Дунёвийлик динсизликнинг айни ўзидир
Дунёвийлик динсизликнинг айни ўзидир
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ўзбекистон Ислом академияси проректори Иброҳим Усмоновнинг “Янги Ўзбекистон” газетасида “Дунёвийлик динсизлик эмас” номли мақоласи чоп этилди. Унда жумладан шундай дейилади:
Бугунги кунда турли мутаассиб кучлар томонидан динийлик ва дунёвийлик нисбати бузиб талқин қилиниб, давлатга оид дунёвий ишлардан динни ажратиш ахлоқсиз жамият қуришга олиб келиши ҳақидаги нохолис даъволар тобора кўпроқ янграмоқда.
Мусулмонларнинг дунёвий давлатда яшаши илмий исбот талаб қилмайди. Нафақат Ғарбий Европа, Aмерика ёки Aвстралиядаги аҳолининг озчилигини ташкил қилувчи мусулмонлар, аҳолисининг мутлақ кўпчилиги мусулмонлардан иборат Туркия, Ўзбекистон тажрибаси ҳам шундан далолат беради. Виждон эркинлиги халқаро миқёсда барча демократик тизимларда кафолатланган ва инсон ҳуқуқларига оид халқаро декларацияда белгилаб қўйилган муҳим ҳуқуқ ҳисобланади. Демократик назария, бир томондан, динни ундан сиёсий мақсадларда фойдаланишга уринишлардан сақлайди, бошқа томондан эса, уни мутаассиблик ва жаҳолатда айблашлардан ҳимоя қилади. (Мақоланинг тўлиқ матни https://iiau.uz/en-ca/yangiliklar/jaholatga-qarshi-ma-rifat/dunyoviylik-—-dinsizlik-emas-20.html)
Мазкур мақолада билдирилган фикрлар Ислом ва демократияни тушунмасликнинг, саёз фикрлашнинг оқибати ёки ундан билиб туриб қасддан икковини бир-бирига мослаштириб, мусулмонларни чалғитиш мақсад қилинган. Биз дунёвийлик, яъни динни ҳаётдан ажратиш мафкураси жамиятларда кенг ёйилаётганининг ҳалокатли оқибатлари, уни Исломда мужассам бўлган инсоний, руҳий, ахлоқий қийматларни инсонлар ҳаётидан қувиб чиқариб, моддий қийматни асосий ўринга қўйиб қўйганлигини, Аллоҳ азиз қилган инсонни ҳайвон даражасидан-да қуйироқ даражага тушириб, тубанлаштириб юборганлигини, инсондаги энг яхши сифатларни юзага чиқариш ўрнига ундаги энг ёмон сифатларни бўй чўзишига туртки бўлганини… батафсил ёритиб келяпмиз. Ҳозирги даврда қандай муаммо, мусибат, азоб-уқубат ва қийинчилик бўлса барчасига мана шу номинг ўчгур капиталистик тузум бош сабабчи эканлигини ҳам бот-бот такрорлаб келяпмиз. Чунки ҳаётда Ислом ва унинг аҳкомлари татбиқ бўлишдан тўхтаб қолган. Ҳа, албатта, ҳеч шубҳа йўқки, дунёвийлик динсизликнинг айни ўзидир. Ахир у Худога хоҳласанг сиғин, хоҳламасанг сиғинма, хоҳласанг эркак билан, хоҳласанг аёл билан, хоҳласанг ҳайвон билан қўшил, деб турса… қандай қилиб уни динни ҳимоя қилади, уни асрайди, инсонни моддий ва маънавий юксалтиради, дейиш мумкин?
Ушбу мақолада жуда кўп нотўғри фикрлар, чалғитишлар бор. Уларга бирма-бир тўхталиб ўтирмаймиз. Фақат Аллоҳ Таолонинг қуйидаги оятини келтириш кифоя қилади, деб ўйлаймиз:
فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّىَ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لاَ يَجِدُواْ فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِّمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُواْ تَسْلِيمًا
– “Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар”. (Нисо:65)
Ушбу мақолада эътиборни тортадиган яна бир жиҳат бор. Муаллиф Исломни христиан, буддизм, яҳудийлик динлари билан бир қаторга қўйишга уринган. Яъни Исломни ҳам бошқа динлар каби ибодат ва инсон ўзини руҳан чиниқтирадиган дин сифатида талқин қилган. Бундай иш Исломни бузиб кўрсатишдир, Аллоҳнинг динига ҳиёнатдир. Исломни холислик билан ўрганган ҳар қандай инсон уни таълим, иқтисод, сиёсат, ҳарбий, ижтимо каби соҳаларни қамраб олишини, инсон, жамият ва давлатга тегишли бўлган ҳукмлари борлигини, бир сўз билан айтганда, инсон ҳаётини бошқарадиган сиёсий низом эканлигини тушуниб олади. Исломнинг сиёсий жиҳатини яшириб, уни бошқа динлар билан тенглаштириш Ғарб демократиясининг ботил ва захарга тўла бўлган фикр-тушунчаларини қабул қилиш демакдир. Бундай фикрларни тўғри деб қабул қилиш ва унга даъват қилиш мусулмонни диндан чиқаради. Биз йўқ бўлиб кетиш арафасида турган Ғарб демократияси тегирмонига сув қуяётган бундай калтабин кимсаларни яна огоҳлантирамиз. Аллоҳнинг динини бузиб кўрсатишдан тийилинг. Фақат яхши сўзлардан сўзланг, бўлмаса жим туринг.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдуллоҳ
10.07.2021й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми