ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
(Бошқарув ва идора)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Бешинчи: Жиҳод амири – Ҳарбий идора (қўшин)
(1)
Ҳарбий идора давлат жиҳозларидан биридир. Унинг бошлиғи жиҳод мудири эмас, жиҳод амири, дейилади. Негаки, Расул ﷺ қўшин қўмондонларини амирлар, деб номлаганлар. Ибн Саъд ривоятида Пайғамбар ﷺ шундай деганлар:
«أَمِيرُ النَّاسِ زَيْدُ ابْنُ حَارِثَةَ, فَإِنْ قُتِلَ فَجَعْفَرُ بْنُ أَبِي طَالِبٍ, فَإِنْ قُتِلَ فَعَبْدُ اللَّهِ بْنُ رَوَاحَةَ, فَإِنْ قُتِلَ فَلْيَرْتَضِ الْمُسْلِمُونَ بَيْنَهُمْ رَجُلاً فَيَجْعَلُوهُ عَلَيْهِمْ»
«Одамларнинг амири Зайд ибн Ҳорисадир. Агар у ўлдирилса, Жаъфар ибн Абу Толибдир. У ҳам ўлдирилса, Абдуллоҳ ибн Равоҳадир. У ҳам ўлдирилса, мусулмонлар ўзаро келишиб, ўзларига бир кишини амир қилиб олсинлар». Бухорий Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилади: «Расул ﷺ Муъта ғазотида Зайд ибн Ҳорисани амир қилиб тайинладилар…». Бухорий Салама ибн Акваъ ҳадисидан ривоят қилади: «Зайд билан бирга ғазот қилдим. Пайғамбаримиз уни бизга амир қилиб тайинладилар». Бухорий ва Муслим Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қиладилар:
«بَعَثَ النَّبِيُّ ﷺ بَعْثًا, وَأَمَّرَ عَلَيْهِمْ أُسَامَةَ بْنَ زَيْدٍ, فَطَعَنَ بَعْضُ النَّاسِ فِي إِمَارَتِهِ, فَقَالَ النَّبِيُّ ﷺ أَنْ تَطْعُنُوا فِي إِمَارَتِهِ فَقَدْ كُنْتُمْ تَطْعُنُونَ فِي إِمَارَةِ أَبِيهِ مِنْ قَبْلُ, وَايْمُ اللَّهِ إِنْ كَانَ لَخَلِيقًا لِلْإِمَارَةِ…»
«Набий ﷺ бир марта одамларни юбораётиб, уларга Усома ибн Зайдни амир қилиб тайинладилар. Айрим одамлар унинг амир бўлишини танқид қилишди. Шунда Пайғамбар ﷺ ҳозир унинг амирлигини танқид қиляпсизлар, бир вақтлар отасининг амир бўлганини ҳам танқид қилган эдингизлар. Аллоҳга қасамки, у амирликка лойиқ одам бўлганди, дедилар…». Саҳобалар Муъта қўшинини амирлар қўшини, деб номлардилар. Муслим Бурайдадан ривоят қилади: «Пайғамбар ﷺ бирор қўшинга ёки сарийяга амир тайинлаган пайтларида унга кўрсатмалар берардилар…».
Ҳарбий идора қуролли кучларга алоқадор ҳамма ишларни бошқаради. Қўшин, тайёргарликлар, қурол-аслаҳалар, жанг анжомлари, ҳарбий факультетлар, ҳарбий миссиялар, шунингдек, Исломий сақофат, умумий ҳарбий таълим, жангга доир билимлар каби ишлар шу идорага қарашлидир. Уруш ҳолатидаги кофирлардан кўз-қулоқ бўлиб туриш, разведкачилар юбориш ҳам ҳарбий идора ваколатига киради. Бунинг учун ҳарбий идорага қарашли яна бир идора ташкил қилинади. Шундай қилишга Пайғамбар ﷺнинг сийратларида далиллар кўп.
Мана шу ишларнинг ҳаммасини ҳарбий идора бошқаради. Бу идора номининг ўзи жанг ва урушга алоқадорлигини кўрсатиб турибди. Уруш учун қўшин, қўшин учун эса тайёргарлик, қўмондонлик, штаблар, зобитлар ва аскарлар керак.
Қўшинни ташкил қилиш учун жисмоний машқлар ва маҳорат зарур бўлиб, бу маҳорат турли қурол-аслаҳага доир уруш санъатини ўз ичига олади. Бу маҳорат кундан-кунга ортиб бораверади. Шунинг учун ҳарбий малака ҳосил қилиш қўшиннинг ажралмас қисмидир. Уруш тактикаларини ва турли хил қуролларни ишлатишни ўрганиш унинг заруратларидандир.
Аллоҳ Субҳонаҳу мусулмонларни бутун оламга Ислом рисолатини олиб чиқиш вазифасини уларга топшириш билан эъзозлади ва бу иш учун даъват ва жиҳодни тариқат қилиб белгилади. Жиҳодни уларга фарз, ҳарбий машқни вожиб қилди.
Ўн беш ёшга кирган ҳар бир мусулмонга жиҳодга тайёрланиш учун ҳарбий машқдан ўтиш вожибдир. Ҳарбий хизматга олиш фарзи кифоядир.
Ҳарбий хизматни ўташга далиллар: Аллоҳ Таоло айтади:
وَقَاتِلُوهُمْ حَتَّى لاَ تَكُونَ فِتْنَةٌ وَيَكُونَ الدِّينُ كُلُّهُ لِلَّهِ
– “(Эй мўминлар), сизлар то (дунёда) бирон фитна-алдов қолмай, бутун дин фақат Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан жанг қилинглар!” (Анфол:39)
Расул ﷺ айтадилар:
«جَاهِدُوا الْمُشْرِكِينَ بِأَمْوَالِكُمْ وَ أَنْفُسِكُمْ وَ أَلْسِنَتِكُمْ»
«Мушрикларга қарши молинглар, жонинглар ва тилинглар билан жиҳод қилинглар». Бу ҳадисни Абу Довуд Анас йўлидан ривоят қилган. Шариат талаби, яъни душманнинг мағлуб бўлиши ва мамлакатларнинг фатҳ этилиши учун бугунги кунда ҳарбий чиниқиш зарур бўлгач, бу иш худди жиҳод каби фарздир. Шаръий қоидада «Вожиб нима билан амалга ошса, ўша нарса ҳам вожибдир», дейилган. Уруш ҳақидаги талаб ҳарбий хизматни ҳам ўз ичига олади. Чунки оятдаги {وَقَاتِلُوهُمْ} сўзи омм – умумий маънода келган бўлиб, имкондаги барча нарса билан урушиш маъносини англатади. Бундан ташқари, Аллоҳ Таолонинг:
وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَّا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ
– “(Эй мўминлар), улар(га қарши жанг қилиш) учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингиз“, (Анфол:60)
деган ояти ҳам бор. Ҳарбий чиниқиш, ҳарбий малака ҳосил қилиш, етук ҳарбий мутахассис бўлиш тайёргарликлар сирасига киради. Чунки жанг қилиш имконига эга бўлиш учун шу нарсалар жуда зарур. Улар худди қурол-аслаҳалар, жанг анжомлари каби қувват ҳисобланади.
Ҳарбий хизматга олиш қўшинда одамларни доимий қуролли ҳолда ушлаб туриш, яъни жиҳод қилувчи ва жиҳодга алоқадор ишларни бажарувчи мужоҳидларни ташкил қилиш демакдир. Бу иш фарздир. Чунки жиҳод душман ҳужум қиладими, йўқми, ҳар доим фарздир. Шунга кўра, ҳарбий хизматга одамларни жалб қилиш жиҳод ҳукми ичидаги фарздир.
Умрни ўн беш ёш билан белгилашга келсак, бунга далил Бухорий Нофеъ йўлидан чиқарган мана бу ҳадисдир:
«حَدَّثَنِي ابْنُ عُمَرَ t أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ r عَرَضَهُ يَوْمَ أُحُدٍ وَهُوَ ابْنُ أَرْبَعَ عَشْرَةَ سَنَةً فَلَمْ يُجِزْنِي, ثُمَّ عَرَضَنِي يَوْمَ الْخَنْدَقِ وَأَنَا ابْنُ خَمْسَ عَشْرَةَ سَنَةً فَأَجَازَنِي»
«Ибн Умар менга айтишича, у Уҳуд куни ўн тўрт ёшли пайтида Пайғамбар ﷺга дуч келди. Пайғамбар ﷺ (унга жиҳод қилишга) рухсат бермадилар. Кейин ўн беш ёшли пайтимда Хандақ жангида ҳам дуч келиб қолдим, Пайғамбар ﷺ (бу сафар жанг қилишимга) рухсат бердилар, (дейди Ибн Умар)». Нофеъ айтади: «Халифа Умар ибн Абдул-Азизнинг олдига бориб, шу ҳадисни гапириб берган эдим, у: Кичик билан каттани ажратувчи чегара мана шу, деди-да, волийларга мактуб йўллаб, ўн беш ёшга тўлганларга ҳарбий хизматни фарз қилишни тайинлади». Яъни уларга қўшин девонидан ойлик белгилашни тайинлади.
Биз ҳам шуни табанний қиламиз. Яъни ўн беш ёшга тўлган одам ҳарбий хизматни ўташи вожиб.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
15.07.2021й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми