчиларга Исломнинг қатъий талқинлари учун замин яратди. Айримлар ҳижобни мажбурий қилишга, Исломий шариатни татбиқ этишга ва баҳор бошланишини нишонланадиган Наврўз каби дунёвий байрамларни тақиқлашга чақирмоқда.
Ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистонда, айниқса интернет оламининг ўзбек сегментида Исломий кайфият ўсиб бормоқда. Ўзбекзабон мусулмонларнинг ўз Исломига бўлган интилишлари Аллоҳнинг фазли ила кучайиб бормоқда. Юртимиз тарихида ҳатто худосиз коммунистик ҳукумат турган даврда ҳам мусулмонлар ўз динларидан воз кечмадилар. Ўша вақтларда мусулмон ота-боболаримиз ўз фарзандларига яшириб бўлса ҳам Қуръон ва Суннатдан сабоқ беришга ҳаракат қилдилар. Гарчи баъзи социалистик фикрлардан таъсирланган бўлсалар ҳам, бироқ Исломдан воз кечмадилар ва ана шу социалистик фикрларни ақида сифатида қабул қилмадилар. Совет иттифоқи қулаганидан кейин келган ва зулм қилишда ундан қолишмайдиган Каримов режими ҳам мусулмонларни диндан қайтара олмади, аксинча ўз динига янада маҳкамроқ ёпишадиган қилиб қўйди. Ҳозир эса мусулмонлар фикран ўсиб, Ислом тузумини татбиқ қилиш барча муаммоларнинг ягона тўғри ечими эканлигини тушуниб бормоқдалар.
Ҳа, Ислом мана шундай дин. Унга тазйиқ ва таъқиблар қанчалик кўпайса, унга интилиш шунчалик кучаяди. Зулм қанчалик кучайса, иймон шунчалик мустаҳкамланади. Уни тек ташлаб қўйилса ҳам унга интилиш кучаяверади. Чунки мусулмон одам Исломий ҳаёт билан яшашга интилаверади, ундаги Исломга бўлган муҳаббат ва уни ҳақ дин деб билиши уни шунга ундайди. У Исломга зид бўлган ҳаёт тарзини асло қабул қилмайди. Ислом ва мусулмонлар душманларини бошини қотирган ва уйқусини қочирган нарса ҳам шу аслида. Улар Исломни таъқиқлаб ҳам, унга эркинлик бериб ҳам ютқазишмоқда. Аллоҳ Таолонинг ушбу неъмати нақадар яхши ва гўзалдир, у бахт-саодатга элтгувчидир, балки у айнан бахтсаодат манбаидир! Дарҳақиқат, Аллоҳнинг каломини ўчиришга уриниш, ойни этак билан ёпишга ўхшайди. Аллоҳ Таолонинг ушбу калимаси нақадар ҳақ:
يُرِيدُونَ أَن يُطْفِؤُواْ نُورَ اللّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَيَأْبَى اللّهُ إِلاَّ أَن يُتِمَّ نُورَهُ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ
– “Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқни ирода қилурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини батамом қилишдан бошқага кўнмас”. (Тавба:32)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ